Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 й. 991-сон "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2017 й.

N 991




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ВА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ

МУАССАСАЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд сўм маблағ ажратилганлиги;

Таълим бўйича глобал ҳамкорлик гранти - беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда "Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда "Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш" лойиҳаси деб аталади) доирасида 2018 йилда мактабгача таълим муассасалари учун жами 2 453,0 минг АҚШ долларлик товар ва хизматлар етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўлаб берилади;

Бунда табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади;

"Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотлари учун товар ва хизматларни харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

ушбу товар ва хизматларни мактабгача таълим ташкилотларига тақсимлаш, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига юклатилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда "Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган 21,0 млрд сўм маблағдан самарали фойдаланиш бўйича харажатлар сметаси ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига тақдим этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мустасно) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан "ноль" қийматда бино бериш ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1241-модда