Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2018 й. ПҚ-3570-сон "Хориждаги давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2018 й.

N ПҚ-3570



ХОРИЖДАГИ ДАВЛАТ

МУЛКИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Хорижда жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган мулкдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) хорижда жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб (кейинги ўринларда - мулк) топширилган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш ваколати берилсин.

2. Белгилансинки, Агентлик:

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга кадар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкини, мазкур давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари эҳтиёжи учун вақтинчалик бепул топшириш. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органлари хорижий ваколатхоналари раҳбарлари, уларга топширилган хориждаги мулкнинг бут ҳолда сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.

мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга белгиланган тартибда топшириш;

зарур ҳолларда мазкур қарорнинг матнини хорижий давлатнинг ваколатли органларига тақдим қилиш;

хорижда банк ҳисобварақларини очиш, мазкур ҳисобварақлардаги маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиш;

тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан, хорижий ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


3. Мулкни бошқариш, шу жумладан, хорижий мамлакатларда амалга оширилаётган харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Агентликнинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари;

мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга беришдан тушадиган тушумлар;

вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Шу билан бирга, мулкни сотишдан, ижарага ёки ишончли бошқарувга топширишдан тушган маблағлар мулкни бошқариш ёки сотиш (баҳолаш ташкилотлари, савдо ташкилотчилари, воситачилар, депозитарийлар хизматларига ҳақ тўлаш, сафар харажатлари ва бошқа сарф-харажатлар) билан боғлиқ харажатлар чиқариб ташлангандан сўнг Агентликнинг махсус ҳисобварақларида жамланиб борилади.

Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумат қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, Агентлик томонидан умумий тартибда тақсимланади.

4. Агентлик Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ бўлган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинсин.

5. Агентлик:

Адлия вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда мулкни давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳукмларини мазкур хорижий давлатнинг ваколатли органларига ижро этиш учун белгиланган тартибда йўлласин;

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорлари хорижий давлатларда ижро этилганидан кейин мулкларни инвентаризация қилишни ва Ўзбекистон Республикасининг мулкка эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилишини таъминласин;

мулкни янада самарали тасарруф этиш, шу жумладан уни сотиш, Ўзбекистон Республикаси давлат органларига белгиланган тартибда ижарага ёки ишончли бошқарувга топшириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.

6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг активлари бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, даъво, суд, арбитраж ва бошқа ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, хорижий аудиторлик, адвокатлик, консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни, мустақил экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар юзага келган тақдирда Агентликнинг махсус ҳисобварақларида жамғариб борилаётган маблағлари ҳисобига, маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса Агентликнинг асосланган талабномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Агентлик белгиланган тартибда миллий ва хорижий валютада махсус банк ҳисобварақлари очилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Агентликнинг сўровномаларига кўра белгиланган тартибда унинг ходимларига мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ваколатларни тасдиқловчи ишончнома ва бошқа ҳужжатларни берсин;

Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг мулк эгалигини расмийлаштиришда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорлари ижро этилишида Агентликка кўмаклашсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси билан биргаликда фуқаролик оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида икки томонлама ва кўп томонлама битимларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни ташкиллаштириш борасидаги ишларни фаоллаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 февраль