Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2021 й. ЎРҚ-741-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.12.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 15.12.2021 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.2021 й.

N ЎРҚ-741



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

СОЛИҚ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 14 декабрда қабул қилинган

Cенат томонидан 2021 йил 15 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 6-модда тўққизинчи қисмининг 1-бандидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 17-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1) фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади";


3) 59-модданинг биринчи қисми 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "муассасалари" деган сўз "ташкилотлари" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 75-модда қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ва солиқ имтиёзларининг ҳар бир турига махсус идентификация кодини берган ҳолда амалга оширилади";


5) 76-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишга нисбатан солиқ органларининг ахборот тизимларидан мажбурий фойдаланишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланадиган тартибда белгиланиши мумкин";


6) 78-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғини тўловчи бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ ҳисобини солиқ солиш мақсадида ҳисоблаш усули бўйича АҚШ долларида юритишга ҳақли";


7) 97-модданинг саккизинчи қисми "ариза беришга" деган сўзлардан кейин "ёхуд бу ҳақда хабардор қилишга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 98-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) шахс ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 3-2-банди бўйича юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган бўлса";


9) 100-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-2-банд билан тўлдирилсин:

"3-2) агар манфаатдор шахс (тадбиркорлик субъекти) ушбу Кодекс 101-моддасининг биринчи қисмига биноан солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан уч ой ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлигининг қайд рақамини ва санасини кўрсатган ҳолда солиқ органларига юборган бўлса";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ушбу модда иккинчи қисмининг 3, 3-1, 4, 5 ва 6-бандларида ва (ёки) тўртинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра берилган бўлса, кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда, ушбу модда иккинчи қисмининг 3-2-банди бўйича солиқларни тўлаш кечиктирилган кундан эътиборан қарз суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоизлар ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисми 3-2-бандида кўрсатилган асосларга кўра фоизлар солиқларни тўлаш кечиктириш бўйича қарз суммасига нисбатан кечиктириш даврида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Бунда, солиқларни манфаатдор шахс томонидан тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати солиқ органига хабарнома юборилган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, кечиктирилган солиқлар суммаси эса, муддати тугаган ойидан кейинги ойидан бошлаб кечиктириш муддати тугаганидан сўнг амал қилиш муддати тугаган санадан эътиборан кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда ўн икки ой ичида тўланади";


10) 101-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахс томонидан тегишли ваколатли органга берилади. Тадбиркорлик субъектлари (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони бир минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бинолар ҳамда иншоотларга бўлган мулкий ҳуқуқ олинганда ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган солиқларни тўлашни тақдим этилган хабарнома асосида хабардор қилган ҳолда ва гаров таъминотисиз олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқига эга. Бунда кечиктирилган солиқлар суммаси давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкаларининг, биноларнинг ва иншоотларнинг қийматидан ва (ёки) майдонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқлар миқдорида белгиланади";

ўн тўққизинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар солиқ тўловчи томонидан юборилган хабарнома ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 3-2-бандида назарда тутилган асосларга мувофиқ бўлмаса, солиқ органи уч кундан кечиктирмай солиқ тўловчига солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида хабарнома юборади";


11) 102-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ер участкалар, бинолар ва иншоотлар солиқ тўловларини тўлашни кечиктириш муддати даврида реализация қилинган ёки ижарага берилган тақдирда, ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг 3-2-бандида назарда тутилган асосларга кўра кечиктириш суммаси бир ой ичида тўлиқ миқдорда ундирилади";


12) 105-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида аниқланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган (ушлаб қолинган) суммаси солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахсга, унинг солиқ ҳисобида турган жойидан қатъи назар, унинг солиқ органига тақдим этган аризаси асосида қайтарилади";

еттинчи ва саккизинчи қисмлари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


13) 132-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

олтинчи қисми "маълумотларини юритиш" деган сўзлардан кейин "солиқ тўловчилар томонидан уларни тасдиқлаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 138-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи - еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин.

Текширувдан олдинги таҳлил - тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.

Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади.

Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.

Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.

Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланади";

иккинчи - ўн саккизинчи қисмлари тегишинча саккизинчи - йигирма тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи қисмидаги "ўн кунлик муддатда" деган сўзлар "беш кун ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи томонидан солиқ даври учун солиқ ҳисоботи тақдим этиш чоғида солиқ органлари қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) тўғрисида хабардор қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги талабнома ёзиб берилмайди";


15) 182-модданинг олтинчи қисмидаги "Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси белгилайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 195-модданинг саккизинчи қисмидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 197-модданинг иккинчи қисмидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 199-модданинг бешинчи қисмидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 220-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади";


20) 223-модда:

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмининг солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирилмаганлиги";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш -

ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


21) 242-модданинг олтинчи қисми "алоқа хизматлари" деган сўзлардан кейин "молиявий ва суғурта хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


22) 243-модда биринчи қисми:

11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тиббий хизматлар (бундан косметологик хизматлар мустасно). Ушбу банднинг мақсадида тиббий хизматлар жумласига, хусусан, қуйидагилар киради";

14-бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14) санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни. Ушбу банднинг мақсадида";

"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спорт хизматлари жумласига, хусусан, спорт иншоотларида, мактабларда, клубларда спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда жамоаларида соғломлаштириш йўналишидаги жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишга оид хизматлар, умумжисмоний тайёргарлик хизматлари, спорт мусобақаларини ёки байрамларини, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича хизматлар, шунингдек мазкур тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш киради";


23) 244-модда биринчи қисми 1-бандининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) банк операциялари, бундан қиймати қатъий суммада белгиланган хизматлар мустасно, хусусан";

тўртинчи хатбошисидаги "очиш ҳамда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банк кафолатларини бажариш (банк кафолати бўйича тўлов)";

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар ва тўловлар";


24) 259-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


25) 266-модда:

биринчи қисмининг 5-банди "бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар солиқ тўловчи охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган интизомли солиқ тўловчилар тоифасига киритилган бўлса, экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) солиқ суммаси солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олинади. Товарлар "экспорт" божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига келиб тушмаган тақдирда, ҳисобга олинган солиқ суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади";

учинчи - ўн тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


26) 269-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) ушбу товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда";


27) 274-модда:

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини қайтаришга доир солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда, солиқнинг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) учун мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра, солиқ органи солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ суммасини қайтариш ҳақида солиқ органлари хабардор қилинган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай қайтарилади";

тўртинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган" деган сўзлар "солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини хабардор қилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "солиқни қоплашга доир ариза" деган сўзлар "солиқ ҳисоботи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботида ўрни қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт";


28) 284-модда иккинчи қисмининг 1-бандидаги "бундан акциз тўланадиган товарларнинг айрим турлари мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


29) 289-1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

"

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари


импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган


1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

360 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз


2022 йил 1 январдан:

185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2022 йил 1 июндан:

203 500 сўм/1000 дона + 10 фоиз


2.

Сигара

5 200 сўм/1 дона


3.

Чилим учун тамаки

310 000 сўм/кг*



4.

Чекиладиган, ўрама тамаки

310 000 сўм/кг



5.

Чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки

310 000 сўм/кг



6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар

310 000 сўм/кг



7.

Никотинли тамакисиз снюс

125 000 сўм/кг



8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картриджларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**

550 сўм/мл

*) Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.

**) Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш тизимларида (электрон ва бошқалар) олиб киришда солиқ мазкур суюқлик таркибидаги никотин миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади";


30) 289-2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

"

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари


импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган (1 дал тайёр маҳсулот учун)

2022 йил 1 январдан

2022 йил 1 июндан


1.

Озиқ-овқат хомашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси

70%

13 500 сўм

14 900 сўм



2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

45 000 сўм/1 литр учун

125 100 сўм

138 000 сўм



ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

63 000 сўм/1 литр учун

206 700 сўм

228 000 сўм



3.

Вино:






табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

31 500 сўм/1 литр учун

1 сўм



бошқа винолар, шу жумладан вермут

45 000 сўм/1 литр учун

18 000 сўм

19 800 сўм



4.

Пиво

50%, бироқ 1 литр учун/13 500 сўмдан кам бўлмаган

12 600 сўм

13 800 сўм

";

31) 289-3-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

"

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи

Солиқ ставкаси



2022 йил

1 январдан

2022 йил

1 июндан



1.

Нефть маҳсулотлари:




Аи-80

240 000 сўм/тонна

275 000 сўм/тонна



Аи-90 ва ундан юқори

275 000 сўм/тонна

275 000 сўм/тонна



авиакеросин (синтетикдан ташқари)

200 000 сўм/тонна

220 000 сўм/тонна



дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

240 000 сўм/тонна

264 000 сўм/тонна



ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

216 000 сўм/тонна

237 600 сўм/тонна



дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

340 000 сўм/тонна

374 000 сўм/тонна



2.

Полиэтилен гранулалар

10%



3.

Табиий газ, бундан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган газ мустасно

20%



4.


Якуний истеъмолчига сотиладиган:




бензин

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 465 530 сўм

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 512 000 сўм



дизель ёқилғиси

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 425 918 сўм

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 468 000 сўм



суюлтирилган газ

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 665 493 сўм

1 литр учун 385 сўм/1 тонна учун 730 000 сўм



сиқилган газ

1 куб метр учун 500 сўм

1 куб метр учун 550 сўм



5.

Мобиль алоқа хизматлари

15%



6.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар

20%

";

  

иккинчи қисмидаги "2, 3, 4 ва 6-бандларида" деган сўзлар "3 ва 5-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "5-бандида" деган сўзлар "4-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "7-бандида" деган сўзлар "6-бандида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32) 297-модданинг учинчи қисми:

6-бандидаги "асосий воситаларнинг" деган сўзлар "амортизация қилинадиган активларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 25-1-банд билан тўлдирилсин:

"25-1) ушбу Кодекс 248-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад";


33) 298-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"298-модда. Амортизация қилинадиган активларнинг

ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан

олинадиган даромадлар (зарарлар)


Ушбу моддага мувофиқ аниқланадиган, чиқиб кетишдан олинадиган молиявий натижа амортизация қилинадиган активларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (зарар) деб эътироф этилади.

Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддан унинг қолдиқ қийматини чегириб ташлаш орқали аниқланади. Амортизация қилинадиган активнинг қолдиқ қиймати ушбу Кодекс 306-моддасининг йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи қисмларига ҳамда 307-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ аниқланади.

Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда бундай актив бўйича 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра тўпланган қўшимча баҳолаш суммаси (илгари қайта баҳоланган нархини ошириш суммасининг олдинги нархни пасайтириш суммасидан ортиқ суммалари) амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад таркибига киритилади.

Бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади. Мазкур қисмнинг қоидалари ушбу Кодекснинг 45-бобига мувофиқ солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутиладиган мол-мулкнинг чиқиб кетиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди";


34) 305-модданинг ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ, узоқ муддатли активларнинг дастлабки қийматига ва захираларнинг таннархига киритиладиган харажатлар амортизация ажратмалари воситасида ва бундай захираларнинг таннархи орқали чегирмалар жумласига киритилиши лозим.

Ушбу Кодекс 306-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ амортизация ажратмалари ҳисобланмайдиган узоқ муддатли активларнинг қиймати мазкур активлар ушбу Кодекснинг 298-моддасида назарда тутилган тартибда чиқиб кетаётганда солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинади";


35) 306 ва 307-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"306-модда. Амортизация харажатлари


Ушбу Кодексга мувофиқ солиқ тўловчи амортизация қилинадиган активлар сифатида ҳисобга оладиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу Кодекс мақсадларида амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикасида бирлик (тўплам) учун белгиланган (асосий восита сифатида эътироф этилган санадаги), қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан юқори бўлган, солиқ тўловчида мулк ҳуқуқи асосида турган (агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса) ва солиқ тўловчи томонидан товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган мол-мулк солиқ солиш мақсадларида асосий восита деб эътироф этилади.

Солиқ тўловчи солиқ даври учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.

Унитар корхона амортизация қилинадиган активни унитар корхона мулкдоридан оператив бошқарувга ёки хўжалик юритувига олганда бундай актив ушбу моддада белгиланган тартибда шу унитар корхонада амортизация қилиниши лозим.

Ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан ижарага ва (ёки) бепул фойдаланишга берилган амортизация қилинадиган активга ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амалга оширилган ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги капитал қўйилмалар ҳам амортизация қилинадиган актив деб эътироф этилади.

Молиявий ижара шартномаси (лизинг шартномаси) бўйича олинган амортизация қилинадиган актив ижара (лизинг) объектини олувчида амортизация қилинадиган активлар таркибига киритилади.

Қуйидаги активлар амортизация қилинмайди:

1) ер ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

2) маҳсулдор чорва моллари;

3) ахборот-кутубхона фонди;

4) музей ашёлари;

5) моддий маданий мерос объектлари;

6) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

7) қиймати солиқ солиш мақсадида ушбу солиқ тўловчида илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган амортизация қилинадиган актив;

8) солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар;

9) бюджет ташкилотларининг амортизация қилинадиган активлари, бундан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши муносабати билан сотиб олинган ва бундай фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган амортизация қилинадиган активлар мустасно;

10) мақсадли молиялаштиришнинг бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган (яратилган) амортизация қилинадиган активлар (тегишли қисми бўйича). Мазкур норма солиқ тўловчи томонидан хусусийлаштириш чоғида олинган амортизация қилинадиган активга нисбатан қўлланилмайди;

11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14 ва 15-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (яратилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (яратилган) амортизация қилинадиган актив (тегишли қисми бўйича).

Ушбу модда мақсадида қуйидагилар амортизация қилинадиган активлар таркибидан чиқариб ташланади:

1) консервация даври учун - қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган амортизация қилинадиган актив;

2) солиқ тўловчининг қарорига кўра ўн икки ойдан ортиқ вақт реконструкция қилишда ёки модернизациялашда бўлган амортизация қилинадиган актив, бундан реконструкция қилиш ёки модернизациялаш жараёнида бундай активдан солиқ тўловчи томонидан ўз фаолиятида фойдаланилиши давом эттириладиган ҳоллар мустасно.

Агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модда мақсадида амортизация қилинадиган актив бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади.

2021 йил 31 декабрдан кейин сотиб олинган (олинган, яратилган) амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати уни сотиб олишга, қуришга, ишлаб чиқаришга, етказиб беришга ва фойдаланиш учун яроқли бўлган ҳолатга келтиришга доир харажатлар суммаси сифатида (агар бундай актив солиқ тўловчи томонидан бепул олинган ёхуд инвентаризация натижасида аниқланган бўлса, шу активнинг ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофиқ белгиланадиган бозор қиймати сифатида) аниқланади.

Молиявий ижара ва (ёки) лизинг предмети бўлган амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати ушбу модданинг ўнинчи қисмида кўрсатилган тартибга ўхшаш тартибда аниқланади.

Акциядорнинг (иштирокчининг, мулкдорнинг) устав фондига (устав капиталига) ҳиссаси ҳисобидан олинган, амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қиймати деб мазкур активларнинг акциядорлар (иштирокчилар, мулкдорлар) томонидан келишилган, лекин ушбу Кодекснинг 299-моддасида кўрсатилган тартибга ўхшаш тартибда аниқланадиган бозор қийматидан юқори бўлмаган пулдаги баҳоси эътироф этилади.

Солиқ тўловчининг ўзи барпо этган (тайёрлаган, яратган), амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати деб бундай активни барпо этиш (қуриш, қўшимча қуриш, тайёрлаш, яратиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси эътироф этилади.

Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати қуйидагилар ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади:

ушбу Кодекснинг 37-бобига мувофиқ ҳисобга олинган ва (ёки) 314-моддасига мувофиқ харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи;

фоизлар бўйича харажатларни ва ушбу Кодексга мувофиқ чегириб ташланиши лозим бўлган ёки харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган амортизация қилинадиган активни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.

Сотиш учун мўлжалланган захиралар ёки активлар таркибидан ўтказилган амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати ушбу активнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бундай келиб тушиш санасида аниқланган баланс қийматидир.

Агар амортизация қилинадиган актив солиқ тўловчи томонидан қайта ташкил этиш натижасида (бундан ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарган ҳоллар мустасно) олинган бўлса, бундай активнинг топшириш далолатномасида ёки тақсимлаш балансида кўрсатилган баланс қиймати унинг бошланғич қиймати бўлади.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра солиқ тўловчида мавжуд бўлган, амортизация қилинадиган активнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати солиқ солиш мақсадларида илгари ўтказилган қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолда унинг бошланғич қиймати сифатида аниқланади.

Амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ушбу модда мақсадида солиқ тўловчининг қарори бўйича 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра амалга оширилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисобида 2020 йил 1 январдан кейин акс эттирилган амортизация қилинадиган активнинг қайта баҳоланиши ҳисобга олинади.

Ушбу бўлим мақсадида солиқ тўловчи томонидан 2021 йил 1 январдан кейин амортизация қилинадиган актив қийматини қайта баҳолаш (нархини пасайтириш) амалга оширилганда, бундай қайта баҳолашнинг ижобий (салбий) суммаси даромад (харажат) деб эътироф этилмайди, амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ва амортизацияни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.

Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати бундай активга солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўринли бўлса, ўзгаради.

Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати тегишли объектлар қўшимча қурилган, қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, модернизация қилинган, технологик жиҳатдан қайта жиҳозланган, қисман тугатилган ҳолларда ва бошқа шунга ўхшаш асосларга, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига кўра ўзгаради.

Асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотларнинг ёки бошқа амортизация қилинадиган активнинг технологик ёки хизмат кўрсатиш жиҳатидан белгиланган мақсадининг ўзгариши ва (ёки) бошқа янги сифатларнинг олиниши билан боғлиқ ишлар, қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, модернизация қилишга доир ишлар жумласига киради.

Ушбу модда мақсадида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ва (ёки) уларнинг номенклатурасини ўзгартириш мақсадида амортизация қилинадиган активни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган, мавжуд амортизация қилинадиган активни қайта қуриш реконструкция қилиш жумласига киради.

Амортизация қилинадиган активнинг ёки унинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини техника ва технологияни ўзгартириш, ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, маънан эскирган ҳамда жисмонан ишдан чиққан асбоб-ускуналарни модернизациялаш ва алмаштириш асосида оширишга доир комплекс тадбирлар техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш жумласига киради. Техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришларни барпо этишни ва амалдагиларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.

Ижарага олинган амортизация қилинадиган активларга ва (ёки) бепул фойдаланиш шартномаси бўйича олинган амортизация қилинадиган активларга капитал қўйилмалар қуйидаги тартибда амортизация қилинади:

ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига (қарз берувчи томонидан қарз олувчига) қийматининг ўрни қопланадиган капитал қўйилмалар ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан амортизация қилинади;

ижарага олувчи ижарага берувчининг розилиги билан (қарз берувчининг розилиги билан қарз олувчи) амалга оширган, қийматининг ўрни ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қоплаб берилмайдиган капитал қўйилмалар ижарага олувчи (қарз олувчи) томонидан амортизация қилинади.

2020 йил 31 декабрь ҳолатига кўра солиқ тўловчида мавжуд бўлган амортизация қилинадиган активларнинг қолдиқ қиймати бундай амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ва 2021 йил 1 январгача ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

2020 йилнинг 31 декабридан кейин ишга туширилган амортизация қилинадиган активнинг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қиймати ва солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳисобланган (жамғарилган) амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Ушбу Кодекс 308-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ инвестициявий чегирма бекор қилинган тақдирда, жамғарилган амортизация инвестициявий чегирма чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Амортизация қилинадиган активнинг қиймати ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган амортизация ажратмалари ва (ёки) инвестициявий чегирмалар орқали харажатлар жумласига киритилади.

Агар ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, амортизация қилинадиган активнинг қиймати амортизация ажратмаларини қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолда бошланғич қийматдан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади.

Амортизация қилинадиган активлар амортизацияни ҳисоблаш мақсадида, ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси асосий фондларининг статистик таснифлари ҳисобга олинган ҳолда активни ишга тушириш санасида амортизация гуруҳлари (кичик гуруҳлари) бўйича тақсимланади.

Амортизация қилинадиган барча активлар (бундан номоддий активлар мустасно) бўйича амортизацияни ҳисоблаш амортизациянинг қуйидаги энг юқори нормалари қўлланилган ҳолда тўғри чизиқли усул орқали амалга оширилади:

Гуруҳлар тартиб рақами

Кичик гуруҳлар тартиб рақами

Амортизация гуруҳларининг

(кичик гуруҳларининг) номи

Амортизациянинг нормаси,

фоизларда

I


Бинолар ва иншоотлар



1

Бинолар

5


2

Иншоотлар

10

II


Қувурлар, электр узатиш ва телекоммуникациялар линиялари

15

III


Машиналар ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари)

20

IV


Транспорт ускуналари



1

Ҳаво ва космик учиш аппаратлари ва улар билан боғлиқ ускуналар, кемалар ва қайиқлар, локомотивлар ва ҳаракатдаги таркиб (темир йўл таркиби)

10


2

Автотранспорт воситалари, автомобиль кузовлари (корпуслари), тиркамалар ва ярим тиркамалар, бошқа транспорт ускуналари

20

V


Компьютерлар ва периферия ускуналари

40

VI


Бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизация қилинадиган активлар

15

Солиқ тўловчи солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга ҳақли.

Солиқ солиш мақсади учун амортизация суммаси солиқ тўловчилар томонидан ҳар ойда аниқланади. Амортизация ҳар бир амортизация қилинадиган актив бўйича алоҳида ҳисобланади ҳамда унинг бошланғич қийматининг ва ушбу объект учун белгиланган амортизация нормасининг кўпайтмаси сифатида аниқланади.

Амортизация қилинадиган актив, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу актив, у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан қатъи назар, фойдаланишга топширилган санадан эътиборан бошланади.

Агар солиқ тўловчи бирор-бир календарь ой ичида таъсис этилган, тугатилган ёки қайта ташкил этилган бўлса, амортизация қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади:

1) амортизация таъсис этилаётган, қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилаётган солиқ тўловчи томонидан у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ҳисобланади;

2) амортизация тугатилаётган солиқ тўловчи томонидан тугатиш якунланадиган санагача, қайта ташкил этилаётган солиқ тўловчи томонидан эса қайта ташкил этиш тугатиладиган санагача ҳисобланади.

Ушбу модда ўттиз бешинчи қисмининг қоидалари ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартираётган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Амортизацияни ҳисоблаш амортизация қилинадиган активнинг қиймати тўлиқ ҳисобдан чиқарилган санадан эътиборан ёки бундай актив солиқ тўловчининг амортизация қилинадиган активлари таркибидан ҳар қандай асосларга кўра чиқарилганда тугатилади.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмига мувофиқ амортизация қилинадиган актив таркибидан чиқариб ташланган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу актив амортизация қилинадиган актив таркибидан чиқариб ташланган санадан эътиборан тугатилади ва амортизация қилинадиган актив расконсервация қилинган ёки уни реконструкция қилиш (модернизациялаш) якунланган санадан эътиборан қайта тикланади.

Солиқ солиш мақсадларида амортизация қилинадиган активнинг қийматига ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандида назарда тутилган харажатлар киритилмайди.

Номоддий активларнинг қиймати ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган тартибда харажатлар жумласига киритилади.


307-модда. Номоддий активларни амортизация

қилиш харажатлари


Солиқ тўловчининг товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги ўн икки ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) солиқ солиш мақсадларида номоддий активлар деб эътироф этилади.

Номоддий активлар жумласига, хусусан, башарти солиқ тўловчи ушбу активларга нисбатан мутлақ ҳуқуқларга эга бўлса, ушбу Кодекс 44-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган активлар киради.

Номоддий активни тан олиш учун қуйидагилар зарур:

солиқ тўловчига иқтисодий наф (даромад) олиб келиш имкониятининг мавжудлиги;

номоддий активнинг ўзи мавжудлигини ва (ёки) солиқ тўловчида интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқ мавжуд эканлигини тасдиқловчи лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (шу жумладан патентлар, гувоҳномаларнинг, бошқа муҳофаза ҳужжатларининг, патентдан, товар белгисидан ўзганинг фойдасига воз кечишга (уни олишга) доир шартноманинг) мавжудлиги.

Номоддий активдан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш патентнинг, гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ва (ёки) интеллектуал мулк объектларидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ёки чет давлатнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш муддатларига доир бошқа чекловлардан келиб чиққан ҳолда ёхуд номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланишнинг тегишли шартномаларда шартлашилган муддатидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Номоддий активлар бўйича амортизация ҳар ойда солиқ тўловчи томонидан уларнинг бошланғич қийматидан ва бундай номоддий активдан фойдали тарзда фойдаланиш муддатидан, бироқ солиқ тўловчининг фаолияти муддатидан кўп бўлмаган муддатдан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нормалар бўйича ҳисобланади.

Фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация нормалари беш йиллик муддатга белгиланади.

Ушбу моддада назарда тутилган исталган номоддий активдан фойдаланиш ва фойдаланиш ҳуқуқи учун солиқ тўловчи томонидан тўланадиган даврий (жорий) тўловлар ушбу Кодекс 305-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шартларга риоя этилган тақдирда харажатлар деб эътироф этилади ва чегирмалар жумласига мутаносиб равишда фойдаланиш муддат давомида киритилади";


36) 308-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 306-моддасига мувофиқ аниқланадиган активнинг бошланғич қийматидан келиб чиққан ҳолда амортизация қилиниши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли";

учинчи қисмининг:

1-бандидаги "10 фоизи" деган сўзлар "20 фоизи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "5 фоизи" деган сўзлар "10 фоизи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модда мақсадларида товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади";

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Амортизация қилинадиган актив у бўйича инвестициявий чегирма қўлланилган санадан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган, бепул берилган ва бошқача тарзда чиқиб кетган тақдирда, инвестициявий чегирманинг амал қилиши бундай активнинг чиқиб кетиши рўй берган ҳисобот (солиқ) даврида жамғарилган амортизация суммасидан уни чегириб ташлаш орқали бекор қилинади.

Ушбу модда еттинчи қисмининг қоидалари амортизация қилинадиган активнинг фавқулодда вазиятлар (табиий офат, ёнғин, авария ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар) туфайли чиқиб кетиши ҳолларига нисбатан, шунингдек амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати унинг чиқиб кетиш санасига қадар ушбу Кодекснинг 306-моддасида белгиланган нормалар бўйича тўлиқ амортизация қилиниши мумкин бўлган ҳолларда татбиқ этилмайди";


37) 309-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"309-модда. Амортизация қилинадиган активларни

таъмирлаш харажатлари


Солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активларни таъмирлаш учун амалга оширилган харажатлар қайси ҳисобот (солиқ) даврида амалга оширилган бўлса, ўша ҳисобот (солиқ) даврида ҳақиқий чиқимлар миқдорида харажатлар жумласига киритилади.

Агар ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги шартномада (қарз олувчи ва қарз берувчи ўртасидаги шартномада) ижарага олувчининг (қарз олувчининг) харажатлари ўрнини ижарага берувчи (қарз берувчи) томонидан қоплаш назарда тутилган бўлмаса, ушбу модда қоидалари ижарага олувчининг (қарз олувчининг) мазкур харажатларига нисбатан ҳам қўлланилади";


38) 310-модданинг биринчи қисмидаги "(бундан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда капиталлаштириш учун рухсат берилган харажатлар мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


39) 311-модданинг биринчи қисмидаги "имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусни тўлашга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


40) 312-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу бўлим мақсадларида янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш мақсадида амалга оширилган оригинал ҳамда режали тадқиқотлар жумласига кирадиган харажатлар илмий тадқиқотларга доир харажатлар деб эътироф этилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ушбу бўлим мақсадларида янги маҳсулотни (товарларни, хизматларни) яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни (товарларни, хизматларни) такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришни ва бошқарувни ташкил этишнинг янги технологияларини, усулларини яратиш ёки қўлланилаётганларини такомиллаштириш жумласига кирадиган харажатлар тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар деб эътироф этилади.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатларга илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки асослантирилган тарзда ушбу конструкторлик фаолияти турлари жумласига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар киритилади";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


41) 315-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган захира фондларига ажратмалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда, қуйидаги нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади:

банклар томонидан - қонунчиликда белгиланган норманинг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда;

банк операцияларини амалга оширишга доир лицензия асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва суғурта ташкилотлари томонидан - қонунчиликда назарда тутилган нормалардан юқори бўлмаган миқдорда";


42) 317-модданинг:

7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7) хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно";

21-бандидаги "бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка" деган сўзлар "ушбу Кодекснинг 306-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43) 320-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкни (бундан чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкни қўшимча баҳолашда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қийматини пасайтиришда юзага келадиган курсдаги фарқ ушбу боб мақсадларида курсдаги ижобий фарқ деб эътироф этилади.

Валюта қимматликлари тарзидаги мол-мулкнинг (бундан чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар мустасно) ва қиймати чет валютасида ифодаланган талаб қилиш тарзидаги мол-мулкнинг қийматини пасайтиришда ёки қиймати чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларни қўшимча баҳолашда юзага келадиган курсдаги фарқ ушбу боб мақсадларида курсдаги салбий фарқ деб эътироф этилади.

Кўрсатилган қийматни қўшимча баҳолаш ёки пасайтириш чет эл валютаси расмий курсининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан ўзгариши ёхуд чет эл валютаси (шартли пул бирликлари) курсининг қонунчиликда ёки тарафларнинг битимида белгиланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан ўзгариши муносабати билан амалга оширилган тақдирда, агар ушбу чет эл валютасида (шартли пул бирликларида) ифодаланган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланиши лозим бўлган талабларнинг (мажбуриятларнинг) қиймати тегишинча тарафларнинг қонунчилигида ёки битимида белгиланган курс бўйича аниқланса, ушбу модда қоидалари қўлланилади.

Курсдаги ижобий фарқ жами даромад таркибига, курсдаги салбий фарқ - харажатлар таркибига киритилади.

Берилган (олинган) бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги ижобий (салбий) фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди";


44) 333-модданинг:

тўртинчи ва бешинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


45) 335-модда учинчи қисми 2-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


46) 336-модданинг олтинчи қисми чиқариб ташлансин;


47) 337-модда биринчи қисми 2-бандининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


48) 347-модда қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидентнинг солиқни тўлангандан кейин ўз тасарруфида қоладиган соф фойдаси дивидендларга тенглаштирилади ва унга ушбу Кодекс 353-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим.

Соф фойда деганда жами даромад ва доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Бунда жорий солиқ даври учун соф фойда айни бир доимий муассаса доирасида аввалги солиқ даврларида олинган зарарнинг (зарарларнинг) умумий суммасига, башарти илгари бундай зарар (зарарлар) соф фойдани аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, камайтирилади.

Соф фойдадан олинадиган солиқнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади";


49) 348-модданинг олтинчи қисмидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


50) 378-модда:

16-бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларига (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадларига нисбатан солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар, ушбу хатбошида квартираларнинг қиймати ва бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади";

қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1) солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари";

қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:

"21) солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари:

халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида бундай бадалларнинг тўланганлиги тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлганда;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларни, курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда";


51) 408-модда:

биринчи қисмининг 4-банди чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳунарманд" уюшмасининг аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари";

иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


52) 412-модда биринчи қисмининг 1-банди:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу Кодекс 411-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:

Тошкент шаҳрида - икки миллион беш юз минг сўм;

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - бир миллион беш юз минг сўм;

бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - бир миллион сўм";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ушбу бандда белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин.

Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади";


53) 414-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:

"3) янги нефть ва газ қудуқларининг - улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси қўлланилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


54) 415-модданинг:

биринчи қисмидаги "2 фоиз" деган сўзлар "1,5 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "4 фоиз" деган сўзлар "3 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "0,4 фоиз" деган сўзлар "0,5 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


55) 421-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:

"5) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар йигирма уч ёшга тўлгунига қадар амал қилади";


56) 422-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

"

Т/р

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари, фоизларда



1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,25



2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:





200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган

0,33




500 кв.м дан ортиқ бўлган

0,44



3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,33



4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

1,5

";

бешинчи қисмидаги "4 фоиз" деган сўзлар "3 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


57) 426-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

"15) геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш учун ажратилган ер участкалари";


58) 429-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

"

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)



Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

220

175

135

90

45



Қорақалпоғистон Республикаси

28



Андижон вилояти

35



Бухоро вилояти

29



Жиззах вилояти

29



Қашқадарё вилояти

29



Навоий вилояти

29



Наманган вилояти

35



Самарқанд вилояти

35



Сурхондарё вилояти

25



Сирдарё вилояти

22



Тошкент вилояти

30



Фарғона вилояти

29



Хоразм вилояти

29

";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент қўлланилади";

бешинчи - ўн бешинчи қисмлари тегишинча олтинчи - ўн олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "0,25" рақами "0,3" рақами билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - тўққизинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари белгиланган тартибда юридик шахсларга ажратилган ер участкаларига нисбатан қўлланилади";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган объектларга нисбатан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳари бўйича ўртача белгиланган солиқ ставкасига 0,3 коэффициент қўлланилади. Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ўртача солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари белгилаган солиқ ставкалари асосида аниқланади ҳамда улар ҳар йили 5 январга қадар солиқ тўловчилар эътиборига етказилади";

саккизинчи - ўн олтинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи - ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


59) 437-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):

"

Республика ҳудудлари

1 кв. м учун базавий

солиқ ставкаси (сўмда)



Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

1280

1085

890

700

500



Қорақалпоғистон Республикаси

260



Андижон вилояти

320



Бухоро вилояти

260



Жиззах вилояти

260



Қашқадарё вилояти

260



Навоий вилояти

260



Наманган вилояти

320



Самарқанд вилояти

320



Сурхондарё вилояти

234



Сирдарё вилояти

205



Тошкент вилояти

270



Фарғона вилояти

260



Хоразм вилояти

260

";

60) 445-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

"

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари

1 куб. м учун солиқ ставкаси, (сўмда):



ер усти сув ресурслари манбалари

ер ости сув ресурслари манбалари



1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар, (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар

240

290



2.

Саноат корхоналари

520

620



3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

80

100



4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари

40

40



5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми

2 190

2 190



6.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

27 700

27 700

";

61) XVIII бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"XVIII БЎЛИМ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН СОЛИҚ


64-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН

СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ


449-модда. Солиқ тўловчилар


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни (бундан буён ушбу бўлимда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) деб юритилади) амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.

Қонунчиликда назарда тутилган шартларга риоя этган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширишга тааллуқли қисм бўйича солиқ тўловчилар бўлмайди.


450-модда. Солиқ солиш объекти


Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.

Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташишнинг бутун технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса - солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ва фойдали қазилмаларга бирламчи ишлов беришнинг (уларни қайта ишлашнинг) технологик цикли доирасидаги йўқотишлар технологик йўқотишлар деб эътироф этилади, хусусан:

фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғидаги йўқотишлар, шу жумладан уларнинг қолдиқлари (ажратиб олиб бўлмайдиган захиралари);

углеводородларни дастлабки саноат мақсадида қайта ишлаш чоғидаги йўқотишлар;

қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни ёпиқ технологик цикл доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми.

Солиқ солиш объекти фойдали қазилманинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.

Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:

солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда шахсий хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати қонунчиликда белгиланади;

қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар, бундан реализация қилинган фойдали қазилманинг ҳажми мустасно.


451-модда. Солиқ базаси


Солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага нисбатан аниқланади.

Солиқ (ҳисобот) даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати солиқ базасидир.

Агар ушбу модданинг тўққизинчи - ўн биринчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоб-китоб қилинади.

Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма бўйича пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини чегирган ҳолда) натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали алоҳида аниқланади.

Агар қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмадан шахсий ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун қисман фойдаланилса, солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг бутун ҳажми ҳисобида, ушбу фойдали қазилманинг ўртача олинган реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилма реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси реализация қилиш амалга оширилган охирги солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) бошланганидан буён улар реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даврида мазкур фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) 20 фоизга оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда солиқ тўловчи реализация қилиш амалга оширилган биринчи ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммасига ҳисобот даврида шаклланган ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни киритиши шарт.

Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмадан тўлалигича шахсий ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг 20 фоизга оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ тўловчи қазиб олинган табиий газни ва (ёки) нефтни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб, уларга солиқ тўловчи томонидан сарфланган дастлабки ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Агар ушбу Кодекснинг 451-1-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек нодир элементларни ҳамда нодир ер элементларини қазиб олишда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмаларни реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан, уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Фойдали қазилмаларнинг айрим турларига нисбатан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 451-1-моддасида белгиланади.


451-1-модда. Металларнинг айрим турларини қазиб олиш

(ажратиб олиш) чоғида солиқ базасини аниқлашнинг

ўзига хос хусусиятлари


Олтин, кумуш, платина, палладий, мис, рух, қўрғошин ва молибден (бундан буён ушбу моддада металлар деб юритилади) бўйича солиқ базаси руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибидаги ҳар бир металлга нисбатан аниқланади.

Металларни қазиб олиш (ажратиб олиш) чоғида қуйидагилар солиқ базаси бўлади:

1) агар ушбу қисмнинг 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, рудани (концентратни) реализация қилиш чоғида - қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг қиймати, ушбу қиймат руданинг (концентрантнинг) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, унга ишлов бериш (уни бойитиш), уни қайта ишлаш (аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланади;

2) олтин ва мисни реализация қилиш чоғида - қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг қиймати, ушбу қиймат руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, унга ишлов бериш (уни бойитиш), уни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланмайди. Бунда солиқ тўловчи олтин ва мис бўйича солиқ базасини ушбу харажатларни чегириб ташлаган ҳолда белгилашга ҳақли;

3) мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида ажратиб олинган кумушни, платинани, палладийни, рухни, қўрғошинни ёки молибденни реализация қилиш чоғида - қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг қиймати, ушбу қиймат солиқ (ҳисобот) даврида ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасида олинган юқорироқ нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, солиқ тўловчи томонидан унга ишлов бериш (уни бойитиш), уни қайта ишлаш ва (ёки) транспортда ташиш учун қилинган харажатлар чегириб ташланади.

Агар ажратиб олинган кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибден рудадаги асосий металл бўлмаса ёки уларни ажратиб олиш олтин ва (ёки) мис ажратиб олинаётган (бойитилаётган, қайта ишланаётган) ишлаб чиқариш қувватларида амалга оширилаётган бўлса, солиқ тўловчи солиқ базасини уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш харажатларини чегириб ташламаган ҳолда аниқлашга ҳақли.

Кумушни, платинани, палладийни, рухни, қўрғошинни ёки молибденни ажратиб олиш чоғида ушбу металлар рудадаги асосий металлар бўлса, бошқа металлар, шу жумладан олтин ва мис бўйича солиқ базаси уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади.

Агар солиқ тўловчи металлар билан бирга бошқа қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган нодир элементларни ва нодир ер элементларини ажратиб олаётган бўлса, бошқа металлар (элементлар) бўйича солиқ базаси уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда, ўртача олинган реализация қилиш баҳоси бўйича аниқланади.

Агар солиқ тўловчи рудадаги асосий металлар билан бирга бошқа металларни, шу жумладан техноген чиқиндилардан (чанг, шлак, кек, шлам ва бошқалардан) металларни ажратиб олса, ушбу металлар (элементлар) бўйича солиқ солинадиган база уларга ишлов бериш (уларни бойитиш), уларни қайта ишлаш (аффинаж) ва транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда ўртача олинган (ўртача арифметик биржа) реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб аниқланиши мумкин.

Солиқ (ҳисобот) даври учун олтин, кумуш, палладий ва платина бўйича ўртача арифметик биржа нархи солиқ органлари томонидан Лондон қимматли металлар бозори уюшмасининг (London Bullion Market Association) эрталабки фиксинги асосида, бошқа металлар бўйича эса Лондон металлар биржасининг (London Metal Exchange) маълумотлари асосида аниқланади.

Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа нархи нархлар қайси валютада белгиланган бўлса, шу валюта бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган валюта курсига кўпайтирилган металлар нархларини қўшишда ҳосил бўлган суммани кўрсатилган нархлар белгиланган кунлар сонига бўлиш орқали аниқланади.

Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда, ушбу Кодекс 451-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланади.

Солиқ органлари ҳар ойда, солиқ (ҳисобот) давридан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмай, ўзлари ушбу модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилган ҳар бир металл тури учун ўртача арифметик биржа нархини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.


452-модда. Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Фойдали қазилмалар гуруҳи

Солиқ солиш объектининг номи

Солиқ ставкалари, фоизларда

1.

Энергия манбалари

Нефть, табиий газ, газ конденсати

10

Утилизация қилинган табиий газ, реализация қилинган ҳажми бўйича

5

Ер остига жойлаштирилган газ

2,6

Кўмир, ёнувчи сланцлар

4

2.

Қимматбаҳо металлар

Олтин, кумуш, палладий, платина ва платина гуруҳи, осмий ва бошқа қимматбаҳо металлар

7

3.

Рангли металлар

Мис, қўрғошин, рух, молибден, никель, кобальт, қалай, сурма, симоб, алюминий

7

Бошқа рангли металлар

10

4.


Радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари

Уран, торий, радий

8

Вольфрам

2,7

Рений, селен, теллур, индий, висмут, тантал, ниобий, бериллий, литий, рубидий, цезий, галий, титан, цирконий, гафний, таллий, кадмий

8

Лантан ва лантаноидлар, иттрий, скандий

8

Бошқа радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари

8

5.

Нодир тош хомашёси

Феруза, лиственит, родонит, змеевик, мармар йўл-йўл ақиқ, кахолонг, яшма, халцедон, ақиқ, гематит ва бошқа қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва зеб-зийнат учун тошлар хомашёси

10

6.

Қора металлар

Темир

5

Титан, марганец, хром, ванадий ва бошқа қора металлар

4

7.

Кон-кимё хомашёси

Минерал пигментлар

5,5

Йод

4,8

Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладигани), калий тузи, сульфат тузи), карбонат хомашёси (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва бошқалар) ҳамда бошқа кон-кимё хомашёси

3,5, бироқ 5 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

8.

Кон-руда хомашёси

Эрувчан шпат, дала шпати хомашёси, кварц ва кварцит, каолин (реализация қилинган ҳажми бўйича), табиий графит

7,9

Шиша хомашёси, кварц қум, брусит мармар

3

Тальк ва тальк тоши, талькли магнезит, волластонит, асбест, барит, вермикулит, қолиплаш хомашёси, фельзит

4

Серпентинит ва бошқа кон-руда хомашёси

5

9.


Норуда қурилиш материаллари


Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари цемент хомашёси

5

Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош

22 500 сўм/тонна*

Табиий безактошдан блоклар, арраланадиган харсангтош, харсангтош, гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч, мармар, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранитлар, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хомашёси, травертин

5, бироқ 5 000 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Ғишт-черепица хомашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар, қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси

5, бироқ 3 750 сўм/куб.м дан кам бўлмаган

Оҳак ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош, фарфор хомашёси, керамзит хомашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит - гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар

5

10.

Техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олинган фойдали қазилмалар

Асосий фойдали қазилмани қазиб олганлик учун солиқ ставкасининг 50 фоизи

*) Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ цемент ишлаб чиқарувчи заводлар, шунингдек уларга цемент хомашёси - оҳактошни реализация қиладиган солиқ тўловчилар томонидан тўланади. Цемент ишлаб чиқариш учун фақат кўмирдан фойдаланувчи заводлар учун солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Агар 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар кучга кирган битимлар ва шартномаларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга оширувчи, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарга, агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича оширилган ставкаларни белгилаши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкалари 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган ер қаъри участкасида углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарга нисбатан ҳам қўлланилади.


453-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Қуйидагилар солиқ давридир:

юридик шахслар учун - чорак;

жисмоний шахслар учун - календарь йил.

Қуйидагилар ҳисобот давридир:

юридик шахслар учун - бир ой;

жисмоний шахслар учун - календарь йил.


454-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини

тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби


Солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 451 ва 451-1-моддаларига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради.

Фойдали қазилмаларнинг алоҳида турлари бўйича солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкасидан, лекин белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳисоботи ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугагандан кейин солиқ ҳисобида турган жойдаги, норуда қурилиш материаллари бўйича эса - қазиб олиш амалга оширилган жойдаги солиқ органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан - солиқ даври бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;

жисмоний шахслар томонидан - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.

Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

юридик шахслар томонидан - ҳар ойда кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай;

жисмоний шахслар томонидан - солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай";


62) қуйидаги мазмундаги XVIII-1 бўлим билан тўлдирилсин:


"XVIII-1 БЎЛИМ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ҚАЗИБ ОЛГАНЛИК УЧУН МАХСУС

РЕНТА СОЛИҒИ


64-1-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛГАНЛИК УЧУН

МАХСУС РЕНТА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ

ВА ТЎЛАШ


454-1-модда. Солиқ тўловчилар


Қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва (ёки) уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, шунингдек углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.

Ушбу Кодекс 452-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фойдали қазилмаларнинг тегишли гуруҳларидаги фойдали қазилмалар жумласига қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, нодир элементлар ва нодир ер элементлари (бундан буён ушбу бўлимда металлар деб юритилади) киради.

Табиий газ, газ конденсати ва нефть углеводород хомашёси жумласига киради.

Ушбу Кодекснинг 69-бобига мувофиқ фаолиятини маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида амалга оширувчи юридик шахслар солиқ тўловчи ҳисобланмайди.


454-2-модда. Солиқ солиш объекти


Ушбу Кодекснинг 454-3-моддасида белгиланган тартибда аниқланадиган, қазиб олинган (ажратиб олинган) металлни ёки углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган рента даромади фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.


454-3-модда. Рента даромади


Қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ёки углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган, ушбу Кодекснинг 176-моддаси талаблари ҳисобга олинган ҳолда баҳога қўшимча қиймат солиғини ва акциз солиғини киритмай аниқланадиган, битим тарафлари томонидан қўлланилган баҳодан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган даромадлар ҳамда уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ рента даромади деб эътироф этилади.

Рента даромади бирламчи ишлов беришдан (саноат йўсинида дастлабки қайта ишлашдан, рудани бойитишдан) ўтган ва реализация қилиш учун яроқли бўлган металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) фаолияти доирасида аниқланади.

Агар солиқ тўловчи рудадан (концентратлардан) металларни ажратиб олишни ёки қазиб олинган углеводород хомашёсини мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширса, металларни ёки углеводородларни реализация қилишдан олинган даромадлар уларга кейинчалик ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва транспортда ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатлар чегириб ташланган ҳолда, уларни қайта ишлаш маҳсулотларини реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида металларга ва углеводород хомашёларига ишлов бериш ҳамда уларни қайта ишлаш объектларини қуриш харажатларини ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган капитал харажатлар жумласига киритиш назарда тутилган бўлса, металлар ва углеводород хомашёларининг айрим турлари бўйича уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромадга уларни кейинчалик қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар киритилиши мумкин.

Харажатлар қилинган солиқ даврида чегириб ташланиши лозим бўлган, реализация қилиш учун яроқли металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун зарур ва етарли бўлган капитал ҳамда операцион харажатлар металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар деб эътироф этилади. Бунда капитал харажатлар (шу жумладан асосий воситаларни ва номоддий активларни яратиш ёки олиш, инфратузилмани яратиш ва бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун харажатлар), агар улар ер қаъри участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатнома ёки лицензия олинган ер қаъри участкасини (бундан буён матнда лицензияланган участка деб юритилади) ўзлаштиришнинг технологик шартларида назарда тутилган бўлса, ушбу технологик шартларда назарда тутилган тартибда ва нормативлар доирасида ҳисобга олинади.

Ушбу бўлим мақсадида операцион харажатлар деганда ҳужжатлар билан тасдиқланган ва асослантирилган барча харажатлар тушунилади, бунда ушбу харажатларни амалга оширмай туриб, металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олишга (ажратиб олишга) ва уларни бирламчи қайта ишлашга доир ишлаб чиқариш жараёни имконсиз ёки қийин бўлади.

Операцион харажатлар жумласига, хусусан, қуйидагиларга доир харажатлар киради:

1) зарур хомашёни, материалларни, иссиқлик ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олишга;

2) инвентарга, хўжалик буюмларига, амортизация қилинадиган мол-мулк бўлмаган бошқа мол-мулкка;

3) солиқ тўловчининг технологик, транспортга оид, бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган ёқилғи, энергиянинг барча турлари, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун энергиянинг барча турларини ишлаб чиқиш, шу жумладан солиқ тўловчининг ўзи томонидан ишлаб чиқиш, шунингдек энергияни трансформация қилиш ва узатиш харажатлари;

4) лицензиялар учун ҳақ ва ижара тўловларини тўлашга;

5) ушбу Кодекснинг 371 - 374-моддаларида назарда тутилган ходимлар (шу жумладан чет эл ташкилотларининг жалб этилган ходимлари) меҳнатига ҳақ тўлашга;

6) қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган харажатларга;

7) металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) операциялари доирасида тўланган солиқлар ва йиғимларга ҳақ тўлашга;

8) четдан жалб қилинган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилган ишлар ва хизматларга ҳақ тўлашга.

Операцион харажатлар жумласига, хусусан, қуйидагиларга доир харажатлар кирмайди:

1) амортизацияга, шу жумладан инвестицион чегирмага (объектнинг тугатиш қиймати чегирилган ҳолда);

2) маркетинг ва реклама тадбирларига;

3) илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига;

4) юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки шунга ўхшаш бошқа органи) аъзолари, маъмурий ходимлар ва маслаҳатчилар меҳнатига ҳақ тўлашга;

5) солиқ тўловчининг айби билан юзага келган фавқулодда ҳолатларни бартараф этишга;

6) ходимларнинг малакасини оширишга, мобиль алоқа ва интернетга;

7) захираларни ташкил этишга ва суғурта қилишнинг ихтиёрий турларига;

8) молиявий фаолият бўйича фоизларни ёки бошқа харажатларни, шу жумладан капитал харажатлар қийматига киритилган фоизларни тўлашга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси металларни ва углеводород хомашёларини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича алоҳида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида мазкур харажатлар қилинган, солиқ даврида чегириб ташланиши лозим бўлган, капитал ва операцион харажатлар жумласига кирадиган харажатлар рўйхатини тўлдиришга ҳақли.

Рента даромадини аниқлашда металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ бўлмаган, хусусан молия бозорларидаги операциялардан, шу жумладан хеджирлаш операцияларидан олинадиган, шунингдек фоизлар ва дивидендлар тарзидаги, шу жумладан капитал харажатлар қийматига капитализация қилинадиган фоизлар тарзидаги даромадлар ва харажатлар ҳисобга олинмайди.

Рента даромадини аниқлаш чоғида учинчи шахслар томонидан амалга оширилган харажатлар ҳам ҳисобга олинмайди, ҳар қандай турдаги бюджет субсидиялари эса рента даромадига киритилади.

Бир неча лицензияланган участкада металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи солиқ тўловчи ҳар бир бундай участкага нисбатан рента даромадини алоҳида аниқлаши шарт. Бунда солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 80-моддаси талабларига мувофиқ тўғридан-тўғри ҳисоб усулидан фойдаланган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Бир неча лицензияланган участкада амалга оширилаётган металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолият, агар унда кўрсатилган лицензияланган участкаларни ўзлаштиришнинг технологик шартларида металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ва (ёки) уларни кейинчалик қайта ишлаш учун ягона технологик лойиҳа назарда тутилган бўлса, лицензияланган битта участкада амалга оширилаётган фаолиятга тенглаштирилиши мумкин (бундан буён матнда лицензияланган участкалар гуруҳи деб юритилади). Бунда солиқ тўловчи ҳар бир лицензияланган участкада амалга оширилаётган металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолиятни битта участкада амалга оширилаётган фаолиятга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни унда лицензияланган участкалар рўйхатини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бундай қарорни келишишнинг қўшимча шартлари ва тартибини белгилашга ҳақли. Қарорда кўрсатилган лицензияланган участкалар рўйхати унга қўшимча участкаларни киритиш ҳисобига кенгайтирилиши мумкин эмас.

Солиқ тўловчи ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган қарорда кўрсатилган, илгари рўйхатга киритилган, лицензияланган участкада фойдали қазилмаларни (металларни ёки углеводород хомашёсини) қазиб олиш ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани (лицензияни) қайтарган, ундан ўзганинг фойдасига воз кечган ёки уни сотган тақдирда, бундай участка ушбу рўйхатдан чиқарилиши лозим, бундай реализация қилишдан олинган даромадлар эса унинг рента даромадини оширади.

Агар активларни яратишга (олишга) сарфланган харажатлар капитал харажатлар таркибида ҳисобга олиниб, улар кейинчалик бошқа шахсларга реализация қилинса (берилса) ёки улардан қайси лицензияланган участка учун яратилган (олинган) бўлса, ўша лицензияланган участка билан бир технологик лойиҳага киритилмаган бошқа лицензияланган участкаларда фойдаланилса, бундай реализация қилишдан олинган даромадлар рента даромадини оширади.

Солиқ тўловчи рента даромадини ҳар бир лицензияланган участкага нисбатан металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олган кундан эътиборан ҳар бир солиқ (ҳисобот) даври натижалари бўйича мустақил равишда аниқлайди.

Рента даромадини аниқлаш чоғида тарихий харажатлар ушбу Кодекснинг 454-4-моддасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида харажатлар таркибига киритилади.

Агар рента даромадини аниқлашда натижа салбий бўлиб қолса, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар ва даромадлар ўртасидаги ижобий фарқ рента зарари деб эътироф этилади.


454-4-модда. Солиқ базаси


Рента даромадининг суммаси солиқ базаси ҳисобланади, рента зарари мавжуд бўлганда эса солиқ базаси нолга тенг деб эътироф этилади.

Солиқ базаси ушбу Кодекснинг 454-3-моддасида ўзига нисбатан рента даромадини аниқлаш назарда тутилган ер қаърининг ҳар бир лицензияланган участкаси (лицензияланган участкалар гуруҳи) бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади.

Солиқ базаси солиқ даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади.

Металларни ва углеводород хомашёсини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар солиқ базасини АҚШ долларида аниқлаш ҳуқуқига эга.

Агар биринчи солиқ даври якунларига кўра рента зарари олинган бўлса, солиқ тўловчи бундай зарар миқдорини кейинчалик "жамғарилган рента зарари" махсус ҳисобварағида АҚШ долларида, ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ белгиланадиган валютанинг ўртача йиллик алмашув курси бўйича ҳисобга олишга ҳақли. Бунда ҳар бир кейинги солиқ даврида ушбу ҳисобварақда ҳисобга олинадиган сумма жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра АҚШ долларида номинация қилинган, 2 фоизлик пунктга оширилган, тўланиш муддати ўн йил (2031 йилгача) бўлган Ўзбекистон Республикаси халқаро облигацияларининг даромадлилигидан келиб чиқиб аниқланадиган коэффициентга оширилади.

Солиқ даври учун ўртача йиллик курс солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий солиқ даврида 1 январь ва 31 декабрь учун белгиланган курсларини қўшиш чоғида олинган суммани 2 га бўлиш йўли билан аниқланади.

Металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олинган кундан эътиборан бошланадиган солиқ даври солиқ тўловчи лицензияланган муайян участкага (лицензияланган участкалар гуруҳига) нисбатан солиқ базасини аниқлаши шарт бўлган биринчи солиқ даври деб эътироф этилади. Агар бунда кўрсатилган рухсатнома (лицензия) 1 июлдан кейин олинган бўлса, металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олинган санадан кейинги календарь йилнинг 31 декабрига қадар бўлган вақт ушбу лицензияланган участкага нисбатан биринчи солиқ даври деб эътироф этилади.

Солиқ тўловчи тарихий харажатларни биринчи солиқ даврининг харажатларига киритишга ҳақли.

Солиқ тўловчи томонидан металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олинган санага қадар ҳақиқатда амалга оширилган ва тегишли лицензияланган участка билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар, хусусан, қуйидагиларга доир харажатлар тарихий харажатлар жумласига киради:

1) геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия) олишга ва (ёки) металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун рухсатнома (лицензия) олишга, шунингдек металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқини олишга;

2) ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга;

3) металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун тайёргарлик ишларига.

Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида кўрсатилган харажатларни амалга ошириш санаси бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Агар яратиш (олиш) харажатлари капитал харажатлар таркибида ҳисобга олинган активлардан кейинчалик металлни ёки углеводород хомашёсини қазиб олишга (ажратиб олишга) доир ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан бир йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланилмаса, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган коэффициент уларни олиш харажатларига нисбатан қўлланилмайди.

Агар солиқ даври якунлари бўйича рента даромади олинган бўлса, солиқ базаси жамғарилган рента зарари суммасига камайтирилади, рента даромади жамғарилган рента зарарининг тўлиқ суммаси ўрнини қоплаш учун етарли бўлмаганда эса - рента даромади суммасига камайтирилади. Бунда жамғарилган рента зарари суммаси рента даромадини камайтиришга қаратилган суммага камайтирилади.

Солиқ даври рента даромади билан тугаганидан кейин солиқ тўловчи капитал харажатларни амалга оширган ва ҳисобот солиқ даври якунлари бўйича рента зарарини олган ҳолларда, бу зарар "жамғарилган рента зарари" махсус ҳисобварағига киритилади ва унга нисбатан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.

Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда кейинги солиқ даврида "жамғарилган рента зарари" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган сумма ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган миқдорда коэффициент билан ҳам индексация қилинади.

Агар жамғарилган рента зарари тўланганидан ва рента даромади шаклланганидан кейин солиқ тўловчида янгидан рента зарари юзага келса, кўрсатилган зарарнинг ўрни мазкур модданинг ўн иккинчи - ўн тўртинчи қисмларида белгиланган тартибга ўхшаш тартибда қопланади.

Металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бир юридик шахсдан бошқасига ўтказилганда, сотилган санада биринчи юридик шахсда мавжуд бўлган рента зарарининг қолдиғи ушбу модданинг бешинчи қисмида аниқланадиган коэффициент ҳисобга олинган ҳолда иккинчи юридик шахсга ўтади.

Металларни ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқи учун рухсатноманинг (лицензиянинг) амал қилиш даврида ўрни қопланмаган жамғарилган рента зарари солиқ тўловчига компенсация қилинмайди.

Солиқ тўловчи рента даромадига (рента зарарига) тегишли харажатлари ва даромадларининг ҳисобини юритиши ҳамда улар бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиши, шунингдек мажбурий аудитдан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳар йили мазкур харажатлар ва даромадларнинг аудитини амалга ошириши шарт.


454-5-модда. Солиқ ставкалари


Минимал солиқ ставкаси, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади.

Ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ёки аҳамиятли тижорат салоҳиятига эга бўлган, аввал қидирув ўтказилган ер қаъри участкасида алоҳида объектлар бўйича металларни ёхуд углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳуқуқи танлов савдоларига қўйилганда, танлов савдоларининг ташкилотчиси ёки танлов савдоларининг иштирокчилари солиқ ставкасининг оширилган миқдорини таклиф қилишга ҳақли. Бунда солиқ тўловчи солиқларни оширилган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.


454-6-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.

Йилнинг чораги ҳисобот давридир.


454-7-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини

тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби


Солиқ тўловчилар солиқни мустақил равишда, ушбу Кодекснинг 454-4-моддасига мувофиқ аниқланган солиқ базасидан ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради. Бунда чет эл валютасида ифодаланган солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг солиқ ҳисоботини тақдим этиш санасида белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига солиқ тўловчи томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

рента зарари мавжуд бўлган даврда - йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;

солиқ базаси мавжуд бўлган даврда - ҳар чоракда, ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.

Солиқни тўлаш ҳар чоракда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади";


63) 65-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"65-БОБ. ЙИҒИМЛАР";


64) 455-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"455-модда. Йиғимларнинг турлари


Йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:

1) чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим;

2) алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар, жумладан:

алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;

умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим";


65) 455-1-модда чиқариб ташлансин;


66) 456 - 458-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"456-модда. Солиқ тўловчилар


Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш корхоналари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.


457-модда. Солиқ солиш объекти


Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити йиғимларнинг солиқ солиш объектидир.


458-модда. Солиқ базаси


Чет давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтаётганда солиқ базаси ҳисобланади";


67) 459-модда чиқариб ташлансин;


68) 460-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"460-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби


Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганда ундирилади.

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги тўғрисида хабарнома юборилган пайтдан эътиборан тўланади. Бунда хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар юборилганда йиғим ушбу ой учун тўлиқ ҳажмда, хабарнома жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин юборилганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.

Агар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан реализация қилиш бир нечта стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктлари орқали амалга оширилса, алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар белгиланган ставкалар доирасида стационар савдо ва (ёки) умумий овқатланиш пунктларининг сонига, шунингдек уларнинг ҳар бири жойлашган ҳудуд ўлчамларига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда ундирилади.

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида, жорий ойнинг ўнинчи санасига қадар тўланади.

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади";


69) 460-1-модда чиқариб ташлансин;


70) 461-модданинг иккинчи қисми:

3-бандидаги "эллик гектар" деган сўзлар "йигирма беш гектар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 11, 12 ва 13-бандлар билан тўлдирилсин:

"11) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига;

12) аудиторлик ташкилотларига;

13) нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига";


71) 462-модда:

ўн иккинчи қисмидаги "хулоса киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб" деган сўзлар "хулоса чиқарилган ойдан кейинги ойнинг санасидан эътиборан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи қисмидаги "хулосаси чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан" деган сўзлар "хулосаси чиқарилган санадан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи қисмидаги "шартнома расмийлаштирилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан" деган сўзлар "шартнома тузилган санадан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи - йигирманчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.

Ушбу Кодекс 461-моддаси иккинчи қисмининг 2, 4, 5, 9 ва 11-бандларида назарда тутилган шахслар тегишли рухсатномаларни (лицензияларни) олган ёки ўз фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.

Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари мавжуд бўлган тақдирда, улар кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни ёки ушбу ер участкасининг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахс бўлган оддий ширкат иштирокчиси оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан, бюджет ташкилотлари эса ташкил топган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизматлари кўрсатиш учун шартнома тузилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади";

ўн бешинчи қисми йигирма биринчи қисм деб ҳисоблансин;


72) 469-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир ой ҳисобот давридир";


73) 477-модда биринчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


74) 482-модда қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Умумий овқатланиш корхоналарига айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра юзага келган қарздорликни, шунингдек барча солиқлар ва йиғимлар бўйича жарималар ҳамда пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар бўлган даврда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда фоизларни тўламасдан, тенг улушларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади";


75) 483-модда қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.

Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддаси 20-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари 2022 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 1-моддаси 47-бандининг ва 50-банди еттинчи - ўнинчи хатбошиларининг қоидалари 2021 йил 1 октябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 1-моддаси 62-бандининг қоидалари металларни ва углеводород хомашёсини қазиб олиш 2022 йил 1 январдан кейин бошланадиган лицензия олинган ер участкаларига нисбатан қўлланилади.

Ушбу Қонун 1-моддаси 74-бандининг қоидалари 2021 йил 15 августдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 1-моддаси 75-банди иккинчи хатбошисининг қоидалари 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 30 декабрь