Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС бўйича имтиёзлар МХИКга боғланди
ДСҚ томонидан E-imtiyoz ахборот тизими жорий этилди. Унга НҲҲ ва халқаро шартномаларга мувофиқ 3 931 та товар ва хизматлар турига ҚҚС имтиёзлари бўйича маълумотлар киритилган. Ҳар бир имтиёзга ID-коди бириктирилган. Тизим ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик тарзда қўлланилишини таъминлайди. Агар функционал ишламаса нима қилиш керак?
E-imtiyoz билан ишлаш учун барча зарур нарсалар сизнинг ЭҲФ операторингиз сайтида мавжуд.
Сиз ЭҲФда “Товар ва хизматнинг МХИКи” устунини тўлдирганингиздан кейин, “Имтиёз” устунида имтиёзнинг ID-коди автоматик тарзда акс эттирилади, табиийки, агар сиз киритган товар (хизматлар) бу устунда назарда тутилган бўлса.
Баъзан код автоматик тарзда акс эттирилмайди ёки хато танланади. Бу турли сабабларга кўра рўй бериши мумкин. Хусусан, имтиёз бошқа МХИКга боғланган тақдирда шундай бўлиши мумкин.
Ушбу муаммони сиз мустақил ҳал қилишингиз мумкин. Сизнинг ЭҲФ операторингиз сайтида ҚҚС имтиёзлари маълумотномасидан фойдаланинг. Унда классификатор бўйича товарларнинг МХИКлари ва номлари, шунингдек НҲҲга мувофиқ имтиёзнинг кодлари ва таркиби келтирилади.
Агар сиз ЭҲФда мазкур маълумотнома маълумотларига асосан имтиёз боғланган товар (хизмат) МХИКини кўрсатсангиз, имтиёз автоматик тарзда қўлланилади. Бунинг учун tasnif.soliq.uz да маълумотномадаги сизга керакли МХИКни танланганга қўшинг.
Агар сизда янги функционални қўллаш билан боғлиқ бошқа муаммолар юзага келса, ДСҚ ходимларига ёрдам юзасидан қуйидаги тарзда мурожаат қилинг:
- солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги “Солиқ органларига мурожаат” функционали орқали;
- “Тадбиркор ва Солиқчи” телеграм гуруҳида.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади