Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасида 1998 йил 9 апрелдаги иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома (Хельсинки, 2016 йил 8 март, ЎзР Президентининг 11.05.2016 й. ПҚ-2528-сонли қарори билан тасдиқланган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси

ўртасида 1998 йил 9 апрелдаги иккиёқлама солиқ солинишининг

олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош

тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битимга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

БАЁННОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финляндия Республикаси Ҳукумати,

Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солинишиниг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги 1998 йил 9 апрелда имзоланган Битимга (кейинги ўринларда "Битим" деб номланади) ўзгартиришлар киритиш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Битимнинг 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш ёки Аҳдлашувчи Давлат ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан солиқ солиниши билан боғлик мазкур Битимга зид бўлмаган тарзда ундириладиган ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга оид миллий қонунчиликка амал қилиш ёки уни қўллаш учун зарур ахборотларни алмашадилар. Ахборот алмашинуви ушбу Битимнинг 1- ва 2-моддалари қоидалари билан чекланмайди.

...