ЭҲФ тизимини ўзингизга қандай мослаш мумкин

20.02.2020

Электрон ҳужжат айланиши расмий операторларининг сони кўпаймоқда. Улар бир-биридан сервисга қараб фарқ қилади. ЭҲФ билан ишлаш янада қулай ва самарали бўлиши учун нималарга эътибор қаратиш лозим?  Buxgalter.uz муаллифлари Олег ГАЕВОЙ ва Виктория БЕЗГИНА тавсияларидан фойдаланинг.

Исталган оператор сайтида иш рўйхатдан ўтишдан ва шахсий кабинетни очишдан бошланади. Бунинг учун юридик шахснинг ЭРИси керак бўлади. Бундан кейин тизимга ҳар бир кириш авторизациядан ўтишдан бошланади.

Авторизациядан ўтиш: ЭРИ ёки пароль?

Операторлар ўз сайтларида турли авторизациядан ўтиш тизимларини қўллаганлар. Баъзи ресурсларда фойдаланувчига кириш учун ЭРИ, бошқаларида логин ва пароль керак бўлади, учинчиларида эса – иккала тизими ҳам ўрнатилиб, танлаш имкони бўлади. Buxgalter.uz  буни текшириб кўрди – барчаси ишлаяпти.

Тизимга кириш учун фойдаланилган ЭРИ ёрдамида исталган ҳужжатни имзолаш ва жўнатиш мумкин.

Танлаш имкони бўлса, логин+пароль тизими қуйидаги ҳолларда қулай бўлиши мумкин:

  • ЭРИдан фойдаланиш имконияти бўлмаганда;
  • ходимга ҳужжатларни зудлик билан кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш зарур бўлганда, бироқ бунда ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини чеклаш лозим (компьютерда тизимга кириш учун фойдаланиладиган ЭРИ ўрнатилмаган бўлса, самара беради).

Ҳар кимнинг ўз имкониятлари мавжуд

Айрим операторларнинг сайтларида ЭРИ ёрдамида авторизациядан ўтиш тизимида нафақат рўйхатдан ўтишда фойдаланиладиган юридик шахснинг рақамли имзосидан фойдаланиш мумкин. Сайтни тизимга бошқа юридик шахснинг ЭРИси ёки ваколатли ходим – жисмоний шахснинг ЭРИси билан кирадиган қилиб созлаш мумкин.

Бундай қайта созлаш ҳақида buxgalter.uz  бу  ерда батафсил тушунтириш беради. Бу олди-сотди битимларига оид ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи бир неча ходимларга бериладиган йирик компаниялар учун жуда қулайдир. Ушбу технологиялар турли вариантларда қўлланилиши мумкин, уларнинг ҳар бирида ўз афзалликлари ва камчиликлари мавжуд.

Ушбу технологиянинг асосий афзаллиги шундаки, раҳбарга ЭҲФ тизимида бошқарувнинг техник дастагидан фойдаланиш имкони берилади. У муайян ходимларга киришга рухсат бериши ва ҳар бирининг шахсий ваколатларини белгилаши мумкин бўлади.

Масъул ходимлар жисмоний шахснинг ЭРИсидан фойдаланадиган бўлса, бунинг афзал жиҳатлари кўп бўлади. Хусусан:

  • раҳбар юридик шахснинг ЭРИдан ноқонуний фойдаланиш хавфини ошириб, уни ходимларга тарқатмаслиги керак;
  • ҳужжатда уни имзолаган ходимнинг исми-шарифи акс эттирилади; 
  • ходим қуйидагиларни амалга ошира олмайди:

- ЭҲФ тизимида унга ваколат берилмаган ҳаракатларни;

- иш берувчининг номидан маълумотларни бошқа ахборот тизимларига киритишни (солиқ тўловчининг шахсий кабинети, ЯММТ).

Шунингдек айрим тизимларда бўлинмаларни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлади. Кейинчалик тизимга кира оладиган барча ходимларни ушбу бўлинмалар бўйича тақсимлаш мумкин бўлади. Натижада зарур ҳужжатларни ҳисобга олиш ва излаш, шунингдек умуман олганда жараёнларни маъмурийлаштириш осонлашади. 

Зарур ҳужжатлар тўғрисида

Электрон ҳужжат айланиши (ЭҲА) тизимининг ҳар бир оператори сайтида ҳужжатларнинг электрон шакли тўплами мавжуд. Уларнинг ҳар бирида электрон ҳисобварақ-фактуранинг стандарт шакли берилган. Бошқа ҳужжатлар рўйхатига келсак, ҳар бир операторнинг ўз тўплами мавжуд.

Электрон шакл қулай ҳисобланади, фақат тўлдирилса бўлди – барча талабларга жавоб берадиган ҳужжат тайёр. Бундан ташқари,  ЭҲА тизимларининг барчасида томонларнинг реквизитлари автоматик тарзда тўлдирилади.

ЭҲА кўпчилик операторлари томонидан тизимдан электрон почта сифатида фойдаланиш имконияти тақдим этилади, бунда ҳужжат тузиладиган форматга талаб қўйилади. Ушбу талаб бажарилмаса, сиз ҳужжатни жўнатиш учун бириктира олмайсиз. Яна бир муҳим жиҳати – қоидага кўра, бундай ҳужжатлар фақатгина ушбу оператор билан ишлайдиган контрагентга жўнатилиши мумкин.

 Оператор сайтини четлаб ўтиб

Барча электрон ҳисобварақ-фактураларни мустақил равишда расмийлаштирадиган ташкилот бухгалтери учун ЭҲФни унинг бухгалтерия дастури билан интеграциялаш имконияти мавжудлиги фойда бериши мумкин. Интеграциялашувдан сўнг оралиқ файлларни юклаб олиш ва чиқаришларсиз ўз бухгалтерия дастурида ҳужжатларни имзолаш ва олиш имкони бўлади. Бунинг қулай тарафи шундаки, компьютернинг иш столида очиқ дарчалар сони камроқ бўлади.

Мобиль илова

У масалаларга смартфонда ечим топишга ўрганиб қолганлар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Масалан, сиз сафардасиз, шунда зудлик билан кирувчи ҳужжатни имзолаш ва жўнатиб юбориш керак бўлиб қолди. Бундай вазиятларда сайтнинг мослашувчан версиясидан кўра, мобиль илова билан ишлаш анча қулайдир.

Ҳужжатларни *xlsx да юклаб олиш ва чиқариш 

Ўтиш даврида, ЭҲА тизимининг техник жиҳатдан такомиллашуви мукаммал бўлмаганлиги туфайли айрим электрон ҳисобварақ-фактураларни қоғоз шаклида расмийлаштиришга тўғри келади. Мазкур ҳолатда уларни реестрга *xlsx да киритинг, шунда кейинчалик уларни ЭҲФга тизимига киритиш осон бўлади. Зарурат туғилганда, ундан ҳужжатларни чиқариб олишингиз мумкин бўлади.

CRM дастурлари билан интеграциялашув 

Бухгалтерлар эмас, балки сотиш бўлими ходимлари бунинг зарур ва муҳимлиги ҳақида айтмоқдалар. Интеграциялашув туфайли СRM да имзоланган ва имзоланиши кутилаётган ҳужжатларни ҳисобга олиш жараёнини автоматлаштириш имкони туғиларди. Менежерлар таъкидлашича, бугунги кунда ўз тизимини СRM билан интеграциялашга осонгина имкон берадиган биронта оператор топилмаяпти.

Ҳар бир оператор таклиф этаётган маълумотларни жадвалга жамладик. Бунда биз техник жиҳатларига катта эътибор қаратмадик. Маҳсулот билан ишлаб кўрибгина, у сиз учун қулайлигини англашингиз мумкин. Бунинг устига операторлар мижозларнинг таклифларини эътибордан четда қолдирмайдилар. Масалан, уларнинг кўпчилиги муайян бухгалтерия дастурлари билан интеграциялашув ҳақида маълум қилмоқдалар: 1С ёки 1 Uz. Улар – бонус сифатида ёки маълум ҳақ эвазига – илтимосингизга кўра, сиз фойдаланадиган исталган бошқа дастурлар билан бундай интеграциялашувни амалга оширишлари мумкин.

 

Оператор (савдо маркаси, сайт)

Сайтда авторизациядан ўтиш

Ходимга ЭҲФ тизимида ваколатлар бериш

Ҳужжатлар

Ҳужжатни гуруҳ бўлиб имзолаш

Бухгалтерия дастурлари билан интеграциялашув

Мобиль илова

Реестрларни *xlsx да юклаб олиш ва чиқариш

 CRM

шаблон

 

*.pdf ва бошқа форматларда тузилган ҳужжатни бириктириш имконияти

«СОЛИҚ-СЕРВИС» ДУК 

Soliq Servis 

 soliqservis.uz

 

ЭРИ ёрдамида

Мавжуд

Ҳисобварақ-фактура, ишончнома,

товар-транспорт юкхати,

бажарилган ишлар далолатномаси

*xlsx

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

 Мавжуд

Мавжуд эмас 

«SPACE ONLINE GENESIS» МЧЖ 

Faktura.uz 

faktura.uz

 

Логин ва пароль ёрдамида кириш. Логин сифатида  электрон почта ёки телефон рақамидан фойдаланилади

Мавжуд

Ҳисобварақ-фактура,

бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура,

ишончнома,

тўлов топшириқномаси,

тўланадиган счётлар

Исталган форматни бириктириш мумкин

Мавжуд

Мавжуд

Мавжуд

Мавжуд эмас

«VENKON GROUP» МЧЖ 

Didox 

didox.uz

2 усул мавжуд: ЭРИ ёрдамида ҳамда логин ва паролдан фойдаланган ҳолда.

Логин сифатида СТИРдан фойдаланилади

Мавжуд

Турли ҳисобварақ-фактуралар: умумий, тузатиш киритилган, фармацевтика компаниялари учун; комитент/воситачи учун; бир томонлама.

Қуйидагиларнинг шакллари мавжуд:

ишончномалар; Дидокс ишончномалари (Дидокс фойдаланувчилари ўртасида ахборот алмашиш учун фойдаланилади, унда ишончли вакил томонидан ЭРИ билан тасдиқлаш шарт эмас);

бажарилган ишлар далолатномаси

«Эркин фойдаланиладиган ҳужжат» функцияси мавжуд, унда жўнатувчини, олувчини кўрсатиш, формат файлини бириктиришга имкон берилган *.pdf

1С интерфейси орқали, шунингдек файлни *xlsx дан юклаб олиш билан фойдаланилади

Мавжуд

Мавжуд

Мавжуд эмас

«LANBIR SERVIS» МЧЖ 

OnlineFaktura 

onlinefactura.uz

 

ЭРИ ёрдамида

 

 

Мавжуд

Ҳисобварақ-фактура

 

 

*.xlsx

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд, 1 та товар ёки хизматни сотиш шарти билан ишлайди

Мавжуд эмас

«NEW INVOICE SERVICE» МЧЖ 

E-invoice 

e-invoice.uz 

Логин/пароль тизими. Логин сифатида телефон рақамидан фойдаланилади

Мавжуд

Ҳисобварақ-фактура,

ишончнома

 *.xlsx

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд

Мавжуд эмас

«FIDES SOLUTIONS» МЧЖ 

E-docs 

edocs.uz 

ЭРИ ёрдамида

Мавжуд

Ҳисобварақ-фактура, ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

*.pdf

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд

Мавжуд эмас

«BEPRO NORMA» МЧЖ 

1UZ Курьер 

1uz.uz

ЭРИ ёрдамида

Мавжуд эмас

Ҳисобварақ-фактура,

бажарилган ишлар далолатномаси

*.pdf

Мавжуд

1Uz

Мавжуд эмас

Мавжуд

Мавжуд эмас

«UNITEL» МЧЖ 

Esf.beeline 

esf.beeline.uz

2 вариант мавжуд:

ЭРИ ва пароль ёрдамида.

Иккинчи ҳолатда логин сифатида электрон почта манзилидан фойдаланилади

Мавжуд эмас

Ҳисобварақ-фактура

Мавжуд эмас

Мавжуд

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

«REALSOFT» МЧЖ 

HUJJAT.UZ 

hujjat.uz

2 вариант мавжуд: ЭРИ ёки пароль ёрдамида

Мавжуд эмас

Ҳисобварақ-фактура

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

Мавжуд эмас

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал