Қурилиш ташкилоти ва фармацевтика маҳсулотлари сотувчиси учун ЭҲФ шакли

preview

ЭҲФ тизимида айни пайтда фақат ягона шакл мавжуд, уни қурилиш ва фармацевтика маҳсулотлари учун қўллаб бўлмайди.

«Norma» МЧЖ экспертлари қурилиш ва фармацевтика бозори хусусиятларини шундай тарзда ҳисобга олишни таклиф этишмоқда:

  • ҳисобварақ-фактураларнинг стандарт шаклига ушбу фаолият соҳаларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, қўшимча шаклларни тасдиқлаш;
  • солиқ тўловчига ЭҲФ тизимларида қуйидагилардан кераклисини танлаш имкониятини тақдим этиш:

1) 8 графадан иборат стандарт ҳисобварақ-фактура (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга

олиш ва расмийлаштириш тартибига илова, 3-илова, АВ рўйхат рақами 3126, 21.01.2019 й.);

2) 11 графадан иборат акциз солиғи тўловчилар учун ҳисобварақ-фактура (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга

олиш ва расмийлаштириш тартибига илова, 3-илова, АВ рўйхат рақами 3126, 21.01.2019 й.);

3) объектларни қуришда бажарилган ишлар (кўрилган зарарлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 02.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова);

4) тўлдириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фармацевтик препаратларни реализация қилиш учун ҳисобварақ-фактура. Белгиланишича, реализация қилинаётган дори воситалари ва тиббиёт буюмларига ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади (Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги низом, 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорнинг 21-банди):

  • савдо устамасини ҳисоблаб чиқариш учун импорт қилинган дори воситалари,  тиббиёт буюмлари учун харид қиймати ёки маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари учун сотиш нархи;
  • кейинчалик реализация қилишни амалга оширадиган ташкилотлар учун харид нархи ва улар томонидан қўлланиладиган савдо устамаси.

Бироқ дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда ҳисобварақ-фактуранинг алоҳида тасдиқланган шакли мавжуд эмас. Шу боис, бундай ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ҳисобварақ-фактуранинг умумбелгиланган шаклига қўшимча устун (графа) киритиш ва у ерда талаб қилинадиган ахборотни кўрсатиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.