Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2025 й. 838-сон "Баҳоловчи ва риэлторлар малака сертификатини, баҳоловчи тоифа гувоҳномасини ҳамда суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш тартибларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2025 й.

N 838




БАҲОЛОВЧИ ВА РИЭЛТОРЛАР

МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ, БАҲОЛОВЧИ

ТОИФА  ГУВОҲНОМАСИНИ  ҲАМДА  СУД

БОШҚАРУВЧИСИ МАЛАКА АТТЕСТАТИНИ

БЕРИШ ТАРТИБЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш юкини камайтириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш орқали соҳалардаги профессионал жамоат бирлашмалари томонидан малака сертификатларини (аттестатларини) бериш шаффофлигини таъминлайдиган замонавий тизимни жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Баҳоловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Риэлторларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Суд бошқарувчилари малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

малака имтиҳонини мазкур қарор билан белгиланган тартибга мувофиқ имтиҳон ўтказиш учун тегишли соҳадаги жамоат бирлашмалари биргаликда имтиҳон марказларини ташкил этиши ёки ихтисослаштирилган юридик шахсларни шартнома (аутсорсинг) асосида жалб қилиши мумкин;

малака имтиҳонининг ташкил этилиши, тавсия этилган материаллар ва ўқув дастурлари, шунингдек, тест саволлари ва уларнинг жавоблари, малака имтиҳонлари натижалари тўғрисидаги маълумотлар соҳадаги жамоат бирлашмалари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади;

Малака сертификатлари (аттестатлари) ва тоифага эга баҳоловчилар реестрлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон шаклда юритилади;

малака имтиҳонини ўтказувчи ҳамда тоифа бериш бўйича комиссиялар иши ҳақида ахборот, баҳоловчилар, риэлторлар ва суд бошқарувчиларининг малака сертификатларининг (аттестатларининг) амал қилиши тўхтатилгани, тугатилгани ёки бекор қилингани тўғрисида маълумотлар соҳадаги жамоат бирлашмалари ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтларида мунтазам жойлаштирилади.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

соҳадаги жамоат бирлашмаларига малака имтиҳонини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича техник ва услубий ёрдам кўрсатилишини, шу жумладан, амалдаги имтиҳон ўтказиш электрон платформаси беғараз ўтказиб берилишини;

республиканинг барча ҳудудларида экстерриториаллик тамойили асосида малака имтиҳони ўтказилишини ташкил этиш ва талабгорларнинг малакасини ошириш мақсадида соҳадаги жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро стандартлар ва дастурларга мос келадиган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва янгилаб боришни;

соҳадаги жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро стандартлар тамойиллари асосида бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган соҳага оид миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва янгилаб боришни таъминласин.


4. Соҳадаги жамоат бирлашмалари Давлат активларини бошқариш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низомларга мувофиқ хизматларнинг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда хизматлар кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

хизматларни кўрсатиш учун зарур ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкаларини тасдиқласин.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда баҳоловчилар, риэлторлар ва суд бошқарувчиларига берилган QR-кодли сертификатнинг (аттестатнинг) амал қилиш муддати тугаганлиги ёки амал қилиши тўхтатилгани ёхуд бекор қилинганлигини ушбу сертификатнинг (аттестатнинг) QR-кодини текшириш (сканер қилиш) орқали аниқлаш тизимини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 30 декабрдаги

838-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 24 сентябрдаги 799-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 714-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 октябрдаги 564-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 2, 3 ва 6-иловалари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2024 йил 15 майдаги 282-сон қарорига 1-илованинг 72-банди "б" кичик банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2025 йил 8 апрелдаги 211-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.

          

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 30 декабрь