Мақсадли маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот қандай топширилади

preview

2020 йил якунлари бўйича мақсадли маблағлар олувчи ташкилотлар биринчи маротаба улардан фойдаланганлик бўйича ҳисобот топширишлари керак . Buxgalter.uz илтимосига биноан мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича ҳисоботни тўлдириш қоидалари ва бунинг учун зарур бўладиган параметрлар ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

- Ҳисобот шакли ва тўлдириш қоидалари ДСҚнинг 24.02.2020 йилдаги 3221-сон қарори билан тасдиқланган .

Ҳозирги вақтда   my.soliq.uz да шакллар мавжуд эмас, шу боис ҳам у билан қандай танишиб чиқиш мумкинлиги юзасидан саволлар туғилмоқда. Ўйлайманки, яқин вақтда ушбу шакл my.soliq.uz да – давлат ва рус тилларида жойлаштирилади.

Уни тўлдириш қоидаси қуйидагича:

  • солиқ солиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган мақсад ва вазифаларга кўра фойдаланиш учун олинган мол-мулк мақсадли маблағларга киради;
  • мақсадли маблағларни олувчи учун ҳисобот даври  - календарь йил;
  • мақсадли маблағлар олувчилар ушбу мақсадли маблағлардан фойдаланиш доирасида олинган даромадларнинг (қилинган харажатларнинг) алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт;
  • "Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисобот"ни солиқ тўловчилар (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) солиқ даври тугаганидан кейин ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига йил якуни билан кейинги йилнинг 1 март кунига қадар тақдим этадилар;
  • Ҳисоботни тақдим қилмаслик МЖТКнинг 1751-моддасига мувофиқ мансабдор шахсларга БҲМнинг 5-10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шакл қандай тўлдирилади?

Ҳисобот шаклининг ўзи – мураккаб эмас. Унда қуйидаги кўрсаткичлар бўйича маълумотларни кўрсатинг:

1) йил бошига пул маблағлари (барча тушум манбалари бўйича сумма) қолдиғи (сатр коди 10);

2) мақсадли маблағлар тушуми кейинги сатрларда ёйилмаси билан (020 + 030 + 040 + 050):

  • бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бюджет субсидиялари (сатр коди 20);
  • грантлар ва инсонпарварлик ёрдами (сатр коди 30);
  • товарлар (хизматлар), башарти товарларни топшириш (хизматлар кўрсатиш) Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари асосида бепул амалга оширилса (сатр коди 40);
  • бошқа мақсадли тушумлар (сатр коди 50) суммада. Қуйида ёйилма учун бўш сатрлар тақдим этилади. Сатрга 051 ва ҳоказо код берган ҳолда бошқа (юқорида кўрсатилганлардан ташқари) манбаларни ёзиш зарур;

3) “Мақсадли фойдаланилган” сатрида (коди 70) йил давомида харажат қилинган суммани кўрсатинг;

4) йил охирига мақсадли маблағлар (барча манбалар бўйича сумма) қолдиғи (080-сатр);

5) ҳисобот шакли иккита жадвални ўз ичига олади, уларда мақсадли маблағлар тушуми ва уларни харажат қилиш тўғрисидаги маълумотларни – лойиҳани амалга ошириш доирасида маблағлар олинган ёки ўтказилган субъектларнинг номи ва СТИРини кўрсатган ҳолда батафсил ёзиш зарур.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот /en/publish/doc/text164908_maqsadli_mablaglardan_foydalanganlik_haqida_hisobot_qanday_topshiriladi