Полезное для бухгалтера в ноябре:
2021 йил учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати қандай тасдиқланади?
Сиз корхонанинг 2021 йил учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини тасдиқлаб бўлдингизми? Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА буни имкон қадар тезроқ амалга оширишни тавсия қилади: вақт жуда кам қолди.
– Корхонанинг 2021 йил учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини 1 январга қадар тасдиқлаш зарур, сабаби корхонада айнан шу санадан бошлаб унда ёзилган ҳисобни юритиш усуллари қўлланилиши керак .
Корхонада солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатининг мажбурий тарзда бўлиши талаби 2020 йил таҳриридаги СКнинг қабул қилиниши билан пайдо бўлди.
Яқинда Молия вазирлиги корхонада ҳисоб сиёсатининг мавжуд эмаслиги – “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг бузилиши, бунинг учун мансабдор шахс МЖТКнинг 175-1-моддаси асосида жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатма эълон қилган эди. Жариманинг миқдори БҲМнинг 5-10 бараварини, бир йил давомида такроран жавобгарликка тортилган тақдирда – БҲМнинг 10-20 бараварини ташкил этиши мумкин.
- Корхонанинг 2021 йил учун солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини 2020 йилдаги таҳририда тасдиқлаш мумкинми?
- Мумкин. Бироқ бу тартиб-таомилга расмий ёнлашувдан огоҳлантирмоқчиман. Тасдиқлашдан олдин ҳужжатни қайта кўриб чиқиб, шаклланган амалиёт ёки корхонада рўй бўлган ёки рўй берадиган ўзгаришлар билан шартланган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритишни қатъий тавсия қиламан. Ахир ҳаёт бир жойда турмайди, ҳисоб сиёсати эса – бу бутун бўлғуси йил давомида риоя қилиниши лозим бўладиган қоидалар. Амалиётнинг ҳисоб сиёсати билан фарқланиши солиқ органлари томонидан саволлар ва эътирозларга сабаб бўлиши мумкин.
ССҲСда қуйидагилар акс эттирилади:
1) Агар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ёки солиқ агенти томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган солиқ регистрларининг шакли ва уларни тузиш тартиби;
2) унга риоя этилиши устидан масъул мансабдор шахслар;
3) солиқ солиш мақсадларида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартиби, агар бундай ҳисоб юритиш мажбурияти СКда назарда тутилган бўлса;
4) солиқ тўловчи томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадида сарфларни харажатлар сирасига киритиш, шунингдек ҚҚСни ҳисобга олишнинг танланган усуллари;
5) хеджирланадиган таваккалчиликларни, хеджирланадиган моддаларни ва уларга нисбатан қўлланиладиган хеджирлаш воситаларини аниқлаш сиёсати, хеджирлаш операциялари, шунингдек бошқа молиявий таваккалчиликлар амалга оширилган тақдирда хеджирлаш самарадорлиги даражасини баҳолаш услубияти;
6) активларнинг ҳар бир гуруҳи ва кичик гуруҳи бўйича амортизация нормалари (ҳисоблаш усуллари).
ССҲСни ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш қуйидаги усуллардан бири ёрдамида амалга оширилиши мумкин:
1) бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган янги ҳисоб сиёсатини ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш;
2) ишлаб чиқилган амалдаги ҳисоб сиёсатига ёки амалдаги ҳисоб сиёсатининг бўлимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Эслатаман: ҳужжатнинг шакли бўйича ҳеч қандай тасдиқланган стандартлар мавжуд эмас – у эркин тарзда. Солиқ тўловчи солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини муставил равишда тасдиқлайди, давлат органлари билан ҳеч қандай келишиш талаб этилмайди.
Қандай қилиб солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатини ўз кучи билан ортиқча харажатларсиз тузиш ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади