Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 01.08.2003 й. 108-сон "Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.10.2003 й. 1282-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.10.2003 й.

N 1282




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

01.08.2003 й.

N 108


БУЙРУҒИ



Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш

бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 июлдаги 296-сонли "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, ташувчилар томонидан чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдирилишини тартибга солиш ҳамда ҳисоб-китобини юритиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Илова қилинган "Чипта-ҳисоб ва йўл варақасини тўлдириш бўйича Йўриқнома" тасдиқлансин.


2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигида рўйхатга олинган палладан ўн кун муддат ўтганидан сўнг кучга киритилсин.



Агентлик бошлиғи                                                 А. Абдувалиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)