КПК йўқолганда нима қилиш лозим

preview

“Корпоратив пластик картамиз йўқолди. Бу ҳақда  2 кун ўтгач билдик. Банкка картани  блоклаш тўғрисида хабар берганимизда, ундаги пул маблағи сарфланганлиги маълум бўлди. Амалий фаолиятимда бундай ҳолат кузатилмаганлиги сабабли кутилмаган вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги мен учун мавҳум. Банк бу хусусда ўз таклифларини берди. Лекин бу таклифлар қандай натижа беришини  билмайман”. 

Вазият юзасидан “Норма” эксперти Виктория Безгина тушунтиш берди:

 

– “Карта йўқолган тақдирда:

 1) Имкон қадар тез фурсатда КПКни блоклаш учун хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилинг;

 2) КПКдан фойдаланиш бўйича банк билан тузилган шартномани кўтаринг ва у ерда шундай вазиятлар бўйича нималар кўзда тутилганлигини аниқлаштиринг ва х.к.;

 3) Карта учун моддий жавобгар ходимдан тушунтириш хати олинг;

 4) Ушбу ходим билан тузилган шартномада моддий жавобгарлик бўйича нима назарда тутилганлигини аниқлаштиринг;

 

Сўнг бухгалтерия ҳисоб-китобида қуйидаги ҳолатларни қайд этинг :

1. Корхонага етказилган зарар суммасига КПКдан ечиб олинган сумма миқдорида ҳамда КПКни йўқотганлиги учун банк томонидан белгиланган жарима санкцияси:

  • Дт 5910 «Камомад ва қимматликларга зарар етиши оқибатидаги йўқотишлар»;
  • Кт 5530 «Бошқа махсус ҳисоб-рақамлар» (ёки КПК бўйича маблағлар ҳисоб-китобини юритаётган бошқа ҳисоб-рақам).

 2.  Агар пуллар йўқолган  ва уларни қайтаришнинг иложи бўлмаса, бухгалтерия ҳисобида буни қуйидагича  қайд этинг:

  • Дт 4730 «Ходимнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарздорлиги (унинг айби тан олинган тақдирда) ёки Дт 9430 «Бошқа операция харажатлари» (айбдор топилмаган тақдирда);
  • Кт 5910 «Камомад ва қимматликларга зарар етиши оқибатидаги йўқотишлар».
Эътибор беринг
Агар ходимнинг моддий жавобгарлик ҳақидаги шартномага мувофиқ айби тан олинса (тўлиқ миқдорда ёки қисман), аммо уни кечириб, ойлик маошидан ушлаб қолинмаса, КПКни йўқотганлик учун жарима суммаси ҳамда ундаги йўқотилган маблағлар ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромадларига киритилади . Корхона учун бу– чегириб ташланмайдиган харажатлар саналади .

 

 

Корпоратив карталар Корпоратив карталар Корпоратив карталар /en/publish/doc/text175653_kpk_yuqolganda_nima_qilish_lozim