Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2018 й. ПҚ-3457-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2018 й.

N ПҚ-3457



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ АНТИДОПИНГ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ    ТАШКИЛ    ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги ПҚ-2821-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциясини қўллаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигини (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

6. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги низомини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг "Миллий антидопинг хизмати"ни тугатиш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тизимида "Спорт психологияси бўлими" ташкил этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда Агентликни сақлаш ва унинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан, антидопинг тадқиқотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун жалб этиладиган чет эллик мутахассисларнинг кириш

визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни давлат божлари ундирилмасдан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

11. Агентликка биологик намуналарни тўплаш учун махсус мосламалар ва бошқа товарларни харид қилиш учун тўғридан-тўғри импорт шартномалари, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тестлар) ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаларини тендер савдолари ўтказмасдан тузиш ҳуқуқи берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 3 январдаги

ПҚ-3457-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сонли қарори:


а) 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази спортчиларнинг - мамлакат терма жамоалари аъзоларини мусобақаларга тиббий-биологик ва тиббий-психологик тайёргарлигини таъминловчи бош тиббиёт муассасаси ҳисобланади.";


б) 2-бандининг:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


1-иловадаги "Миллий антидопинг хизмати" сўзлари "Спорт психологияси бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сонли қарорининг 9-иловасидаги "Мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар" бўлими қўшимча 9-1-банди билан қуйидаги мазмунда тўлдирилсин:

"9-1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 5 январь