Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2024 й. ПҚ-146-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2024 й.

N ПҚ-146



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИ,

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН МУЛОҚОТИДА

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жорий йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини (кейинги ўринларда - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида 2024 йилда юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ҳамда уларни экспорт қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан жами 1,5 триллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ресурслари йўналтирилади.

Бунда, мазкур кредит ресурслари ҳисобидан кредитлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига айланма маблағлари учун револьвер тарзда 1,5 миллиард сўмгача 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.


2. Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев Савдо-саноат палатаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ маҳаллий маҳсулотлар стендларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашган нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда жозибадор локацияларда жойлаштириш учун ариза киритиш ва Савдога кўмаклашиш жамғармасига амалда ажратилган маблағлар ҳисобидан олдиндан 100 фоиз тўлаб бериш тартибини жорий қилсин.

Бунда, кўргазма ва ярмарка тадбирларида иштирок этиш харажатлари учун тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги тоифасига мутаносиб равишда, жумладан "ААА" бўлганда 100 фоиз, "АА" - 95 фоиз, "А" - 90 фоиз, "ВВВ" - 85 фоиз, "ВВ" - 75 фоиз ҳамда "В" - 65 фоиз миқдорида субсидиялар ажратилади.


3. Белгилансинки, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 10 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланмайди;

б) 2026 йил 1 январга қадар маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

Бунда, маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб-сотувчи жисмоний шахслар ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотди шартномалари солиқ органларининг махсус мобил иловасида расмийлаштирилади.

Солиқ қўмитаси уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни таъминловчи мобил иловани ишга туширсин.


4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни ўзаро шартнома асосида ташкиллаштирилган тарзда экспорт қилувчи маҳаллий экспортёр корхоналарга (экспорт кластери) бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларнинг 50 фоизига экспортбоп экин турларини экишга буюртмалар бериш амалиёти жорий этилсин.

Бунда, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мазкур майдонларга ўсимликлар карантини давлат инспекторларини бириктиради.


5. Ёшлар ишлари агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Экспортчилар уюшмаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда хорижий тилларни ўзлаштирган ёшларни экспорт амалиёти бўйича қисқа муддатли курсларда бепул ўқитиш, экспортчи корхоналарга бириктириш тартибини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин.


6. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари жорий йил якунига қадар тажрибали технолог ва дизайнерларни жалб қилган ҳолда ҳар бир ҳудудда маҳсулотлар учун қадоқлар ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотларни саралаш, калибрлаш, вакуум-прекулер ва бошқа турдаги қадоқлаш бўйича биттадан замонавий корхонани ташкил қилиш ҳамда фойдаланилмаётган қувватларни ўрганиш ва ишга туширишга масъул этиб белгилаб қўйилсин.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширишга Жаҳон банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 30 миллион АҚШ доллари йўналтирилсин.


7. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил қилинсин.

Республика комиссиясига экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва тайёрлаш, экспорт шартномаларини тузиш ҳамда хорижий истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча жараёнларда юзага келаётган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш вазифаси юклансин.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов) бир ҳафта муддатда Республика комиссияси орқали экспортчилар билан доимий мулоқот майдонини ишга туширсин.

Республика комиссияси бир ҳафта муддатда 2024 йил учун мева-сабзавот, озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти кўрсаткичларини тасдиқласин ҳамда уларнинг ижросини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари тегишли давлатда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ва реализация қилишда савдо агентлари фаолиятини йўлга қўйсин. Бунда:

хориждаги дипломатик ваколатхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи энг фаол агентларнинг рўйхатини шакллантиради ва Республика комиссиясига тақдим этади;

Республика комиссияси хориждаги савдо агентларига доир маълумотларни "Agroko`makchi" мобил иловасига киритади ҳамда янгилаб боради.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


12. Қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПҚ-146-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига

ихтисослаштирилган нуфузли халқаро

кўргазма ва ярмаркалар

РЎЙХАТИ

        

Т/р

     

Халқаро кўргазма номи


Ўтказиладиган жойи

   

Кўргазма мавзуси

   

1.

"Green Week Berlin"


Берлин (Германия)

Озиқ-овқат ва ичимликлар, истеъмол товарлари кўргазмаси


2.

"Gulfood"


Дубай

(БАА)


Озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси


3.

"SIAL"


Париж (Франция)

Қишлоқ хўжалиги кўргазмаси


4.

"Tutto Food"


Милан (Италия)

Озиқ-овқат ва ичимликлар, истеъмол товарлари кўргазмаси


5.

"Korea Import Fair"


Сеул (Корея)

Импорт маҳсулотлар кўргазмаси


6.

"Food Istanbul"


Истанбул (Туркия)

Озиқ-овқат кўргазмаси


7.

"World Food Moscow"


Москва (Россия)

Озиқ-овқат кўргазмаси


8.

"Anuga"


Кёльн (Германия)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси


9.

"CIIE "


Шанхай (Хитой)

Импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар кўргазмаси


         

Изоҳ. Карантин агентлиги Савдо-саноат палатаси билан келишган ҳолда, заруратга кўра, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

        

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПҚ-146-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат

маҳсулотлари экспортини мувофиқлаштирувчи

РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ

        

Арипов Абдулла Нигматович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари


Ходжаев Жамшид Абдухакимович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


Ташкулов Акбар Джурабаевич

-

адлия вазири


Қудратов Лазиз Шавкатович

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


Эргашев Иброҳим Кенжабаевич

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори


Валиев Бахриддин Бахадирович

-

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари


Хайдаров Ахадбек Яхёбекович

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Қосимов Акмалжон Маликжонович

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


Чориев Жасурбек Эргашевич

-

транспорт вазири ўринбосари


Каримжонов Рустам Олимжон ўғли

-

рақамли технологиялар вазири ўринбосари


Абубакиров Бобир Юлдашович

-

Марказий банк раиси ўринбосари


Мусамухамедов Нодир Камалитдинович

-

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари


Саъдуллаев Улуғбек Атабаевич

-

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


Ҳайитов Қобулжон Исоқулович

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг ўринбосари


Вахобов Даврон Абдужалолович

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Лавозимига кўра

-

"Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ директори ўринбосари


Аблаяров Феруз Каримович

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари


Исмоилов Ҳусниддин

-

Экспортчилар уюшмаси раисининг ўринбосари


Рахимов Абдушокир Абдузойитович

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари


Рахметов Ҳикматилла Нарзуллаевич

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раисининг биринчи ўринбосари

    

Изоҳ. Заруратга кўра, Республика комиссияси фаолиятига бошқа вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда экспертлар жалб этилиши мумкин.

      

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 1 апрелдаги

ПҚ-146-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини

етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт

қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида

белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

        

Т/р

   

Чора-тадбирлар

ва ташаббуслар

      

Мазмуни

Амалга ошириш

шакли

    

Ижро муддати

  

Масъул ижрочилар

     

1.

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатнома бериш.


Европа давлатларига автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга мавжуд хорижий рухсатномаларни айирбошлаш квотасини 25 фоизга ошириб, улар сонини 250 000 тага етказиш.

Франция ва Испания давлатларининг ваколатли органлари билан биргаликда музокаралар ўтказиб, рухсатномаларни айирбошлашни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Транспорт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Нўхат маҳсулотларини етиштириш ва сотишни қўллаб-қувватлаш.


1. Тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда Ўзбекистонда нўхат маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бўйича уюшма ташкил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Нўхат маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларига кредит ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.



2024 йил

июнь


Савдо-саноат палатаси


3.

Улгуржи савдо бозорини ривожлантириш.


Ўзбекистоннинг улгуржи савдо бозорини янада ривожлантириш мақсадида йирик экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг Бутунжаҳон улгуржи бозорлар уюшмасига (The World Union of Wholesale Markets) аъзо бўлишига кўмаклашиш.

Бутунжаҳон улгуржи бозорлар уюшмасининг (The World Union of Wholesale Markets) 2025 йилдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

декабрь

Савдо-саноат палатаси


4.

Хориждаги савдо уйларини ташкил қилиш.

1. Япониянинг Нагоя шаҳри Нанё бозорида Ўзбекистон-Япония савдо уйини ташкил қилиш ва ижара тўловини компенсация қилиш чораларини кўриш.


2. Германия, Венгрия, Польша, Испания, АҚШ ва Қозоғистон мамлакатларидаги савдо уйларини тадбиркорлик субъектлари бошқарувига ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

апрель


Бош вазир ўринбосари

(Ходжаев), Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги


3. Тадбиркорлик субъектлари билан тенг миқдорда улуш киритиш орқали Мерсин (Туркия), Роттердам (Нидерландия), Циндао (Хитой), Клайпеда (Литва), Доҳа (Қатар), Дубай (БАА) каби йирик порт шаҳарларида савдо уйларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ижара харажатларининг бир қисмини компенсация қилиб бериш тизимини йўлга қўйиш.



2024 йил

май


Савдо-саноат палатаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Тадбиркорлик субъектларини совиткичли юк контейнерлари билан таъминлаш.


Тадбиркорлик субъектлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари, улардан тайёрланган джем (мураббо), салқин ичимликлар ҳамда тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган манзилга етказиб беришга мўлжалланган совиткичли юк контейнерлари билан хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш.

Темир йўл ва юк автомобилларида маҳсулотларни совиткичли контейнерларда ташиш бўйича махсус маршрутлар ва тарифларни эълон қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Транспорт вазирлиги,

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

6.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини ошириш.


Экспортолди кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида суғурта полисини қабул қилиш амалиётини оммалаштириш.

Ҳар ҳафта душанба куни тижорат банклари томонидан экспорт қилувчи корхоналарга ажратилган маблағлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериш.

Экспорт қилувчиларга телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, қайси банкда, қандай шартларда, қанча муддатга айланма маблағ берилишини эълон қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

май

Бош вазир ўринбосари (Қўчқоров), Марказий банк, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


7.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини таҳлил қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари.


1. Янгийўл тумани, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг биотадқиқотлари ва технологиялари бўйича замонавий лабораторияларни ишга тушириш ва ушбу лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

сентябрь


Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси

2. Республикадаги фитосанитар ва санитария лабораторияларида ҳамда маҳсулотларни зарарсизлантиришда фойдаланиладиган кимёвий реактив, реагент, праймерлар тўплами ва фумигантлар импортида божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилиш ва мажбурий экологик сертификат олиш талабини бекор қилиш тартибини жорий этиш чорасини кўриш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2024 йил

июнь


3. Мавжуд санитария лабораторияларини қайта хатловдан ўтказиш ҳамда уларда халқаро тан олинадиган лаборатория экспертизаларини ўтказиш ва мева-сабзавотларда меъёрдан ортиқ пестицид, афлотоксин, калий сорбат, фунгицид ва бошқа моддаларни аниқлаш тизимини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


4. Япония, Корея, Австралия, Канада каби давлатларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини таҳлил қилишнинг миллий талабларини ўрганиб, Ўзбекистон Республикасида амалиётга жорий қилиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июль


5. Экспортбоп маҳсулотларни етиштиришда сифатли пестицид ва минерал ўғитларни қўллаш, контрафакт ва контрабанданинг олдини олиш учун пестицид ва минерал ўғитларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2024 йил

сентябрь


8.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида маҳсулотни даладан чет элдаги импорт қилувчиларга етиб боришигача бўлган жараёнларда иштирок этадиган мутахассисларни тайёрлаш.


1. Экспортбоп экинлар экиш, уларни етиштириш, қадоқлаш ва экспортни ташкил этиш тамойилларини ўргатадиган мутахассислар тайёрлаш бўйича Карантин агентлигининг таклифларига асосан магистратуранинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига давлат буюртмаси параметрлари доирасида ўқишга қабул қилиш чораларини кўриш.

Экспортбоп экинлар экиш, уларни парваришлаш, қадоқлашни ўргатадиган мутахассислар тайёрлаш мактабига республикадаги аграр соҳадаги олий таълим муассасаларидан малакали профессор-ўқитувчиларни бириктириш.


Амалий чора-

тадбирлар


Бир ой

муддатда


Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Карантин агентлиги, Савдо-саноат палатаси


2. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда маҳсулотни етиштириш, саралаш, қадоқлаш, юклаш, сифати ва экспортбоплигини сақлаган ҳолда етказиб бериш жараёнлари бўйича ҳар бир маҳсулот кесимида услубий қўлланма (методология) ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.


Қўлланмалар

ишлаб чиқиш


2024 йил

июль


9.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда таннархни арзонлаштириш.


2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган хомашё ҳамда қадоқлаш ускуна ва буюмларини божхона божидан озод қилиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

Бир ой муддатда

Бош вазир ўринбосари (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин агентлиги


10.

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан мақсадли фойдаланиш ва юқори ҳосил олиш.


Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига экспортбоп экинлар экишга кўмаклашиш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг агрономия йўналиши тадқиқотчилари ва юқори курс талабаларини бириктириш.

Улар томонидан ўз тажриба-синов ва тадқиқот ишларини бевосита томорқаларда амалга ошириш амалиётини жорий этиш.

Илмий ходимлар томонидан томорқа эгаларига уруғ ва кўчат экиш, парваришлаш, ўғит бериш, юқори ҳосилдорликка эришишни ўргатиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Бир ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Карантин агентлиги


11.

Экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон алмашинувини йўлга қўйиш.


Божхона қўмитасининг ахборот тизимларидаги экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона юк декларациясида мавжуд барча маълумотларини Карантин агентлигининг ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали алмашинувини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель

Божхона қўмитаси,

Карантин агентлиги


12.

Хусусий лабораториялар ишини халқаро стандартларга мослигини текшириш тизимини йўлга қўйиш.


Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича референс лаборатория ташкил этиш ва хусусий лабораториялар ишини халқаро стандартларга мослигини текшириш тизимини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2026 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси


13.

Экспорт қилувчи корхоналарни зарурий маълумотлар билан тезкор хабардор қилиб бориш.


"Agroko`makchi" мобиль иловаси ҳамда "Asiaexport.se" платформасини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бепул мунтазам ёритиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

давомида

ҳафтасига уч

маротаба


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


14.

Республиканинг ҳар бир ҳудудида махсус қадоқлаш идишларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил этиш.


Табиий йўқотиш ва сифат бузилишини камайтириш мақсадида Республиканинг ҳар бир ҳудудида мева-сабзавот маҳсулотлари, улардан тайёрланган джем (мураббо), салқин ичимликлар ҳамда тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган махсус қадоқлаш идишларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024-2025

йиллар

Божхона қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


15.

Транспорт харажати компенсациясини такомиллаштириш.


Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар, шу жумладан қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқувчилар (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл, денгиз ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини қуйидаги миқдорда компенсация қилиш:

Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Афғонистон Ислом Республикасига 30 фоизигача;

қолган давлатларга (чегарадош давлатлардан ташқари) 50 фоизигача.

Бунда, калибровка қилинмаган ҳамда махсус идишларда қадоқланмаган маҳсулотлар компенсация миқдорига 0,5 коэффициентни қўллаган ҳолда ҳисоблаш.


Ҳукумат

комиссияси

баёни

2024 йил

апрель

Бош вазир ўринбосари (Ходжаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


16.

Фитосанитар рухсатлар олинган хорижий давлатлар ҳар бирининг камида иккитадан йирик улгуржи марказларида савдо нуқталарини ташкил этиш.


1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар орқали фитосанитар рухсатлар олинган маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига хорижий давлатлар ҳар бирининг камида иккитадан йирик улгуржи марказларида савдо нуқталарини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришиб, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига етказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Бир ой

муддатда


Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар


2. Фитосанитар рухсатлар олинган маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг дастлабки партияларини хорижий давлатлардаги йирик улгуржи савдо марказларига етказиб бериш амалиётини йўлга қўйиш.



Доимий


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3. Хориждаги ваколатхоналар томонидан хорижий улгуржи савдо марказларида сотилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича фото ва видео материалларни (маҳсулот тури, қадоғи, калибри, нархи ва бошқа талаблар) "Agroko`makchi" мобиль иловасида жойлаштириш учун Карантин агентлигига мунтазам тақдим этиб бориш.



Ҳар ҳафтада


Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар


17.

"Илғор экспортчи" кўкрак нишонини жорий қилиш.


Замонавий технологиялар, самарали бошқарув ва маркетинг тизимини қўллаш орқали экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ўзбек брендининг халқаро майдондаги мавқеи ҳамда экспорт ҳажмларини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган маҳаллий тадбиркорларга "Илғор экспортчи" кўкрак нишонини бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

15 июнь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Карантин агентлиги, Экспортчилар уюшмаси, Савдо-саноат палатаси,


18.

Экспорт прогноз ҳажмлари кўрсаткичларининг бажарилишига эришиш.


1. 2024 йил учун белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт прогноз ҳажмлари асосида маҳсулотни экспортга юклаш графигини ўн кунлик, ойлар ва чораклар кесимида тасдиқлаш ва Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини мувофиқлаштирувчи республика комиссиясига тақдим этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Бир ҳафта

муддатда


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Тасдиқланган графикка мувофиқ белгиланган экспорт прогноз ҳажмлари кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида экспортбоп экинларни жойлаштириш ва маҳсулотлар етиштирилишини ташкил қилиш.



Графикка

мувофиқ


19.

Мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарида "технология - самарали менежмент - бренд - экспорт" тамойили асосида ишлаш тизимини жорий қилиш.


1. Ҳудудлардаги мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарини хатловдан ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Ушбу корхоналарда "технология - самарали менежмент - бренд - экспорт" тамойили асосида ривожланиш дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш.

Бунда, хорижий технологларни жалб қилиш, менежмент ва маркетинг тизимини самарали ташкил этиш, маҳсулот таннархига таъсир кўрсатувчи харажатларни камайтириш, Европа ва бошқа ривожланган давлатлар талабига мос саралаш, бренд остида қадоқлаш ва экспортга чиқаришни жорий қилиш.



2024 йил

июнь

20.

Маҳаллий мева-сабзавотлардан тайёрланган турли маҳсулотлар намуналарини яратиш.


Маҳаллий мева-сабзавотлардан тайёрланган пюре, жем, зираворлар, соус, кетчуп ва тузлама каби турли маҳсулотлар намуналарини яратиш.

Ишлаб чиқарувчи корхоналарга тавсиялар бериш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


21.

Хорижий давлатларнинг топ бренд компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Ҳар бир хорижий давлат кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи камида 10 та топ бренд компанияларнинг рўйхатини шакллантириш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, Савдо-саноат палатаси


2. Ўзбекистонда мазкур компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказиш.



Доимий


3. Ҳар бир хорижий давлат кесимида камида 5 та топ бренд компаниялар билан Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим қилиш.



2024 йил

май


22.

Вилоятларда топ бренд компаниялар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш-қадоқлаш орқали қайта ишлаш ва уларни экспорт қилишни қамраб олувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.


1. Ҳар бир вилоятда камида 2 та топ бренд компаниялар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш-қадоқлаш орқали қайта ишлаш ва уларни экспорт қилишни қамраб олувчи инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

ноябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан маълумотларни таҳлил қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.



2024 йил

декабрь


Ҳисоб палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


23.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортбоплигини таъминлаш юзасидан илмий лойиҳалар ишлаб чиқиш.


Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, инновацион технологияларни яратиш ва жорий этиш бўйича илмий лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июнь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


24.

Юқори малакали хорижий технологларни жалб қилиш.


Юқори малакали хорижий технологлар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказиш, технологларни жалб қилиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар


25.

Маҳсулот етиштирувчи ва экспорт қилувчи корхоналарни ички ва ташқи бозорлардаги маълумотлар билан таъминлаш.


1. Карантин агентлигига қуйидаги маълумотларни мунтазам равишда тақдим этиб бориш:


Амалий чора-

тадбирлар




экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига доир расмий статистик маълумотлар;



Доимий


Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси, Экспортчилар уюшмаси


хорижий импорт қилувчи корхоналар ва хорижий улгуржи савдо марказлари рўйхати;



Доимий


Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


хориждан кириб келган юксиз транспорт воситаларига доир (чет эл логистика компанияларининг контактлари) маълумотлар;



Доимий


Транспорт вазирлиги


экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақидаги расмий статистик маълумотлар.



Ҳар ой якуни

билан

кейинги

ойнинг

5 санасига

қадар


Божхона қўмитаси, Статистика агентлиги


2. Тақдим этилган маълумотларни "Agroko`makchi" мобиль иловасига киритиш ҳамда доимий янгилаб бориш.



Доимий


Карантин агентлиги


3. "Agroko`makchi" мобиль иловасига киритилган маълумотларни экспортчи корхоналарга етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ҳафтада уч маротаба "прайм тайм" даврларда доимий ёритиб бориш.



Доимий


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


26.

Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослаштирилган замонавий логистика марказларини ташкил этиш.


Жиззах вилоятидаги "BMB NRC Agrologistics" логистика маркази намунаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослаштирилган замонавий логистика марказларини ташкил этиш ва самарали ишлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича "йўл харита"ларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


27.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини юқори нархларда салоҳиятли хорижий бозорларда сотилишини таъминлаш.


1. Хорижий давлатлардан олинган фитосанитар рухсатларга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмаган ҳамда юқори нархларда сотиладиган камида 25 та салоҳиятли хорижий бозорларни аниқлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


Икки ҳафта

муддатда


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Карантин агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Экспортчилар уюшмаси


2. Хорижий давлатларнинг ташқи савдони ривожлантиришга масъул органлари, савдо-саноат палаталари, ташқи савдога кўмаклашувчи ташкилотлари билан экспорт ҳажмини ошириш бўйича мунтазам равишда музокаралар ўтказиш.



Доимий


3. Хорижий давлатларнинг импорт қилувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш.



Икки ҳафта

муддатда


4. Хорижий давлатлар кесимида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун импорт божлари, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа импортда юзага келадиган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.



2024 йил

апрель


5. Импортчи корхоналар билан 500 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт қилиниши бўйича келишувларга эришиш.



2024 йил

апрель


6. Ҳўл маҳсулотлар учун алоҳида ва қуритилган маҳсулотлар учун алоҳида республика ҳудудида ва хорижда ўтказиладиган "B2B" учрашувлари графигини тасдиқлаш.



2024 йил

апрель


7. Тасдиқланган графикка мувофиқ учрашувларни ташкил этиш.



Графикка

мувофиқ


28.

Хорижий давлатларда республикадан экспорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш ва тарқатиш марказларини очиш.


Хорижий давлатлардаги йирик улгуржи марказлар ҳамда катта бозорларга яқин ва қулай ҳудудларда Ўзбекистондан кириб келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш ва тарқатиш бўйича марказларни очиш чораларини кўриш.

Бунда, мазкур марказлар орқали маҳсулотларни кичик ҳажмдаги тараларда қадоқлаб, савдо тармоқларига етказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2025

йиллар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар


29.

Халқаро аэропортлар ҳудудларида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун ихтисослаштирилган янги замонавий инфратузилмаларни ташкил этиш.


1. Фарғона, Самарқанд ва Тошкент халқаро аэропортлари ҳудудларида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш (совиткичли омбор) ва юклашга ихтисослаштирилган инфратузилмаларни таҳлил қилиш ва Ҳукуматга асосли таклифлар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2024 йил

июнь


Транспорт вазирлиги, "Uzairports" АЖ, Божхона қўмитаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Карантин агентлиги


2. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Фарғона, Самарқанд ва Тошкент халқаро аэропортлари ҳудудларида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш (совиткичли омбор) ва юклашга ихтисослаштирилган янги замонавий инфратузилмалар ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

декабрь


30.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жозибадорлигини ва экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш.


Халқаро авиақатновларда ҳамда "Афросиёб" тезюрар поездларида маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жозибадорлиги ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган видеороликларни мунтазам равишда намойиш қилиб борилишини ҳамда "Agroko`makchi" мобиль иловасини ҳаво кемаларининг ўриндиқ таблосига жойлаштирилишини таъминлаш.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини истиқболли бозорларга йўналтиришда тезкорлик ва қулайликни ошириш мақсадида халқаро аэропортларда имтиёзли нархларда навбатчи юк ва фуқаро ташувчи самолётлар хизматини йўлга қўйиш.

Кўрсатиладиган хизматлар учун маҳсулотлар кесимида тарифларни белгилаш ва расмий веб-сайтда эълон қилиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий


Транспорт вазирлиги, Карантин агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


31.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро фитосанитар ва GSР+ тизими талаблари асосида етиштиришни ташкил этиш.


Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро фитосанитар ва GSР+ тизими талаблари асосида етиштиришни жадаллаштириш мақсадида уларни етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш қоидаларига риоя қилиш ҳамда ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилиши устидан назорат тадбирлари, карантин инспекторлари томонидан текширувларини "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


Бизнес омбудсман, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин агентлиги


32.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш.


8 та давлатга 25 турдаги маҳсулот экспортига фитосанитар рухсатларни олиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

декабрь

Карантин агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги дипломатик ваколатхоналар


33.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тариф-нотариф барьерларни мақбуллаштириш.


Ҳиндистон, Корея, Япония, Вьетнам, Сингапур, Таиланд, Индонезия, Малайзия давлатларига гилос, узум, ўрик, олхўри, қовун, хурмо, мош, ловия ва қуритилган мева-сабзавотлар каби маҳсулотлар экспорти учун тариф-нотариф барьерларни камайтириш, шу жумладан, импорт божи ва бошқа кириш харажатларини мақбуллаштириш бўйича хорижий давлатларнинг мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

давомида


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Карантин агентлиги

34.

Хитой Халқ Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш.


Хитой Халқ Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чораларни ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Карантин агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Экспортчилар уюшмаси


35.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига истиқболли бозорлар учун зарур бўлган лаборатория хулосаларини берувчи лабораторияларни ташкил қилиш.


1. Санитария лабораторияларини хатловдан ўтказиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига истиқболли бозорлар учун зарур бўлган лаборатория хулосаларини берувчи лабораторияларни белгилаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2. Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда лабораторияларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Бунда, лабораторияларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига мос равишда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш (зарур асбоб-ускуна, реагентлар, мутахассислар малакасини ошириш, методологияларни такомиллаштириш) ва халқаро аккредитациядан ўтказиш назарда тутилади.



2024 йил

июнь


36.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш.


Туркия тажрибаси ("BILGE" электрон тизими - "OneClickStop") асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида божхона расмийлаштируви жараёнларини (божхона юк декларациясини тўлдириш) соддалаштиришга қаратилган электрон тизимни жорий қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июнь


Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги


37.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини анъанавий бозорлардан истиқболли бозорларга йўналтириш.


Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда истиқболли бозорларнинг талабларига жавоб берадиган замонавий қадоқларни ишлаб чиқарувчиларни таҳлил қилган ҳолда анъанавий ёғоч яшик қадоқларидан босқичма-босқич воз кечишни йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2025

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экспортчилар уюшмаси, маҳаллий ҳокимликлар


38.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда зарарли организмларга қарши уйғунлашган кураш (IPM) тизимини жорий қилиш.


Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришда зарарли организмларга қарши уйғунлашган кураш (IPM) тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Хавфли зараркунанда ва касаллик ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши самарали курашиш чораларини белгилаш ва мониторинг юритиш учун керакли миқдорда феромон тутқичларни харид қилиш ва ҳудудларда ўрнатиш.

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар томонидан "Дала дафтари"ни юритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


Карантин агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


39.

Экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар электрон алмашинувини йўлга қўйиш.


Божхона қўмитасининг ахборот тизимларидаги экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона юк декларациясида мавжуд барча маълумотларни Карантин агентлигининг ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали электрон алмашинувини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель

Божхона қўмитаси, Карантин агентлиги

40.

Олий ва юқори даражадаги давлат ташрифлари доирасида маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқишда қулайликлар яратиш.


Олий ва юқори даражадаги давлат ташрифлари доирасида карантин остидаги маҳсулотларга фитосанитар сертификатларни тўловларсиз расмийлаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Карантин агентлиги


41.

"Agroko`makchi" мобиль иловасини кенг тарғиб қилиш.


Агентликнинг "Agroko`makchi" мобиль иловаси афзалликлари ҳақидаги маълумотларни, видеороликларни барча Ўзбекистон телеканаллари орқали бепул ёритиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Карантин агентлиги


42.

Идоралараро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.


Давлатлар ва маҳсулотлар кесимида экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларнинг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Карантин агентлиги ўртасида электрон алмашинувини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Статистика агентлиги, Карантин агентлиги


43.

Экспорт қилувчи корхоналарга қўшимча шарт-шароитлар яратиш.


Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун намунавий тижорат таклифларини ишлаб чиқиш ва уларга етказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

май


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Экспортчилар уюшмаси


44.

Экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикасининг 2025-2027 йилларга мўлжалланган экспорт стратегиясини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

октябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


45.

"Экспортчилар кўргазма маркази"ни ташкил этиш.

Тошкент шаҳрида "Экспортчилар кўргазма маркази"ни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари бўйича таклиф ва ушбу марказнинг концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда ушбу марказ учун Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган "Food City" мажмуаси атрофидан 5 гектар ер майдони ажратишни назарда тутиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


46.

Истиқболли ташқи бозорларда мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда маҳсулотларнинг таркибига қўйиладиган талабларни ўрганиш.


Европа ва бошқа истиқболли ташқи бозорларда мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда маҳсулотларнинг таркибига (кимёвий моддалар миқдори) қўйиладиган талабларни ўрганиш ҳамда талаб қилинадиган барча текширувларни ўтказиш имкониятига эга лабораториялар ташкил этиш, жумладан талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

апрель


Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Карантин агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


47.

Қишлоқ хўжалиги экинларини

жойлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

Ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитлари ҳамда ташқи бозорлардаги талаблардан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда экспортбоп, жумладан органик мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини плантация усулида етиштиришни кенг йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2024 йил

июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


48.

Маҳсулот етиштирувчилар ва илмий муассасалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Уруғчиликни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва илмий муассасалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


49.

Ягона электрон платформани яратиш.


Мавжуд ахборот тизимлари, электрон платформа ва дастурларнинг имкониятларини ўрганиб чиқиб, уларнинг бири негизида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, экспортга тайёрловчилар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар, хорижий харидорлар ва халқаро юк ташувчиларни ўзаро боғловчи барча зарур ахборот тизимларига интеграциялашган ягона электрон платформани яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

1 май


Карантин агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси


50.

Экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти имкониятларини кенгайтириш.


Экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида давлат суғурта компаниялари томонидан бериладиган суғурта полисини ҳамда экспорт шартномаларини гаров сифатида қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

1 май


Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


51.

Куз-қиш мавсумида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш корхоналарида газ ва электр энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш.


Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш корхоналарини табиий газ ва электр энергияси билан график асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш.

Бунда корхоналарнинг рўйхати Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи ва экспорт қилувчилар уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси томонидан шакллантириб бериш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

(келишилган

график

асосида)

Энергетика вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


52.

Деҳқон, фермер хўжаликлари, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Маҳсулот етиштирувчилар, йиғувчилар, тайёрловчилар, экспортчилар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро кооперацияни йўлга қўйиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024-2025

йилларда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


53.

Органик маҳсулотлар етиштириладиган ҳудудларни белгилаш.


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт кўрсаткичларини 30-50 фоизга кўпайтириш мақсадида республикада мавжуд биологик тоза ҳудудлар рўйхатини шакллантириш, экспортчи тадбиркорларга етказиш ва мазкур ҳудудларда халқаро стандартлар асосида маҳсулот етиштирилишини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


54.

Тадбиркорларнинг экспорт фаолияти бўйича мурожаатларини тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш.


Корхоналарнинг экспорт ҳажмини оширишга оид мурожаатларни (хорижий давлатларга виза олиш, ташқи бозорларнинг статистик маълумотларини олиш, маҳсулотларни шоурумларга жўнатиш, "B2B" учрашувлар ташкил этиш ва бошқалар) қисқа муддатларда кўриб чиқиш ва амалий кўмаклашиш.


Амалий чора-

тадбирлар


Доимий

Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 апрель