Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2021 й. 609-сон "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2021 й.

N 609



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ

ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сон Қонунига мувофиқ йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар томонидан ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги 2021 йил 1 ноябрга қадар суғурта ташкилотларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома бланкасининг намунасини жойлаштириш ва уни юклаб олиш имконияти яратилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўзларининг расмий веб-сайтларида ҳудудлардаги наркологик диспансерлар ёхуд ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказадиган туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасалари рўйхатларини жойлаштирсин ҳамда доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда амалий аҳамияти аҳоли ўртасида кенг ёритилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ушбу қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 сентябрдаги

609-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги

141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари

эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома - содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ихтиёрий равишда тўлдириладиган, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат".


2. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Суғурта тўлови амалга оширилишига асос бўлган мустақил экспертиза (баҳолаш) ҳамда ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини текширувдан ўтказиш қиймати мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи томонидан ўрни қопланиши лозим бўлган зарарлар таркибига киритилади".


3. Қуйидаги мазмундаги V-1 боб қўшилсин:


"V-1. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги

хабарномани тузиш асослари ва тартиби


47-1. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан дарҳол жойнинг ўзида ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз ихтиёрий равишда икки нусхада тузилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома бланкаси суғурталовчи томонидан мустақил равишда ёки босмахона усулида мазкур Қоидаларга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тайёрланади.

Суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дастурий таъминоти (мобил иловаси)дан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома бланкасини мустақил равишда чоп этиб олиш ҳуқуқига эга.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш мазкур Қоидаларга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

47-2. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши шарт:

йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига ёхуд йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирокчи бўлган ҳайдовчилардан бири ўз айбига тўлиқ иқрор бўлса;

йўл-транспорт ҳодисаси пиёда иштирокисиз содир этилган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисаси иккита транспорт воситаси (шу жумладан, тиркамали транспорт воситалари) тўқнашуви натижасида рўй берган ҳамда фақат ушбу транспорт воситаларига шикаст етказилган бўлса;

транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгунига қадар суғурта қилинган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (ишончнома талаб этилмайдиган ҳоллар бундан мустасно), йўл варақаси (қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда) мавжуд бўлиб, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса;

йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари бўлган ҳайдовчиларда мастлик ҳолати бўлмаса;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари, шунингдек, транспорт воситаларининг шикастланган қисмлари тавсифлари ва рўйхати йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни (низоларни) келтириб чиқармаса.

Ушбу бандда кўрсатилган асослардан биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тузилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

47-3. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ёхуд суғурталовчи томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган тақдирда (айбдорлик видеоёзувлар ёхуд кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари асосида яққол намоён бўлганда) суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижаларини (айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланган ҳолларда) ўша куннинг ўзида ички ишлар органларига юборади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқиш чоғида айбдор тараф ўзгарганлиги факти аниқланиши ва бошқа тарафнинг айбини тасдиқловчи материаллар ёки видеоёзувлар ёхуд ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган кўрик ва (ёки) мустақил экспертиза натижалари бўлмаганда суғурталовчининг йиғилган ҳужжатларни ички ишлар органларига юбориши суғурталовчи суғурта товонини тўлашни асоссиз рад этган деб баҳоланади.

Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда юборилганда, ички ишлар органлари уч иш куни мобайнида хабарнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан хабарнома тузишни рад этувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб топилганда хабарнома ҳамда унга илова қилинган материаллар ва ҳужжатларни суғурталовчига қайтариб юборади.

47-4. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ҳайдовчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилган суғурталовчиларга қуйидаги материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда уч иш куни ичида юборилади:

йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви;

ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан, ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шунингдек суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

47-5. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномада йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларининг шикастланиши ҳолатлари, шунингдек, транспорт воситаларининг шикастланган қисмлари тавсифлари ва рўйхати бўйича йўл-транспорт иштирокчилари ўртасида келишмовчиликлар (низолар) йўқлиги ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

47-6. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарноманинг кўчирма нусхаси суғурталовчига ушбу Қоидаларнинг 47-4-бандида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда суғурталовчининг дастурий таъминоти (мобиль иловаси) орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

47-7. Транспорт воситалари эгалари йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган транспорт воситаларини кўрикдан ва (ёки) мустақил экспертизадан ўтказиш учун сўров олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида суғурталовчининг сўровига кўра тақдим этиши шарт.

47-8. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилган ҳолатларда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситаларини кўрикдан ёки мустақил техник экспертизадан ўтказиш ушбу Қоидаларнинг 41-44-бандларида кўрсатилган тартибда ва шартларда амалга оширилади.

Транспорт воситаларининг эгаларн транспорт воситаларини суғурталовчининг ёзма розилигисиз ёки суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёхуд уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладиган кунга қадар таъмирлашга ёки утилизация қилишга ҳақли эмас.

47-9. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома ушбу Қоидаларнинг 47-4-бандида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёки уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Транспорт воситаларини кўздан кечириш, мустақил экспертизани ҳамда ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини белгилаш учун баҳолашни ташкил этиш ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатда суғурталовчи томонидан амалга оширилади.

47-10. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилганда жабрланувчининг транспорт воситасига етказилган зарар ушбу Қоидаларнинг 39-бандида белгиланган суғурта тўлови миқдоридан ошмаслиги керак. Бунда етказилган зарар миқдори йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарнома суғурталовчига тақдим этилганидан сўнг ошган тақдирда, суғурталовчи суғурта суммасининг фақат ушбу Қоидаларнинг 39-бандида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлмаган қисмини суғурта товони сифатида тўлайди".


4. 78-бандга қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд қўшилсин:

"ж) мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан кейин тўрт соат ичида мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиш чораларини кўрмаган бўлса ёки йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани суғурталовчига узрли сабабларсиз ўз вақтида тақдим этмаган бўлса".


5. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар қўшилсин:






Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш қоидаларига

7-ИЛОВА



Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома

                

       





Транспорт воситалари эгаларининг

фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш қоидаларига

8-ИЛОВА



Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Йўл-транспорт ходисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, суғурталовчи


1. Тан жароҳати билан боғлик бўлмаган ҳамда икки транспорт воситаси тўқнашуви натижасида содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан ўзаро келишилган ҳолда ихтиёрий равишда икки нусхада йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилади.


2. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан бир вақтнинг ўзида йўл-транспорт ҳодисаси жойи (автотранспорт воситалари тўқнашган жой (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларини фотосуратга ва (ёки) видеоёзувга олинади, шунингдек, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларини фотосуратга ва (ёки) видеоёзувга тупшрилади.


Ҳодиса содир этилган вақтда ўша жойнинг ўзида









2-босқич

Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, нарколог ёки масъул тиббиёт ходими


1. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан сўнг иккала ҳайдовчи мастлик даражасини аниқлаш юзасидан ушбу ҳудуддаги ёки унга яқин бўлган наркологик диспансер ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиб, текширувдан ўтадилар.



1. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 4 соат ичида

Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт воситалари ҳайдовчилари, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот


2. Жабрланувчи йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида ўз ташаббуси билан ёки суғурталовчининг талабига асосан транспорт воситасини мустақил экспертизадан (баҳолашдан) ўтказади ва мустақил экспертиза натижаларини йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномага илова қилади.



2. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш кун ичида

Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, суғурталовчи


3. Ҳайдовчилар томонидан суғурталовчиларга йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади:

йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви;

ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;

йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёҳуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шунингдек, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.



3. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш куни ичида







3-босқич

Суғурталовчи,экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот, ҳайдовчилар


1. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ҳамда тўғридан-тўғри зарарларни қоплаш тўғрисидаги аризани қабул қилганидан сўнг уни тегишли журналда рўйхатдан ўтказиб, ҳужжатларни текширади ҳамда шикастланган транспорт воситасини кўздан кечиради, зарурат бўлса мустақил экспертизани (баҳолашни) ташкил этади.



Суғурталовчига тақдим этилган кундан эътиборан 15 календарь кун ичида

Суғурталовчи


2. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқади ва унинг натижасига асосан суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳақида ёки уни тўлаш ҳақида қарор қабул қилади ва шу билан бирга ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда утилизация қилишга рухсат беради.



Суғурталовчи, ҳайдовчи (жабрланувчи)



3. Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жабрланувчининг суғурталовчиси суғурта товонини тўғридан-тўғри тўлайди, бунда суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатлар қопланади.



3. Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 иш куни ичида


Суғурталовчилар


4. Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланилганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаб беради.









4-босқич

Суғурталовчи, ҳайдовчилар


   

1. Суғурталовчи зарар етказган шахсдан (суғурта қилдирувчига, фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўлови миқдорида йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилганда белгиланган вақтда мастлик даражасини аниқлаш чорасини кўрмаган бўлса, шунингдек, суғурталовчига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни узрли сабабларсиз ўз вақтида тақдим этмаган бўлса, регресс тартибида талаб қилиб олади.



Суғурталовчига тақдим этилган кундан 15 иш кун ичида

Суғурталовчи, ҳайдовчилар, ички ишлар органи ходимлари


2. Суғурталовчи ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз тузилган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарномани кўриб чиқиш вақтида йўл-транспорт ҳодисасида жиноят аломатлари ёки йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани расмийлаштиришни истисно этадиган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, тўпланган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этади.



              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 сентябрь