5-сон БҲМС "Асосий воситалар"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.09.1998 й.
N 491
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
ТАСДИҚЛАНГАН
23.09.1998 й.
N 46
Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
БҲМС N 5
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР
1. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш тизимининг бир қисмидир.
2. Ушбу стандартнинг мақсади эгалик қилиш, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган асосий воситаларни ҳисобга олиш усулларини аниқлашдан иборат.
3. Асосий воситалар актив деб тан олиниш пайтини аниқлаш, уларнинг балансдаги қийматини ҳамда шу активларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган амортизация ставкаларини аниқлаш, шунингдек асосий воситалар баланс қийматини ва ундаги бошқа ўзгаришларни аниқлаш, амортизацияни ҳисоблаб чиқариш ҳамда уларни чиқариб ташлаб молиявий натижаларни ҳисоблаш тартиби асосий воситаларни ҳисобга олишда асосий қоидалар ҳисобланади.
4. Ушбу стандарт, агар асосий воситалар "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" деб аталган 1-БҲМСга биноан аниқлаш тартибига ва активларни эътироф этиш мезонларига мос келса, уларни активлар сифатида эътироф этишни талаб қилади.
5. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби чогида, шу жумладан узоқ муддат ижарага олинган асосий воситаларни ҳисобга олиш чо
...