Ҳисобварақ-фактурада қайси МХИК кўрсатилиши лозим: аввалгисими ёки янгиси?

preview

Электрон ҳисобварақ-фактураларни ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштиришда МХИК қайси кодлари қўлланилади? 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ қабул қилинганидан кейин солиқ тўловчилар мушкул аҳволда қолдилар, Давлат солиқ қўмитасининг тушунтиришлари зарур бўляпти. Buxgalter.uz юзага келган вазият бўйича далилларни тўплади.


Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 249-сон қарори билан биринчи марта Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги  тасдиқланди. Унда қайд этилган товарлар гуруҳлари ва синфлари тавсифи, шунингдек МХИК tasnif.soliq.uz сайтида фойдаланилган кодлардан фарқ қилади, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа электрон бухгалтерия ҳужжатларида МХИК ушбу сайтдаги кодлар ёрдамида акс эттирилади.

249-сон ВМҚнинг 6-бандида айтилишича, бир ой муддатда Каталог Давлат солиқ қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Қарорда сайт номи аниқ-равшан қайд этилмаган.

ВМҚ чиққанига бир ой бўлди, бу муддат эса ҳозирги кунда Классификатор маълумотлари билан ишлаш учун барча шарт-шароитлар таъминланиши лозимлигини англатади. Бундан ташқари – ДСҚ томонидан МХИКда хатоликларга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинган, акс ҳолда назорат қилувчи органлар томонидан битим юзасидан низолашишлар бўлиши, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш муҳокамалар якунлангунига қадар тўхтатиб турилиши айтилган.

Аслида бухгалтерлар ЭҲФни тақдим этиш муддатларини бузмаслик учун tasnif.soliq.uz сайтидаги аввалги МХИК билан ишлашига тўғри келяпти. Дарвоқе айримларида 249-сон ВМҚ қабул қилиниши билан МХИК синфи ва (ёки) кодлари тавсифи ўзгарган.


Бош бухгалтер Дилором Ш.
: – «Илгари tasnif.soliq.uz сайти ёрдамида бизнинг сўровларимизга кўпроқ мос келадиган МХИК 704 03 999 «Хабар бериш хизматлари: бошқа хабар бериш хизматлари»дан фойдаланар эдик.

28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ билан тасдиқланган классификаторда бундай позиция мавжуд эмас, лекин бошқаси – фаолиятимизга кўпроқ мос келадигани – 103 10303 «Телерадиоэълонлар хизматлари» берилган.

Мантиқан, ҳозирги кунда 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ билан тасдиқланган кодларни қўллаш тўғри бўлади. Бироқ биз шундай муаммога тўқнаш келдик: ҳисобварақ-фактураларда ҳозирча уларни қўллаш имкони мавжуд эмас.

ЭҲФда янги кодларни қўллаш учун биз tasnif.soliq.uz сайтида илгари танланган кодларни ўчириб янгиларини киритишимиз лозим. Бироқ ҳозирча tasnif.soliq.uz сайтидаги излаш функцияси орқали 249-сон ВМҚ билан тасдиқланган каталог бўйича МХИКни аниқлаб бўлмаяпти. Сатрга «Телерадиоэълонлар хизматлари» сўрови киритилганда жавоб ўрнига «чизиқ» чиқаяпти. ДСҚнинг call-марказлари ва ЭҲФ операторларидан tasnif.soliq.uz маълумотлари 2021 йил 1 июндан янгиланади деган жавобни олдик. Бироқ ушбу санадан кейин ҳам ўзгариш бўлмади. Бундай шароитда қандай ишлаш мумкин, ҳеч ким бу вазиятни тушунтириб бера олмаяпти.

Муддатнинг охирги кунида ҳисобварақ-фактурани тақдим этишни кейинга қолдирмадик, tasnif.soliq.uz да мавжуд бўлган МХИК билан тақдим этдик. ЭҲФларнинг айримлари контрагентлар томонидан тасдиқлаб бўлинган. Ҳозирча солиқ органлари томонидан ушбу масала юзасидан талаб ва эътирозлар билдирилмаган».

ДСҚ мутахассисларидан қуйидаги саволларга жавоб беришларини сўраймиз:

1. Tasnif.soliq.uz сайтида ёки ДСҚнинг бошқа ресурсларида 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ билан тасдиқланган каталог қачон жойлаштирилади?

2. Tasnif.soliq.uz сайтида ахборот янгиланганидан кейин тузатиш киритилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга тўғри келмайдими?

3. 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ чиқишидан олдин ҳамда tasnif.soliq.uz сайти янгилангунга қадар тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган МХИКга нисбатан ДСҚ томонидан эътирозлар бўлмайдими?

Солиқ идоралари яқин кунларда вазиятни шарҳлаб беришларига ишонамиз.

Олег ГАЕВОЙ.