3-сон БҲМС "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" (АВ томонидан 27.08.1998 й. 484-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 25.08.1998 й. 43-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.08.1998 й.
N 484
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
25.08.1998 й.
N 43
Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
3-СОН БҲМС
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР
ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
1. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тайёрланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий бошқариш тизимининг элементи ҳисобланади.
2. Ушбу стандартнинг мақсади молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг моддаларини ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунда баён қилинган умумий қоидаларга мувофиқ равишда ҳисоботни тузиш ва тақдим этишлари учун бу молиявий натижаларни тасниф этишни баён қилиб беришдан иборат. Бу эса турли даврларга доир ҳисобот маълумотларини бошқа хўжалик юритувчи
...