Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 й. 538-сон "Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2022 й.

N 538



АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ ИШИ

СИФАТИНИ ТАШҚИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

        

      

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида аудиторлик фаолияти соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашнинг илғор усулларини жорий этиш ва аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 10-бандига мувофиқ аудиторлик ташкилоти фаолияти натижаларини таваккалчилик таҳлили асосида аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартибини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Аудит" дастурий мажмуаси ахборот тизими ва идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида олинган маълумотлар асосида аудиторлик ташкилотининг таваккалчилик таҳлилини амалга ошириш;

таваккалчилик таҳлили натижаси ва таваккалчилик даражасини баҳолаш якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш;

ташқи сифат назорати натижасида аудиторлик ташкилоти фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.


3. Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларига мазкур қарорнинг мақсади ва мазмунини тушунтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

          

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 сентябрдаги

538-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда:


а) 6-банддаги "аудиторнинг малака" сўзлари "аудитор" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 24-1-банд билан тўлдирилсин:

"24-1. Корхонанинг кузатув кенгаши ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлайди, шунингдек, аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда:


а) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри ёки талабаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёхуд маълумотнома;

олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (ушбу ҳужжат фақат олий таълим ташкилотларининг битирувчилари учун тақдим этилади)";


б) 28-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат органи ходими, олий таълим ташкилоти педагог кадри эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ёки маълумотнома";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 сентябрь