Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 01.12.2020 й. 53-сон, Ички ишлар вазирлигининг 25.11.2020 й. 80-сон, Мудофаа вазирлигининг 24.11.2020 й. 42-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 20.11.2020 й. 28 қ/қ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 23.11.2020 й. 29-сон, Давлат божхона қўмитасининг 20.11.2020 й. 01-02/5-59-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.12.2020 й. 2675-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2020 й.

N 2675-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.12.2020 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.11.2020 й.

N 80


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.11.2020 й.

N 42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.11.2020 й.

N 28 қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

23.11.2020 й.

N 29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.11.2020 й.

N 01-02/5-59


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган

фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш

ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон "Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2020 йил 10 июндаги 370-сон "Электрон технологиялардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Мудофаа вазири

Б. Қурбанов

Фавқулодда вазиятлар вазири

Т. Худайбергенов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

          





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган

фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш,

тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ID-картаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.".


2. 4-бобнинг номи ҳамда 12 - 15, 18 ва 19-бандлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати," деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази," деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 31 декабрь, 52-сон, 578-модда