Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат солиқ қўмитасининг 18.01.2021 й. 2021-06-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 13.01.2021 й. 21/15-сон "Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.02.2021 й. 1702-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2021 й.

N 1702-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.01.2021 й.

N 2021-06

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.01.2021 й.

N 21/15


ҚАРОРИ



"Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини

электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини

таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг

иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш

тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ ҳизмати тўғрисида"ги, "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги ва "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОРҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2007 йил 4 июлдаги 2007-44, 17-8/1985-сон "Молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича электрон ҳужжат айланишининг иштирокчилари учун йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1702, 2007 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 349-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш. Садиков

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 февраль