Рекомендации

Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

14.04.2021
author avatar

Азиз ХАШИМОВ

ДСҚ бошқармаси бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЭҲФ қандай расмийлаштирилади:
        товарларни реализация қилишда;
        хизматлар кўрсатишда;
        товарлар (хизматлар) бепул берилган (кўрсатилган)да;
        дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда;
        воситачилик шартномаси бўйича;
        харажатларни қоплашга;
        бюджет ташкилотига реализация қилишда.

 

Электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) айланиши тизимида ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш учун:

  • электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида танлаган ЭҲФ айланиши тизими операторингиз сайтига киринг;
  • «Яратиш» тугмасини босинг.

Кейинги амаллар вазиятдан келиб чиқади.

Товарларни реализация қилишда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Эслатиб ўтамиз

Табиатнинг ёки инсон фаолияти (шу жумладан, интеллектуал фаолият)нинг қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмет товар деб эътироф этилади .
Товар деб, хусусан:

  • электроэнергия;
  • маълумотлар базаси;
  • ахборот;
  • интеллектуал фаолият натижаси, шу жумладан уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар тан олинади.

Солиқ солиш мақсадида мулкий ҳуқуқлар ҳам товар деб эътироф этилади. Номоддий хусусиятга эга бўлган фуқаровий ҳуқуқ объекти мулкий ҳуқуқ деб эътироф этилади, қачонки у:

  • пулда ифодаланган баҳога эга мол-мулкка қаратилган бўлса;
  • ушбу мол-мулкдан мустақил равишда, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда муомалада бўлишга қодир бўлса, яъни у олди-сотди шартномасининг объекти ёхуд шартномада ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган, ушбу мулкий ҳуқуққа эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган, ўз мулкдоридан ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказиш объекти бўлиши мумкин бўлган.

Мулкий ҳуқуқлар жумласига қуйидагилар киради, хусусан:

  • кредиторнинг қарздорга талаб қўйиш ҳуқуқи;
  • хўжалик жамиятининг устав фонди (устав капитали)да иштирок этиш улуши;
  • қимматли қоғозлар;
  • муаллифнинг (ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг) интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқи;
  • ҳуқуқларнинг замирида ётган мол-мулк билан боғлиқ, сотилиши ёки ўз мулкдоридан ўзга шахсга бошқача тарзда ўтказилиши мумкин бўлган бошқа турлари.
Ашёнинг ўзини ўтказмай туриб, мустақил муомалада бўлиши мумкин бўлмаган ашёвий ҳуқуқларга мулкий ҳуқуқлар сифатида қаралмайди.

    Товар реализациясига ЭҲФни расмийлаштириш учун:

    • ҳужжат турини – «Ҳисобварақ-фактура далолатномасиз» танланг;
    • ҳисобварақ-фактура турини – «Стандарт» танланг;
    • ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва санасини киритинг;
    • товар юклаб жўнатилаётган шартнома рақамини ва санасини киритинг;
    • харидорнинг СТИРини киритинг. Қолган маълумотлар автомат равишда юкланади;
    • реализация қилинаётган товарлар бўйича жадвал маълумотларни тўлдиринг: номи, МХИК коди, ўлчов бирлиги, миқдори, нархи, акциз солиғи ставкаси (агар акциз тўланадиган товарлар бўлса) ва ҚҚС бўйича маълумотлар (ставка – 0%, 15% ёки «ҚҚСсиз» ёзуви, агар сиз ушбу солиқни тўловчиси бўлмасангиз ёки имтиёзга эга бўлсангиз);
    • киритилган маълумотларни текширинг ва «Имзолаш» тугмасини босинг.

    Юборилган ЭҲФ «Чиқувчи» бўлимида «Ҳамкорингиз имзоси кутилмоқда» устунида пайдо бўлади. Иккала томон тасдиқланган ЭҲФда идентификация қилиш мумкин бўлган ID ва QR-кодлари пайдо бўлади.

    Хизматларни кўрсатишда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

    Эслатиб ўтамиз

    Бошқа шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган (моддий ва номоддий) маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик фаолияти турлари, шунингдек бошқа шахслар учун бажариладиган ишлар хизматлар деб эътироф этилади .

    Жисмоний шахсларнинг иш берувчи билан меҳнат шартномаси доирасидаги фаолияти хизматларга тааллуқли бўлмайди.

    Кўрсатилган хизматлар учун ЭҲФни расмийлаштириш учун:

    • ҳужжат турини – «Ҳисобварақ-фактура» танланг. Мазкур ҳолатда ЭҲФнинг унга бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси илова қилинган ҳолдаги варианти мавжуд бўлади;
    • ҳисобварақ-фактура турини – «Стандарт» танланг;
    • ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва санасини киритинг;
    • кўрсатилган хизматлар бўйича шартноманинг рақами ва санасини киритинг;
    • харидорнинг СТИРини киритинг. Унинг қолган маълумотлари автомат равишда юкланади;
    • кўрсатилган хизматлар бўйича жадвал маълумотларни тўлдиринг: номи, МХИК коди, ўлчов бирлиги, миқдори, нархи, акциз солиғи ставкаси (агар акциз тўланадиган товарлар бўлса) ва ҚҚС бўйича маълумотлар (ставка – 0%, 15% ёки «ҚҚСсиз» ёзуви, агар сиз ушбу солиқни тўловчиси бўлмасангиз ёки имтиёзга эга бўлсангиз). Агар кўрсатилган хизматларни ўлчашни ва миқдор жиҳатдан баҳолашни иложиси бўлмаса «Ўлчов бирлиги» устунида таклиф қилинган рўйхатдан «Хизматлар»ни танланг, «Миқдор» устунини эса тўлдирманг;
    • киритилган маълумотларни текширинг ва «Имзолаш» тугмасини босинг.

    Юборилган ЭҲФ «Чиқувчи» бўлимида «Ҳамкорингиз имзоси кутилмоқда» устунида пайдо бўлади. Иккала томон тасдиқлаган ЭҲФда идентификация қилиш мумкин бўлган ID ва QR-код пайдо бўлади.

    Эътибор беринг
    Пудратчи (субпудратчи) қурилиш ишлари бўйича бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура-маълумотномани расмийлаштиради . Уни электрон шаклда тўлдиринг ва тизимда «эркин ҳужжат» ҳужжат турини танлаган ҳолда ЭҲФ билан бириктирилган файлни буюртмачига (бош пудратчига) юборинг. Электрон рақамли имзо билан ЭҲФ тасдиқланиши электрон рақамли имзо билан илова қилинган ҳужжатларни ҳам тасдиқланишини англатади .

    Товарлар (хизматлар) текинга берилганда (кўрсатилганда) ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

    Товарлар (хизматлар) бепул берилганда (кўрсатилганда) ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш зарурати, шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб тан олинишига боғлиқ. Агар тан олинса, ЭҲФ бундай ҳолатда расмийлаштириш керак эмас.

    Агар товарларни (хизматларни) бепул берилиши (кўрсатилиши) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб тан олинмаса, у реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва ЭҲФ расмийлаштирилади.

    Эслатиб ўтамиз

    Товарларни (хизматларни) бепул бериш (кўрсатиш) қуйидаги шартларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига амал қилинганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади :

    • у даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
    • у тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;
    • қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

    Товарларни (хизматларни кўрсатишда) бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаганда ЭҲФни расмийлаштириш учун:

    • ҳужжат турини «ҳисобварақ-фактура далолатномасиз» танланг;
    • ҳисобварақ-фактура турини «тўловсиз» танланг;
    • ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва санасини киритинг;
    • товарлар (хизматлар кўрсатиш) бепул берилаётган ҳадя шартномаси рақами ва санасини киритинг;
    • реализация қилинаётган товарлар бўйича жадвал маълумотларни тўлдиринг: номи, МХИК коди, ўлчов бирлиги, миқдори, нархи, акциз солиғи ставкаси (агар акциз тўланадиган товарлар бўлса) ва ҚҚС бўйича маълумотлар (ставка – 0%, 15% ёки «ҚҚСсиз» ёзуви, агар сиз ушбу солиқни тўловчиси бўлмасангиз ёки имтиёзга эга бўлсангиз). Агар кўрсатилган хизматларни ўлчашни ва миқдор жиҳатдан баҳолашни иложиси бўлмаса «Ўлчов бирлиги» устунида таклиф қилинган рўйхатдан «Хизматлар»ни танланг, «Миқдор» устунини эса тўлдирманг;
    • киритилган маълумотларни текширинг ва «имзолаш» тугмасини босинг.

    Шакллантирилган ЭҲФда «жами тўлашга» умумий сатрида «тўловсиз» ёзуви чиқиши керак.

    Эътибор беринг
    Товарларни оммавий бепул тарқатишда, агар у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган бўлмаса, ҳисобварақ-фактурани ҳар бир олувчига расмийлаштириш талаб этилмайди . Лекин ҳар ойнинг якунлари бўйича умумлаштирилган бир томонлама ЭҲФни шакллантиришингиз керак. Буни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширинг, лекин ЭҲФни ҳисобот ойининг охирги санаси билан расмийлаштиринг.
    Вазият
    Корхона «Меҳрибонлик» уйига спорт формасини бепул берди.
    ҚҚС тўловчиси бўлган корхона «Меҳрибонлик» уйига унинг тарбияланувчилари мусобақада қатнашиши учун спорт формаларини бепул берди. Формалар корхона томонидан айнан шу мақсадларда сотиб олинган эди. Мусобақаларда корхона ходимлари футболкалар, уларнинг логотиплари туширилган кепкалар, корхона маҳсулотлари тавсифи ёзилган флаерлар тарқатдилар.

    Спорт формасини бепул бериш ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланмаси ҳисобланади, чунки у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътирой этилмайди . Мазкур ҳолатда ЭҲФни 15 % ҚҚС ҳисобланган ҳолда расмийлаштирилади. ЭҲФ тизимида ҳужжат тури «ҳисобварақ-фактура далолатномаси» ва ҳисобварақ-фактуранинг «тўловсиз» тури танланади. Футболка, кепкалар ва флаерларни оммавий бепул тарқатиш реализация бўйича айланма ҳисобланмайди, чунки иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади . Мазкур ҳолатда ЭҲФ расмийлаштирилмайди.

    Вазият
    Корхона «Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фондига товарларни бепул бермоқда
    ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 2020 йил декабрь ойида «Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фондига товарларни бепул берди. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача «Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фондига товарларни (хизматларни) бепул бериш ҚҚСдан озод қилинади  .

    Реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган товарларни (хизматларни) реализация қилувчи ҚҚС тўловчилар ҳисобварақ-фактуранинг 8 ва 9-устунларида «ҚҚСсиз» белги қўядилар . Мос равишда, мазкур ҳолатда ЭҲФни расмийлаштиришда корхона ҳужжат турини «ҳисобварақ-фактура далолатномасиз», ҳисобварақ-фактура турини «Тўловсиз» ва «ҚҚС ставкаси» устунида «ҚҚСсиз»ни танлаши керак.

    Юборилган ЭҲФ «Чиқувчи» бўлимида «Ҳамкорингиз имзоси кутилмоқда» устунида пайдо бўлади. Иккала томон тасдиқланган ЭҲФда идентификация қилиш мумкин бўлган ID ва QR-код пайдо бўлади.

    Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

    Дори воситалари ва тиббиёт буюмларни реализация қилиш учун ЭҲФнинг махсус шакли назарда тутилган

    lock

    Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

    Помощь