Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 й. 148-сон "Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2022 й.

N 148



МАИШИЙ ТЕХНИКА МАҲСУЛОТЛАРИНИ

МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, республикага ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, маиший техника маҳсулотлари қонуний айланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда "CRPT TURON" МЧЖ мазкур тизимнинг оператори (кейинги ўринларда - оператор) сифатида белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг маиший техника маҳсулотларини гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар бўйича қуйидагича белгилансин:

а) биринчи гуруҳ - чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор - 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;

б) иккинчи гуруҳ - маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич - 2022 йил 1 августдан бошлаб;

в) учинчи гуруҳ - сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.


3. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 2-иловага мувофиқ;

Импорт қилувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 3-иловага мувофиқ;

Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги 4-иловага мувофиқ;

Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маиший техника маҳсулотларини рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

маиший техника маҳсулотларининг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар операторга маркировка кодларини буюртма қилишга ҳамда ушбу маҳсулотларни уларнинг қадоқларига рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли.


5. Белгилансинки, маиший техника маҳсулотларининг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб:

а) ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий рақамли маркировкасиз ишлаб чиқариш ҳамда улар импорт қилинганда агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади;

б) олти ой мобайнида:

тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқлари улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан ихтиёрий равишда бепул рақамли маркировкаланишга рухсат берилади;

в) тўққиз ой мобайнида тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини улгуржи савдо ташкилотлари томонидан рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

г) тўққиз ой ўтгач тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан кейинги айланма иштирокчиларига тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда "Asl belgisi" МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

д) ўн икки ой ўтгач:

тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини барча айланма иштирокчилари ўртасида тақсимлаш фақат электрон ҳисобварақ-фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда "Asl belgisi" МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

тегишли гуруҳдаги маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рақамли маркировкасиз сотиш тақиқланади.


6. Белгилаб қўилсинки:

маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), уларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларга "Asl belgisi" МАТга уланиш ҳамда тегишли муддатларда мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши юзасидан тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланади;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларини маркировка қилинмасдан сотиш (реализация қилиш) ҳоллари савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралиб, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.


7. Оператор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда "Asl belgisi" МАТда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли шартномани имзолаган маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларни 2022 йил 15 апрелга қадар буюртмаларни бошқариш станцияси билан таъминласин, шу жумладан, мазкур ускуналардан масофавий фойдаланиш имкониятини яратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси ва оператор билан биргаликда 2022 йил 15 апрелга қадар рақамли маркировкаланган маҳсулотлар импорт қилиниши ҳамда уларнинг кейинчалик айланмада бўлиши юзасидан ахборот алмашинувини йўлга қўйсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинганлиги тўғрисида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маиший техникаларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

148-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший

техника маҳсулотларининг идентификация кодлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи

ТИФ ТН

коди позицияси

ТИФ ТН

коди*

Маҳсулотлар идентификация кодларининг синф коди

Биринчи гуруҳ

1

Чангютгич

8508

8508110000,

8508190001,

8508190009

08508

2

Кир ювиш машинаси

8450

8450111100,

8450111900,

8450119000,

8450120000,

8450190000,

8450200000

08450

3

Совуткичлар, музлаткичлар

8418

8418102001,

8418102009,

8418108001,

8418108009,

8418211000,

8418215100,

8418215900,

8418219100,

8418219900,

8418290000,

8418302001,

8418308001,

8418402001,

8418408001

08418

4

Телевизор ва монитор

8528

8528491000,

8528498002,

8528498008,

8528591000,

8528599000,

8528722001,

8528722009,

8528723001,

8528723002,

8528723003,

8528723009,

8528724000,

8528726000

08528

Иккинчи гуруҳ

1

Маиший газ печи

7321

7321111000,

7321119000

07321

2

Ошхона дудбўрони

8414

8414600000

08414

3

Духовка ва печка

8516

8516601010,

8516601090,

8516605000,

8516607000,

8516608000,

8516609000

08516

4

Микротўлқинли печ, дазмол, сув иситгич

8516

8516101100,

8516310000,

8516400000,

8516500000

08516

Учинчи гуруҳ

1

Сув иситиш қозонлари

8403

8403109000

08403

2

Кондиционер**

8415

8415101000,

8415109000,

8415810010,

8415810090,

8415820000

08415

3

Ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич)

8509

8509400000

08509

4

Барча турдаги лампалар

8539, 8540

8539100009,

8539500000,

8540810000,

8540890000

08539,

08540

     

*) руйхатда келтирилган ТИФ ТН ҳамда МХИК кодлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан "Asl belgisi" МАТ оператори билан келишган ҳолда ўзгартирилиши мумкин;


**) икки хил (ички ва ташқи) қурилмага эга бўлган кондиционерлар учун фақат ички қурилма рақамли маркировкаланиши белгиланади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

148-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан

маиший техника маҳсулотларини мажбурий

рақамли маркировкалаш тизимини

босқичма-босқич жорий қилиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Биринчи

гуруҳ

Иккинчи

гуруҳ

Учинчи

Гуруҳ

1-босқич. Рақамли маркировка тизимига ўтиш юзасидан

тайёргалик ишларни амалга ошириш

1.1

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.

2022 йил

5 апрелга қадар

2022 йил

5 майга қадар

2022 йил

1 августга қадар

1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.

2022 йил

5 апрелга қадар

2022 йил

10 майга қадар

2022 йил

10 августга қадар

1.3

"Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги" тизимига маҳсулотлар юзасидан маълумотларни киритиш.

2022 йил

12 апрелга қадар

2022 йил

20 майга қадар

2022 йил

1 сентябрга қадар

2-босқич. Маҳсулотни истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш.

Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш

2.1

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини ўрганиш.

2022 йил

8 апрелга қадар

2022 йил

20 майга қадар

2022 йил

1 сентябрга қадар

2.2.

Талабларга мувофиқ, маҳсулотни истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратиш.

2022 йил

8 апрелга қадар

2022 йил

10 июнга қадар

2022 йил

10 сентябрга қадар

2.3

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартнома тузиш.

2022 йил

11 апрелга қадар

2022 йил

10 июлга қадар

2022 йил

10 сентябрга қадар

2.4

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш.

2022 йил

11 апрелга қадар

2022 йил

15 июлга қадар

2022 йил

15 октябрга қадар

2.5

Ишлаб чиқариш линияларда зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ўрнатиш.


2022 йил

12 апрелга қадар

2022 йил

25 июлга қадар

2022 йил

25 октябрга қадар

3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

3.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.

2022 йил

15 апрелдан бошлаб

2022 йил

1 августдан бошлаб

2022 йил

1 ноябрдан бошлаб

3.2

Маҳсулотларни рақамли маркировкаланишини юзасидан маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини йўлга қўйиш.

2022 йил

20 апрелдан бошлаб

2022 йил

10 августдан бошлаб

2022 йил

10 ноябрдан бошлаб

4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

4.1

Заруратга кўра, агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.

2022 йил

1 июлга қадар

2022 йил

1 декабрга қадар

2023 йил

1 мартга қадар

4.2

Агрегациялаш тизимининг жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан шартномаларни тузиш.

2022 йил

5 сентябрга қадар

2023 йил

5 январга қадар

2023 йил

5 майга қадар

4.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлари ўрнатилинишини таъминлаш.

2022 йил

20 декарбрга қадар

2023 йил

20 мартга қадар

2023 йил

20 июлга қадар

4.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.

2023 йил

20 январдан бошлаб

2023 йил

1 майдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар юзасидан

маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

5.1

Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.

2022 йил

15 октябрга қадар

2023 йил

1 февралга қадар

2023 йил

1 майга қадар

5.2

Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш

2023 йил

20 январдан бошлаб

2023 йил

1 майдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

5.3

Маиший техника маҳсулотларини савдо субъектларига реализацияси тўғрисида маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

2023 йил

25 январдан бошлаб

2023 йил

5 майдан бошлаб

2023 йил

5 августдан бошлаб

5.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш

2023 йил

15 апрелдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

1 ноябрдан бошлаб




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

148-сон қарорига

3-ИЛОВА



Импорт қилувчи корхоналар томонидан маиший техника

маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш

тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Биринчи

гуруҳ

Иккинчи

гуруҳ

Учинчи

гуруҳ

1-босқич. Рақамли маркировка тизимига ўтиш юзасидан

тайёргалик ишларни амалга ошириш

1.1

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.

2022 йил

5 апрелга қадар

2022 йил

10 майга қадар

2022 йил

5 августга қадар

1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.

2022 йил

5 апрелга қадар

2022 йил

15 майга қадар

2022 йил

15 августга қадар

1.3

"Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги" тизимига маҳсулотлар юзасидан маълумотларни киритиш.

2022 йил

8 апрелга қадар

2022 йил

20 июнга қадар

2022 йил

15 сентябрга қадар

1.4

"Asl belgisi" МАТ Операторидан рақамли маркировка қодларини буюртма қилиш ҳамда рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун юборишни йўлга қўйиш.

2022 йил

15 апрелдан бошлаб

2022 йил

20 июндан бошлаб

2022 йил

15 сентябрдан бошлаб

1.5

Рақамли маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштириш.

2022 йил

15 апрелга қадар

2022 йил

1 августга қадар

2022 йил

1 ноябрга қадар

2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

2.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари олиб кирилишини йўлга қўйиш.

2022 йил

15 апрелдан бошлаб

2022 йил

1 августдан бошлаб

2022 йил

1 ноябрдан бошлаб

2.2

Маҳсулотларни рақамли маркировкаланишини юзасидан маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини йўлга қўйиш.

2022 йил

20 апрелдан бошлаб

2022 йил

10 августдан бошлаб

2022 йил

10 ноябрдан бошлаб

2.3

Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт кодини божхона юк декларациясида акс эттирилишини йўлга қўйиш.

2022 йил

1 майдан бошлаб

2022 йил

1 октябрдан бошлаб

2023 йил

1 февралдан бошлаб

3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

3.1

Зарурияти мавжуд бўлса, агрегациялаш тизимини тартиб ва қоидаларини ўрганиш.

2022 йил

1 июлга қадар

2022 йил

1 декабрга қадар

2023 йил

1 мартга қадар

3.2

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.

2023 йил

20 январдан бошлаб

2023 йил

1 апрелдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар

юзасидан маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

4.1

Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.

2022 йил

15 октябрга қадар

2023 йил

1 февралга қадар

2023 йил

1 майга қадар

4.2

Рақамли маркировка кодлари юзасидан маълумотларни электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2023 йил

20 январдан бошлаб

2023 йил

1 майдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

4.3

Маиший техника маҳсулотларини савдо субъектларига реализацияси тўғрисида маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.

2023 йил

25 январдан бошлаб

2023 йил

5 майдан бошлаб

2023 йил

5 августдан бошлаб

4.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.

2023 йил

15 апрелдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

1 ноябрдан бошлаб




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

148-сон қарорига

4-ИЛОВА



Улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший

техника маҳсулотларини мажбурий рақамли

маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Биринчи гуруҳ

Иккинчи гуруҳ

Учинчи гуруҳ

Улгуржи савдо

Чакана савдо

Улгуржи савдо

Чакана савдо

Улгуржи савдо

Чакана савдо

1

"Asl belgisi" МАТда руйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.

2022 йил

10 май

2022 йил

15 июль

2022 йил

15 сентябрь

2022 йил

15 октябрь

2023 йил

15 январь

2023 йил

15 февраль

2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш.

2022 йил

20 май

2022 йил

25 июль

2022 йил

25 сентябрь

2022 йил

25 октябрь

2023 йил

25 январь

2023 йил

25 февраль

3

Маркировкаланган маиший техника маҳсулотларини қабул қилиш юзасидан зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.

2022 йил

10 июль

2022 йил

10 сентябрь

2022 йил

10 ноябрь

2022 йил

10 декабрь

2023 йил

10 март

2023 йил

10 апрель

4

Ихтиёрий равишда "Asl belgisi" МАТ Оператори томонидан маркировка кодларини бепул олган ҳолда маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқларини рақамли маркировкаланишини амалга ошириш.

2022 йил

15 октябрга қадар

2022 йил

15 октябрга қадар

2023 йил

1 февралга қадар

2023 йил

1 февралга қадар

2023 йил

1 майга

қадар

2023 йил

1 майга

қадар

5

Маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотлар "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.

2023 йил

25 январдан бошлаб

2023 йил

15 февралдан бошлаб

2023 йил

10 апрелдан бошлаб

2023 йил

10 майдан бошлаб

2023 йил

10 августдан бошлаб

2023 йил

10 октябрдан бошлаб

6

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.

2023 йил

15 январдан бошлаб

2023 йил

15 апрелдан бошлаб

2023 йил

1 апрелдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

1 ноябрдан бошлаб

7

Маиший техника маҳсулотларининг реализацияси тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.

2023 йил

15 февралдан бошлаб

2023 йил

15 апрелдан бошлаб

2023 йил

10 майдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

10 октябрдан бошлаб

2023 йил

1 ноябрдан бошлаб

8

Маркировкаланмаган маиший техника маҳсулотлари қолдиқлари сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.

2023 йил

15 январга қадар

2023 йил

15 апрелга қадар

2023 йил

1 апрелга қадар

2023 йил

1 августга қадар

2023 йил

1 августга қадар

2023 йил

1 ноябрга қадар

9

Маиший техника маҳсулотларининг якуний истеъмолчига реализацияси тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.

2023 йил

5 апрелдан бошлаб

2023 йил

5 апрелдан бошлаб

2023 йил

20 июндан бошлаб

2023 йил

20 июндан бошлаб

2023 йил

20 октябрдан бошлаб

2023 йил

20 октябрдан бошлаб

10

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.

2023 йил

15 апрелдан бошлаб

2023 йил

15 апрелдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

1 августдан бошлаб

2023 йил

1 ноябрдан бошлаб

2023 йил

1 ноябрдан бошлаб




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 апрелдаги

148-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларининг 2-банди:

қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Мижознинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;

якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар - давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код.

Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади";


б) 32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида:


а) 1-илова:


13-банд:

биринчи - учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

сотувчи - юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;

сотувчи - якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар - давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


190-бандининг тўртинчи хатбошисида "(СТИР)" деган сўздан кейин "ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 2-илова:


8-банднинг биринчи хатбошисидаги "(СТИР)" деган сўздан кейин "ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


26-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "(СТИР)" деган сўздан кейин "ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда 12-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар, йиғимлар ва (ёки) молиявий жарималар суммаларининг 10 фоизига қадар миқдорида мукофотлаш;"


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида:


а) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади. Бунда маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига идентификация воситаларини божхона омбори ҳудудида елимлаш талаб қилинади";


б) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2021-2022 йилларда идентификация воситалари

билан мажбурий рақамли маркировкалаш

талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотнинг номи

ТИФ ТН коди

Мажбурий рақамли маркировкалаш

бошланадиган сана

1

Тамаки маҳсулотлари

2402 90 000 0

2021 йил 1 январь

2

Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)

2204, 2205, 2206, 2207, 2208

Пиво маҳсулотлари

2203

2021 йил 1 апрель

3

Маиший техника

7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540

2022 йил 15 апрель

4

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

3003, 3004

2022 йил 1 сентябрь

5

Сув ва салқин ичимликлар

2009, 2201, 2202

2022 йил 1 октябрь

".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларнинг хорижий ишлаб чиқарувчиларига маркировкалаш кодларини тақдим этиш бўйича хизматлар ҳақини чет эл валютасида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мазкур кодлар берилган кундаги курси бўйича миллий валютада тасдиқланган тариф миқдорида тўлаш ҳуқуқи берилади";


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

савдо шохобчаларини штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалар (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) билан таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрсин;

махсус қурилмаларни харид қилган тадбиркорлик субъектларининг белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши тўғрисида кенг тарғибот тадбирларини амалга ошириб борсин;

айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш бўйича талабларнинг бажарилиши, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг айланмаси иштирокчилари томонидан маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари талабларига риоя этилиши устидан қатъий назорат қилиб борсин";


в) 1-иловада:


2-бандда:

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бож олинмайдиган савдо" (Duty free) божхона режимида реализация қилинадиган маҳсулотларга";

"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сотишга тайёр бўлмаган, шу жумладан, истеъмол ўрамига қадоқланмаган маҳсулотларга, шу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан сақланишида";

"ж" кичик банддаги "сотиб олишда, сақлашда, транспортда ташишда" сўзлари "сақлашда ва транспортда ташишда" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Рақамли идентификациялаш воситалари босиб туширилмаган маҳсулотларни сотиб олишда, сақлашда, айланмага киритишга ва рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маҳсулотларни маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритишга ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маркировкаланмаган маҳсулотлар айланмаси ва айланмадан чиқарилишига мувофиқ маҳсулот гуруҳи учун рақамли идентификациялаш воситалари ёрдамида маркировкалаш хусусиятлари билан белгиланган санагача йўл қўйилади.

Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланини белгиланган санадан сўнг маҳсулотларни рақамли идентификация воситаларини кўлламастан муомалага киритиш ва маркировкалаш ахборот тизимига маълумот юбормаслик, шунингдек, рақамли идентификация воситалари билан маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиб олиш, сақлаш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, шу жумладан, ушбу операцияларни тегишли маҳсулот гуруҳи учун идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари билан белгиланган меъёрларни ёҳуд ушбу Қоидаларни бузган ҳолда амалга ошириш, мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларни бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиш учун асос бўлади";


4-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агрегацияланган импорт коди - оператор томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларaциясида кўрсатиладиган, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳсулотларни айланмага киритиш - маҳсулотни ишлаб чиқаришда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида - ишлаб чиқарувчидан янги мулкдорга ёки бошқа шахсга бундай шахсга унинг тасарруф этиши мақсадида ёки уни тарқатиш ва (ёки) қўллаш учун эришимли қилувчи кейинги сотилиши учун маҳсулотнинг бирламчи пулли ёки бепул узатилиши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотлари - импорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ички истеъмолга чиқариш (реализация);

маркировкалаш мақсадида маҳсулотларни айланмага киритиш қуйидагича эътироф этилади:

маҳсулотнинг келажакда сотилиши (савдоси) билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аввал сотиб олинган маҳсулотнинг уларга пулли ёки бепул узатилиши;

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан маҳсулотларни пулли ва (ёки) бепул бериб юбориш, эгасиз, муомаладан чиқарилган, мусодара қилинган, тақиқ қўйилган, суд ва ваколатли органларнинг қарорига мувофиқ давлат ҳисобига ўтказилган мулкни қонунчиликка мувофиқ янги мулкдорга сотиш;

комиссия шартномалари доирасида якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланмайдиган жисмоний шахслардан олинган маҳсулотларнинг комиссионер томонидан сотилиши (савдоси)";

ўн биринчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига сотилиши" сўзларидан кейин "маҳсулотни" сўзи билан тўлдирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маркировкалаш ахборот тизими - "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими";

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"рақамли маркировкаланган маҳсулот - мазкур Қоидалар талабларига риоя этиш билан рақамли идентификациялаш воситалари босиб туширилган ва у ҳақидаги ҳаққоний маълумотлар (жумладан, унга босиб туширилган рақамли идентификациялаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар) маркировкалаш ахборот тизимида сақланувчи маҳсулот";

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"рақамли маркировкаланмаган маҳсулот - рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган ва (ёки) бузилган (ўқилмайдиган) рақамли идентификация воситасига эга бўлган ва (ёки) сохта (сохталаштирилган) маркировка кодлари билан маркировкаланган ва (ёки) ушбу Қоидаларнинг (шу жумладан, маркировка кодларини қайта ишлатиш, Оператор томонидан маҳсулотлар айланмасининг бошқа иштирокчисига ва (ёки) бошқа маҳсулотлар гуруҳини маркировкалаш мақсадида берилган маркировка кодларидан фойдаланиш) талабларини бузилган ҳолда маркировкаланган маҳсулотлар;


7, 10, 53, 54, 55, 56, 71, 72 ва 81-бандлардаги "агрегацияланган божхона коди" сўзлари "агрегацияланган импорт коди" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) маҳсулот айланмаси иштирокчиси маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмаган";


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маркировка кодларини олиш учун маҳсулот айланмасининг иштирокчиси Оператор билан маркировкалаш кодларини тақдим этиш бўйича шартнома тузади, унинг стандарт шакли Оператор томонидан тасдиқланади ва Операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Бунда маркировка кодларини тақдим этиш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун ягона тўловлар маҳсулот айланмасининг иштирокчиси хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг ваколатхоналари томонидан миллий валютада Оператор билан тузилган шартнома асосида амалга оширилиши мумкин";


39-банд қуйидаги мазмундаги учинчи - ўн биринчи хатбошлари билан тўлдирилсин:

"Маркировкалаш ахборот тизимида қуйидаги маркировкалаш кодлари ҳолатлари рўйхатдан ўтказилади:

эмитирланган (буюртма қилинган) - маркировкалаш коди маҳсулот айланмаси иштирокчиси буюртмаси асосида яратилган (генерация қилинган);

қўлланган - маркировкалаш коди маҳсулот айланмаси иштирокчисига унинг буюртмаси асосида тақдим этилган (ёки маркировкалаш коди асосида рақамли идентификациялаш воситаси қўлланганлиги тўғрисида маълумот қабул қилинган);

айланмада - маркировкалаш коди маҳсулот айланмасига киритилган;

ҳисобдан чиқариш - фискал бўлмаган сабабларга асосан маркировкалаш коди айланмадан чиқарилган (назоратдан олинган);

айланмадан чиқарилган (сотилган) - фискал сабабларга асосан маркировкалаш коди айланмадан чиқарилган (назоратдан олинган);

айланмада, айланмага қайта киритилган - маркировкалаш коди маҳсулот айланмасига фискал сабабларга асосан қайта киритилган;

агрегацияси бузилган - гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификациялаш коди бекор қилинган";


41-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Маркировка коди маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги (нусхаси) учун ягона ҳисобланади. Маркировка кодларини қайта ишлатишга, Оператор томонидан маҳсулот айланмасининг бошқа иштирокчисига берилган ва (ёки) бошқа маҳсулотлар гуруҳини маркировкалаш мақсадида берилган маркировка кодларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди";


45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Рақамли идентификациялаш воситаларини маҳсулотларга, маҳсулотларнинг қадоқланишига ёки рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчига елимлаш:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқариладиган бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариладиган ёки сақланадиган жойларда;

бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида ёки божхона омбори ҳудудида "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади";


53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Импорт қилувчилар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ маркировкаланган маҳсулотни чиқаргандан сўнг ва маркировкаланган маҳсулотни сотиш (реализация) учун таклиф қилишдан олдин, шу жумладан, уни сотиш (реализация) жойида намойиш этишдан, унинг намуналарини намойиш қилишдан олдин (маҳсулотларни масофадан сотишда улар ҳақида маълумот бериш бундан мустасно) қуйидагиларни маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этадилар:

а) импорт қилувчи бўлган солиқ тўловчининг идентификация рақами;

б) божхона юк декларациясида акс эттирилган агрегацияланган импорт коди;

в) маҳсулотларнинг божхона юк декларациясини рўйхатга олиш санаси;

г) маҳсулотларнинг божхона юк декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

д) маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат тури, бундай ҳужжатнинг рақами ва санаси (техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларида маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тўғрисида талаблар мавжуд бўлганда);

е) Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Оператор томонидан белгиланган ва Операторнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилган бошқа тегишли маълумотлар";


54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"54. Маҳсулотларни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш учун импорт қилувчилар божхона юк декларациясида маҳсулотларнинг идентификациялаш кодларини ёки агрегацияланган импорт кодини кўрсатиши мумкин. Агрегацияланган импорт коди импорт қилувчининг талабномаси бўйича Оператор томонидан шакллантирилади, унда мазкур Қоидаларнинг 55-бандига биноан маълумотлар кўрсатилади.

Маҳсулотларни ички истеъмолга чиқариш (импорт) ёки қайта импорт қилиш мақсадида божхона тартиб-таомилидан ўтиш учун маҳсулот айланмаси иштирокчилари юкларнинг божхона декларациясида агрегацияланган импорт кодини кўрсатади. Агрегацияланган импорт коди импорт қилувчининг талабномаси бўйича Оператор томонидан шакллантирилади, унда мазкур Қоидаларнинг 55-бандига биноан маълумотлар кўрсатилади";


59-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Айрим турдаги маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятларида мажбурий рақамли маркировка қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва (ёки) импорт қилишда агрегациялаш тартибини бажариш мажбурияти белгиланиши мумкин";


66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"66. Эгалик ҳуқуқи маҳсулот айланмаси иштирокчисига ўтишини назарда тутувчи битимлар ҳамда комиссия ва (ёки) агентлик шартномалари доирасида маҳсулотни бериб юборишда (қабул қилишда), маҳсулот юклаб жўнатилишини (қабул қилинишини) амалга оширувчи маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси юбориладиган (қабул қилинадиган) маҳсулотларни маркировка кодларини ўз ичига олган ҳолда маҳсулот бериб юборилиши (қабул қилиниши) тўғрисидаги хабарномани шакллантиради (электрон ҳисобварақ-фактура шаклида) ҳамда маҳсулотни юклаб жўнатиш (бериб юбориш ёки қабул қилиш) кунидан бошлаб 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, аммо ушбу маҳсулот учинчи шахсларга бериб юборилиши кунидан кечиктирмасдан, уни электрон рақамли имзо билан имзолайди";


76-банд "воситасини сканердан ўтказади" сўзларидан кейин "аниқлаштиради ва ҳар бир сотилган маҳсулотнинг маркировка коди тўғрисидаги маълумотларни электрон фискал ҳужжатга киритади" сўзлари билан тўлдирилсин;


79-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳсулотнинг айланмадан чиқарилиши сабаби (бузилиши, брак қилиниши, йўқ қилиниши, яроқлилик муддатлари тугаши, жисмоний шахсга қайтарилиши ва бошқалар)";


81-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"81. Маҳсулот экспортга чиқарилиши сабабли маҳсулот айланмадан чиқарилишида маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси маркировкалаш ахборот тизимига маҳсулотнинг айланмадан чиқарилиши тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган хабарномани тақдим этади";


г) 3-иловада:


6-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "2021 йил 1 январдан" сўзлари "2022 йил 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Тамаки маҳсулотлари айланмасининг чакана савдосини амалга оширувчи иштирокчилар (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари)";


17-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи - йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда "ISO/IEC 15459-1:2006 "Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units" стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди маркировкалаш ахборот тизимида аввал рўйхатдан ўтказилган;

Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

маркировкалаш ахборот тизимида гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

маркировкалаш ахборот тизимига гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган";


д) 4-иловада:


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдосини амалга оширувчи алкоголь маҳсулотлари айланмаси иштирокчилари (чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари)";


28-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи - йигирма иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қуйидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясининг идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмаси идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати;

Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда "ISO/IEC 15459-1:2006 "Information technology-Unique identifiers-Part 1: Unique identifiers for transport units" стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.

Оператор қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишни ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир нечта агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодларининг эгаси эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхати ноёб бўлмаган (такрорланган) белгилардан ташкил қилинган;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтмаган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида маркировкалаш ахборот тизимида маркировкалаш кодлари қўлланилганлиги ёки маркировкалаш кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатида бўлган маркировкалаш кодлари мавжуд;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировкалаш кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировкалаш кодлари мавжуд;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ эмас;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди маркировкалаш ахборот тизимида аввал рўйхатдан ўтказилган;

Оператор қуйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

маркировкалаш ахборот тизимида гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодлари қайта агрецияланган;

маркировкалаш ахборот тизимига гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировкалаш кодларининг айланмага киритилиши, айланмада бўлиши ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 апрель