Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2021 й. ПҚ-5214-сон "Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
05.08.2021 й.
N ПҚ-5214
МАҲАЛЛАЛАРДА ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИ БИЛАН АҲОЛИ ЎРТАСИДА
КООПЕРАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
"Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда (кейинги ўринларда - "оғир" маҳалла) тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида:
1. Андижон вилоятида 210 та "оғир" маҳалла аниқланганлиги ҳамда ушбу маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги "Янги Андижон" шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ 40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. "Маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш асосида "оғир" маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни (кейинги ўринларда - "Андижон тажрибаси") республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкада ажратилсин.
3. Республика ҳудудлари кесимида "Андижон тажрибаси" асосида "маҳаллабай" ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар сони ва ажратиладиган ресурс миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Нурмуратовга "оғир" маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий талабидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни тижорат банклари кесимида тақсимлаш ваколати берилсин.
тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун "оғир" маҳаллаларга бириктирилган "етакчи" тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада битта маҳалла учун 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари икки ҳафта муддатда "Андижон тажрибаси" асосида "маҳаллабай" ишлаш тизими жорий этиладиган "оғир" маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
6. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 5 августдаги
ПҚ-5214-сон қарорига
ИЛОВА
"Андижон тажрибаси" асосида "маҳаллабай"
ишлаш тизими жорий этиладиган маҳаллалар
сони ва ажратиладиган ресурс миқдори
Т/р |
Ҳудуд номи |
Жами маҳаллалар сони |
"Оғир" маҳаллалар сони |
Ажратиладиган маблағ (млн АҚШ долл.) |
Жами |
7 838 |
500 |
100 |
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
422 |
38 |
7,6 |
2 |
Бухоро вилояти |
544 |
42 |
8,4 |
3 |
Жиззах вилояти |
299 |
27 |
5,4 |
4 |
Қашқадарё вилояти |
792 |
52 |
10,4 |
5 |
Навоий вилояти |
307 |
27 |
5,4 |
6 |
Наманган вилояти |
777 |
52 |
10,4 |
7 |
Самарқанд вилояти |
1 114 |
52 |
10,4 |
8 |
Сурхондарё вилояти |
721 |
47 |
9,4 |
9 |
Сирдарё вилояти |
236 |
27 |
5,4 |
10 |
Тошкент вилояти |
1 050 |
52 |
10,4 |
11 |
Фарғона вилояти |
1 050 |
52 |
10,4 |
12 |
Хоразм вилояти |
526 |
32 |
6,4 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 6 август