Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2024 й. 55-сон "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2024 й.

N 55



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

БАРҚАРОРЛИК РЕЙТИНГИНИ АНИҚЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ:

қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги (кейинги ўринларда - рейтинг) жорий этилганлиги;

рейтинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилиши ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилиши белгиланганлиги;

Вазирлар Маҳкамасига рейтингни юритиш тартибини тасдиқлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Рейтингни шакллантириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари, даврийлиги ва методикаси ҳамда рейтингни эълон қилиш тартибини назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими "Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги" электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда бир ой муддатда жорий этилаётган рейтингнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида тарғиб қилиш ҳамда жамоатчиликда ижобий фикрни шакллантириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 февраль