Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тамаки маҳсулотларини рақамли идентификация воситалари билан маркировкалаш хусусиятлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.12.2020 й. 833-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 декабрдаги

833-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тамаки маҳсулотларини рақамли идентификация

воситалари билан маркировкалаш

хусусиятлари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом рақамли идентификациялаш воситалари билан тамаки маҳсулотларини маркировкалаш хусусиятларини, тамаки маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситаларининг хусусиятлари, тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан Маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторига (кейинги ўринларда - оператор, маркировкалаш ахборот тизими) тамаки маҳсулотлари айланмаси тўғрисидаги маълумотни тақдим этишнинг босқичлари ва муддатларини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


агрегациялаш - яратилувчи гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғининг идентификациялаш коди билан ҳар бир жойлаштирилган истеъмол қадоғи, гуруҳланган қадоқ, транспорт қадоғиининг идентификациялаш кодларининг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотни сақловчи яратилувчи гуруҳланган қадоқ ва (ёки) транспорт қадоғига босиб тушириш билан истеъмол қадоғини биринчи даража гуруҳланган қадоғига ва (ёки) транспорт қадоғига ҳамда биринчи даража транспорт қадоқларининг кейинги даража транспорт қадоғига маҳсулотларни бирлаштириш жараёни;


ёрлиқ - ёзувлар, тасвирлар, белгилар, рамзлар, бошқа белгиланишлар ва (ёки) уларнинг мажмуаси кўринишида маҳсулот тўғрисидаги маълумотни туширувчи ва қадоққа, жумладан, ёпиштириш йўли билан маҳкамланувчи маълумотни ташувчи.


3. Тамаки маҳсулотларини рақамли идентификациялаш воситалари билан мажбурий маркировкалаш истеъмол учун ва гуруҳланган қадоқда сотиладиган тамаки маҳсулотларининг қуйидаги турларига нисбатан амалга оширилади:

а) фильтрли сигаретлар;

б) фильтрсиз сигаретлар;

в) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари;

г) чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари;

д) никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар.

Тамаки маҳсулотларининг турлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 74-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламент (UzTR.74-031:2019) билан белгилаб берилади.


4. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:

а) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш билан шуғулланувчиларда тамаки маҳсулотларини фойдаланишга киритиш ва (ёки) фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2020 йил 31 декабрга қадар ёки 2020 йил 31 декабрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

а)-1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2022 йил 1 сентябрга қадар ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

б) истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилишини, шунингдек, тамаки маҳсулотларини агрегациялашни таъминлайди ва маркировкалаш ахборот тизимига:

фильтрли сигареталар - 2021 йил 1 январдан;

фильтрсиз сигареталар - 2021 йил 1 декабрдан;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар - 2022 йил 1 октябрдан бошлаб маркировкаланганлиги ва агрегацияланганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;

в) маркировкаланган тамаки маҳсулотларининг сотилиши тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига:

фильтрли сигареталар - 2022 йил 1 январдан;

фильтрсиз сигареталар - 2022 йил 1 февралдан;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар - 2023 йил 1 январдан бошлаб киритилишини таъминлайди;

г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (улгуржи савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқлари:

фильтрли сигареталар - 2021 йил 1 июлга қадар;

фильтрсиз сигареталар - 2022 йил 1 февралга қадар;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар - 2023 йил 1 январга қадар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;

д) тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига:

фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 октябрдан;

фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 мартдан,

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 мартдан бошлаб киритилишини таъминлайди.

5. Рақамли идентификациялаш воситаларини шакллантириш ва уларнинг тамаки маҳсулотларининг истеъмол учун ва гуруҳланган қадоқларига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини бериш учун тўловлар 2021 йил 1 январдан бошлаб оператор томонидан ундирилади.


6. Тамаки маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб оладиган тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотлари:

а) тамаки маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2021 йил 1 февралга қадар ёки 2021 йил 1 февралдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

а)-1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2022 йил 1 ноябрга қадар ёки 2022 йил 1 ноябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

б) ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир маълумотларни:

фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 октябрдан;

фильтрсиз сигареталарбўйича - 2022 йил 1 мартдан;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 январдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

в) маркировкаланган тамаки маҳсулотлари сотилиши тўғрисидаги маълумотларни:

фильтрли сигареталар бўйича - 2022 йил 1 январдан;

фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 апрелдан;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 февралдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (чакана савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқларни:

фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 октябрга қадар;

фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 июнга қадар;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 мартга қадар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;

д) маҳсулот айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни:

фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 январдан;

фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 июндан;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 июндан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади.

7. Тамаки маҳсулотлари айланмасининг чакана савдосини амалга оширувчи иштирокчилар (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари):

а) тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2021 йил 31 мартга қадар ёки 2021 йил 31 мартдан кейин тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

а)-1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2023 йил 1 февралга қадар ёки 2023 йил 1 февралдан кейин тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;

б) тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотларидан сотиб олишга доир маълумотларни:

фильтрли сигареталар бўйича - 2022 йил 1 январдан;

фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 майдан;

бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 мартдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

в) тамаки маҳсулотларининг:

2021 йил 1 апрелдан бошлаб фильтрли сигареталар;

2022 йил 1 июндан бошлаб фильтрсиз сигареталар;

2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;

г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (охирги истеъмолчига) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган:

2022 йил 1 январга қадар фильтрли сигареталар;

2022 йил 1 декабрга қадар фильтрсиз сигареталар;

2023 йил 1 октябрга қадар бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;

д) тамаки маҳсулотлари:

2022 йил 1 январдан бошлаб фильтрли сигареталар;

2022 йил 1 декабрдан бошлаб фильтрсиз сигареталар;

2023 йил 1 октябрдан бошлаб бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади.

8. 2021 йил 1 январга қадар оператор тақдим этган маркировкалаш кодларидан тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан қайта ўзгартирилган рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкаланган тамаки маҳсулотлари тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиларидан 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича рақамли идентификациялаш воситаларини шундай тамаки маҳсулотларига тушириш тўғрисида олинган маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимида оператор томонидан акс эттирилиши шарти билан тегишли равишда маркировкаланган деб тан олинади.


9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильтрли сигаретларга рақамли идентификациялаш воситалари туширимасдан ҳамда тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2021 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.

2021 йил 1 январдан кейин ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини чакана сотилиши фақат уларнинг чакана сотилиши тўғрисида маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилганда йўл қўйилади.

2021 йил 1 январгача ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини чакана савдосига 2022 йил 1 январгача рухсат этилади.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильтрсиз сигаретларни рақамли идентификациялаш воситалари туширимасдан ҳамда тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.

2021 йил 1 декабрдан кейин ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига уларнинг чакана савдоси тўғрисидаги маълумотларни узатиш шартли билан рухсат этилади.

2021 йил 1 декабргача ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини чакана савдосига 2022 йил 1 декабргача рухсат этилади.


10-1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.

2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига уларнинг чакана савдоси тўғрисидаги маълумотларни узатиш шарти билан рухсат этилади.

2022 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турлари чакана савдосига 2023 йил 1 октябрга қадар рухсат этилади.


2-БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ РАҚАМЛИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН,

МАРКИРОВКАЛАШ КОДЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА ФОРМАТИ


11. Тамаки маҳсулотларининг истеъмол қадоғини рақамли идентификациялаш воситаси 3 гуруҳдаги маълумотларни ташкил этувчи маркировкалаш кодини ўз ичига олади. Ушбу маълумотларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳи тамаки маҳсулотларининг истеъмол қадоғи кодини, учинчи гуруҳ эса текшириш кодини ташкил этади. Бунда:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат бўлиб, товар кодини ўз ичига олади, ушбу код тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида оператор томонидан шакллантирилади;

иккинчи гуруҳ 7 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари ҳамда махсус белгилардан) иборат бўлади ва тамаки маҳсулотининг истеъмол учун қадоғида индивидуал серия рақамини билдиради;

учинчи гуруҳ 8 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг сатрли ва ёзма ҳарфларидан, ҳамда махсус белгилардан) ташкил топади ва текшириш кодини билдиради.

Тамаки маҳсулотининг истеъмол қадоғининг рақамли идентификациялаш воситаси икки ўлчамли штрих код кўринишида DataMatrix форматида туширилади.


12. Тамаки маҳсулотларининг гуруҳланган қадоғи рақамли идентификациялаш воситаси 3 гуруҳдаги маълумотларни ташкил этувчи маркировкалаш кодини ўз ичига олади. Ушбу маълумотларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳ гуруҳланган қадоқни идентификациялаш кодини, учинчи гуруҳ эса текшириш кодини ташкил этади. Бунда:

биринчи гуруҳ 14 та рақамдан иборат бўлиб, товар кодини ўз ичига олади, бундан олдин қўллаш идентификатори (01) келади, тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида ушбу код оператор томонидан шакллантирилади;

иккинчи гуруҳ 7 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, ҳамда махсус белгилардан) иборат бўлади ва тамаки маҳсулотининг гуруҳланган қадоғида индивидуал серия рақамини билдиради, бундан олдин қўллаш идентификатори (21) келади ва у оператор ёки тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалида 29 кодига эга бўлган белги маълумотларнинг ушбу гуруҳи учун якунловчи белги ҳисобланади);

учинчи гуруҳ 8 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг сатрли ва ёзма ҳарфларидан ҳамда махсус белгилардан) ташкил топади ва текшириш кодини ўз ичига олади, ундан олдин қўллаш идентификатори (93) келади ва у оператор томонидан шакллантирилади.

Тамаки маҳсулотининг гуруҳланган қадоғини рақамли идентификациялаш воситаси икки ўлчамли штрих код кўринишида DataMatrix форматида туширилади.


13. Истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга ва (ёки) ёрлиқга, рақамли идентификациялаш воситаси қадоқ ва (ёки) ёрлиқдан кўчириб олинишига йўл қўймайдиган усулда, рақамли идентификациялаш воситаси туширилади.

Истеъмол қадоғига рақамли идентификациялаш воситаси қадоқнинг паст ёки ён томонига 5х5 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамда махсус ажратилган контраст майдонга туширилади.

Агрегациялаш таомилларини амалга оширишга қулай ўлчамда бўлишини таъминлаш мақсадида, гуруҳланган ва транспорт қадоғига рақамли идентификациялаш воситаси қадоқнинг олд ёки ён томонига туширилади.

Истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга 0,25 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамда, транспорт қадоғига эса 2 миллиметрдан кам бўлмаган ўлчамдаги махсус модул қўлланилади.

Истеъмол қадоғига ёпиштирилган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган акциз маркаси устига стикер (бошқа усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш имкониятига эга бўлмаган истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоққа маҳкамланувчи, рақамли идентификациялаш воситасини шикастламасдан қадоқдан унинг ажратиб олинишини йўл қўйилмайдиган усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ ёки ёпиштирма ёрлиқ) орқали тушириладиган рақамли идентификациялаш воситасини тушириш ёки ёпиштириш тақиқланади.


14. Истеъмол қадоғи ва гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа тушириладиган рақамли идентификациялаш воситаси шаффоф ўраш плёнкаси ёки бирон-бир бошқа ташқи ўраш материали устига чоп этилмаслиги ва рақамли идентификациялаш воситасининг ўқилишига тўсқинлик қилувчи бошқа маълумот билан тўсиб қўйилмаслиги керак.


15. Рақамли идентификациялаш воситаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тамаки маҳсулотлари қадоғига туширилган ахборотнинг бутунлигига зарар етказмайдиган тарзда жойлаштирилиши керак.


16. Тамаки маҳсулотларига ёрлиқларнинг туширилишига қуйидаги талаблар қўйилади:

тамаки маҳсулотларининг истеъмол қадоғи ва гуруҳланган қадоғига ёрлиқларни тушириш учун ёрлиққа туширилган рақамли идентификациялаш воситасининг ёрлиқ туширилган пайтдан бошлаб тамаки маҳсулоти истеъмолчига сотилгунича ўқилишини таъминловчи технология қўлланилиши керак;

ёрлиқ тамаки маҳсулотининг истеъмол қадоғи ёки гуруҳланган қадоғига ёпиштириш йўли билан туширилади, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси томонидан товарнинг қадоғига тушириладиган ўраш плёнкасига ёрлиқнинг маҳкамланишига рухсат берилади;

ёрлиқ устига ёрлиқ юзасини ёпиб қўядиган ва (ёки) рақамли идентификациялаш воситасининг ўқилишини қийинлаштирадиган бирон-бир элементлар туширилишига йўл қўйилмайди (тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси томонидан қадоққа тушириладиган шаффоф ўраш плёнкаси бундан мустасно).

рақамли идентификациялаш воситасининг ўлчами ва жойлашуви маркировка кодларини, шу жумладан, ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп етиш сифатини баҳолаш учун штрих код рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415:2011 "Information technology - Automatic identification and data capture techniques - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ маълумотларнинг йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар ва лазер сканерлари орқали тўғри ўқилишини ва аниқланишини таъминлаши керак.



3-БОБ. ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

АГРЕГАЦИЯЛАШ ТАРТИБИ


17. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тамаки маҳсулотларини агрегациялашни амалга оширади (алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига) ва уни тамаки маҳсулотининг агрегациялангани тўғрисидаги маълумотни тамаки маҳсулоти айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал маркировкалаш ахборот тизимига киритади.

Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда "ISO/IEC 15459-1:2006 "Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units" стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди маркировкалаш ахборот тизимида аввал рўйхатдан ўтказилган;

Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

маркировкалаш ахборот тизимида гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

маркировкалаш ахборот тизимига гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган.

18. 1 (бир) ҳисобот даври (ойи) доирасида бутун ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари бўйича истеъмол ва гуруҳланган қадоқларни агрегациялашнинг ўртача самарадорлиги қуйидагиларни ташкил қилиши керак:

а) фильтрли сигареталар учун:

95 фоиздан кам бўлмаган - 2021 йил 1 майдан бошлаб;

99 фоиздан кам бўлмаган - 2021 йил 1 июлдан бошлаб;

б) фильтрсиз сигареталар учун:

95 фоиздан кам бўлмаган - 2022 йил 1 апрелдан бошлаб;

99 фоиздан кам бўлмаган - 2022 йил 1 июндан бошлаб;

в) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар учун:

95 фоиздан кам бўлмаган - 2022 йил 1 декабрдан бошлаб;

99 фоиздан кам бўлмаган - 2023 йил 1 февралдан бошлаб.

Бунда, гуруҳланган қадоқ ичида агрегацияланадиган иккита истеъмол қадоғидан ва транспорт қадоғи ичида иккита гуруҳланган қадоқдан ошмаган ҳолда идентификациялаш коди тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаслигига рухсат этилади.

Ушбу ҳолатда агрегациялашни амалга оширувчи тамаки маҳсулотлари айланмасининг иштирокчиси агрегациялаш бошланган кундан 5 (беш) иш куни давомида истеъмол қадоқларини идентификациялаш кодлари ва (ёки) агрегациялашда маркировкалаш ахборот тизимига узатилмаган гуруҳланган қадоқларни идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь