Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 26.07.2023 й. 312-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 26 июлдаги

312-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил

этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг

бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини сотишда) уларни баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом қоидалари давлат активини баҳолаш, шунингдек баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказишда бюджет буюртмачиси томонидан баҳоловчи ташкилотларни (хорижий баҳоловчи ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган шуъба корхоналари бундан мустасно) жалб қилиш ва улар кўрсатган хизматларнинг қиймати белгиланган тартибда аниқланишини таъминлаш мақсадлари учун татбиқ этилади.


3. Давлат активларини самарали бошқаришда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби бюджет буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қўлланилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ АКТИВИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА

БАҲОЛОВЧИ ТАШКИЛОТ ХИЗМАТИНИНГ

БОШЛАНҒИЧ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ


4. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати мазкур бобда назарда тутилган формулалар, коэффициентлар ҳамда калькуляцияларга мувофиқ аниқланади.

Бунда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш усули баҳолаш объектининг қуйидаги типларига боғлиқ бўлади:

давлат унитар корхоналари, давлат муассасалари ҳамда давлатга тегишли хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акция (улуш)лар (кейинги ўринларда - давлатга тегишли акциялар (улушлар);

давлатга тегишли мулкий мажмуа, мулкий мажмуанинг бир қисми (кейинги ўринларда - мулкий мажмуа);

давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган);

давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;

мазкур банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилмаган давлатга тегишли бошқа активлар (иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, ашё-инвентарлар, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий воситалар).

Давлатга тегишли баҳолаш объекти таркибида ер участкаси бўлган тақдирда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тартибда аниқланадиган давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳолаш хизматларининг бошланғич қиймати қўшилади.


5. Давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Қуа = [(БҲМ х К1) + (БҲМ х К2)] х Кё х Кҳ, бунда:


Қуа - давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати;

БҲМ - бошланғич қиймат аниқланаётган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;

К1 - мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

К2 - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

Кё - баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:

битта ёндашув қўлланилганда - 1,0;

иккита ёндашув қўлланилганда - 1,3;

учта ёндашув қўлланилганда - 1,5;

Кҳ - баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:

агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,05;

агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,1;

агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,15;

агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,2 ни ташкил этади.


6. Давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Қби = (БҲМ х К1) х Кё х Кҳ, бунда:


Қби - давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати.

БҲМ - бошланғич қиймат аниқланаётган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;

К1 - мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

Кё - баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:

битта ёндашув қўлланилганда - 1,0;

иккита ёндашув қўлланилганда - 1,3;

учта ёндашув қўлланилганда - 1,5;

Кҳ - баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:

агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,05;

агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,1;

агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,15;

агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,2 ни ташкил этади.


7. Давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш мақсадида баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати баҳоланаётган ер участкасининг умумий майдонидан келиб чиққан ҳолда, бошланғич қиймат аниқланаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг:

1 000 кв.м.гача - 1,5 баравари;

1 000 кв.м.дан 10 000 кв.м.гача - 2 баравари;

10 000 кв.м. ва ундан юқори бўлганда - 3 баравари этиб белгиланади.


8. Давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


Қба = БҲМ х (К3 х С) х Кё х Кҳ, бунда:


Қба - давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати;

БҲМ - бошланғич қиймат аниқланаётган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;

К3 - мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;

С - баҳолаш объектлари сони;

Кё - баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:

битта ёндашув қўлланилганда - 1,0;

иккита ёндашув қўлланилганда - 1,3;

учта ёндашув қўлланилганда - 1,5;

Кҳ - баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:

агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,05;

агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,1;

агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,15;

агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент - 1,2 ни ташкил этади.


9. Давлатга тегишли баҳолаш объектлари баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати мазкур Низомнинг 5, 6, 7 ва 8-бандларида кўрсатилган формулаларга мувофиқ аниқланиб, қуйидаги калькуляцияларга асосан ҳисоблаб чиқарилади:

давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ;

давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда мазкур Низомга 5-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ;

давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда мазкур Низомга 6-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ аниқланади.


10. Баҳолаш объекти талаб қилиш ҳуқуқи, мажбурият (қарз) бўлганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати баҳолаш объектининг (хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ва бошқа активлар) юзага келиш манбаидан келиб чиқиб белгиланади.


11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидагича белгиланади:

а) давлатга тегишли акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), давлатга тегишли бошқа асосий воситалар бўйича:

таҳлилий экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш хизматлари бошланғич қийматининг 20 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

жойига чиққан ҳолда экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ ҳисобланган хизматлар бошланғич қийматининг 25 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси бўйича таҳлилий экспертиза ёки жойига чиққан ҳолда экспертиза ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.


12. Танловда иштирок этиш учун таклифлар тақдим этилмаганлиги сабабли танлов ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, бюджет буюртмачиси мазкур Низомга асосан аниқланган баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини энг кўпи билан бир ярим бараварга оширган ҳолда такроран эълон бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

Т/р

Баҳолаш объектининг майдони - бино

(шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)*


К1

1

100 кв.м гача


5

2

101 дан 300 кв.м гача


9

3

301 дан 600 кв.м гача


13

4

601 дан 1000 кв.м гача


17

5

1001 дан 2000 кв.м гача


21

6

2001 дан 3500 кв.м гача


25

7

3501 дан 5000 кв.м гача


29

8

5001 дан 7000 кв.м гача


33

9

7001 дан 9500 кв.м гача


37

10

9501 дан 12500 кв.м гача


41

11

12501 дан 20000 кв.мгача


45

12

20001 дан 30000 кв.м гача


49

13

30001 дан 40000 кв.м гача


53

14

40001 дан 50000 кв.м гача


57

15

50001 дан 60000 кв.м гача


61

16

60001 кв.м ва ундан ортиқ


65

             

*) Хизматлар бошланғич қийматини аниқлашда бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) майдони баҳоланаётган ҳамма бинолар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

Т/р

Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

ташқари асосий фондлар сони*


К2

1

50 донагача


8

2

51 дан 200 донагача


10

3

201 дан 400 донагача


15

4

401 дан 700 донагача


30

5

701 дан 1100 донагача


40

6

1101 дан 1500 донагача


50

7

1501 дан 2000 донагача


70

8

2001 дан 3000 донагача


100

9

3001 дан 4000 донагача


130

10

4001 дан 5000 донагача


160

11

5001 дан 6000 донагача


200

12

6001 дан 7000 донагача


230

13

7001 дан 8000 донагача


260

14

8001дан 9000 донагача


280

15

9001 ва ундан ортиқ


300

            

*) Хизматлар бошланғич қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади.






Низомга

3-ИЛОВА



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

Т/р

Баҳолаш объекти


С


К3



I. Моддий активлар*



1

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар


1 бирлик

2,0

2

Енгил автомототранспорт ва электр транспорт воситалари


1 бирлик

1,5

3

Йирик юк ташиш транспорт ва электр транспорт воситалари, темир йўл теплавозлари, вагонлари


1 бирлик

2,5

4

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5


II. Номоддий активлар



5

Номоддий активлар


1 бирлик

7,0

6

Интеллектуал мулк


1 бирлик

20,0


III. Қарздорликлар



7

Дебитор қарзлар, инвестициялар, капитал қўйилмалар


1 бирлик**

2,0

8

Узоқ муддатли дебитор қарздорлик


1 бирлик**

2,0

              

*) Хизматлар бошланғич қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги деб қаралади;

**) Дебитор қарздорлиги мавжуд ташкилотлар сони.






Низомга

4-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар

(улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда хизматлар

бошланғич қийматини аниқлаш бўйича

КАЛЬКУЛЯЦИЯ


(сўм)

Т/р

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

1, К2)


Қиймат



Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш санасида

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 кв.м гача


5

К1 х БҲМ

101 дан 300 кв.м гача


9

301 дан 600 кв.м гача


13

601 дан 1000 кв.м гача


17

1001 дан 2000 кв.м гача


21

2001 дан 3500 кв.м гача


25

3501 дан 5000 кв.м гача


29

5001 дан 7000 кв.м гача


33

7001 дан 9500 кв.м гача


37

9501 дан 12500 кв.м гача


41

12501 дан 20000 кв.м гача


45

20001 дан 30000 кв.м гача


49

30001 дан 40000 кв.м гача


53

40001 дан 50000 кв.м гача


57

50001 дан 60000 кв.м гача


61

60001 кв.м ва ундан ортиқ


65

2

Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) ташқари асосий фондлар

50 донагача


8

К2 х БҲМ

51 дан 200 донагача


10

201 дан 400 донагача


15

401 дан 700 донагача


30

701 дан 1100 донагача


40

1101 дан 1500 донагача


50

1501дан 2000 донагача


70

2001 дан 3000 донагача


100

3001 дан 4000 донагача


130

4001 дан 5000 донагача


160

5001 дан 6000 донагача


200

6001 дан 7000 донагача


230

7001 дан 8000 донагача


260

8001 дан 9000 донагача


280

9001 ва ундан ортиқ


300

3

Қимматли қоғозлар


3 х БҲМ

4

Номоддий активлар


К3 х БҲМ

5

Интеллектуал мулк


К3 х БҲМ

6

Дебиторлик қарзлари, инвестициялар, капитал қўйилмалар


К3 х БҲМ

7

Узоқ муддатли дебитор қарздорлик


К3 х БҲМ

8

Сумма


=1 сатр + 2 сатр + 3 сатр + 4 сатр + 5 сатр + 6 сатр + 7 сатр


Кўрсаткичлар


9

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 8 сатр х тегишли коэффициент


10

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 9 сатр х тегишли коэффициент


11

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳоланганда


БҲМнинг тегишли баравари


12

Хизматлар қиймати


= 10 сатр ёки (10 сатр + 11 сатр)


        





Низомга

5-ИЛОВА



Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

баҳоланганда хизматлар бошланғич

қийматини аниқлаш бўйича

КАЛЬКУЛЯЦИЯ


(сўм)

Т/р

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

1)


Қиймат



Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш санасида

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):

1

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 кв.м гача


5

К1 х БҲМ

101 дан 300 кв.м гача


9

301 дан 600 кв.м гача


13

601 дан 1000 кв.м гача


17

1001 дан 2000 кв.м гача


21

2001 дан 3500 кв.м гача


25

3501 дан 5000 кв.м гача


29

5001 дан 7000 кв.м гача


33

7001 дан 9500 кв.м гача


37

9501 дан 12500 кв.м гача


41

12501 дан 20000 кв.м гача


45

20001 дан 30000 кв.м гача


49

30001 дан 40000 кв.м гача


53

40001 дан 50000 кв.м гача


57

50001 дан 60000 кв.м гача


61

60001 кв.м ва ундан ортиқ


65

2

Сумма


= 1 сатр

Кўрсаткичлар


3

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 2 сатр х тегишли коэффициент


4

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 3 сатр х тегишли коэффициент


5

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳоланганда


БҲМнинг тегишли баравари


6

Хизматлар қиймати


= (4 сатр + 5 сатр)


               





Низомга

6-ИЛОВА



Бошқа давлат активлари баҳоланганда хизматлар

бошланғич қийматини аниқлаш бўйича

КАЛЬКУЛЯЦИЯ


(сўм)

Т/р

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

3)


Сони (С)


Қиймат



Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш санасида

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):

1

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар


1 бирлик

2

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

2

Енгил автомототранспорт ва электр транспорт воситалари


1 бирлик

1,5

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

3

Йирик юк ташиш транспорт ва электр транспорт воситалари, темир йўл тепловозлари, вагонлари


1 бирлик

2,5

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

4

Инструментлар, ашё-инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

5

Номоддий активлар


1 бирлик

7,0

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

6

Интеллектуал мулк


1 бирлик

20,0

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

7

Дебиторлик қарзлари, инвестициялар, капитал қўйилмалар


1 бирлик

2,0

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

8

Узоқ муддатли дебитор қарздорлик


1 бирлик

2,0

1 бирлик

К3 х БҲМ х С

9

Сумма


=1 сатр + 2 сатр + 3 сатр + 4 сатр + 5 сатр + 6 сатр + 7 сатр + 8 сатр


Кўрсаткичлар



10

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 9 сатр х тегишли коэффициент


11

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 10 сатр х тегишли коэффициент


12

Хизматлар қиймати


= 11 сатр


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июль