Полезное для бухгалтера в ноябре:
МЧЖ таъсисчиси чиқиб кетганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади
“Норезидент МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиқади ва фақат қўшилган капитал суммасини олиб кетади. Таъсисчи-норезидентда ва МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:
– Агар таъсисчи ўз ҳиссасини устав фондига чет эл валютасида қўйган бўлса, бундай ҳиссанинг миқдори ҳисса қўйилган санада сўмда ҳисобга олинади. Кейинчалик устав капиталининг миқдори қайта баҳоланмайди.
Шу боис, чет эл таъсисчиси олдидаги қарз суммасини у чиқиб кетаёганда ҳам миллий валютада аниқланг. Қарзни чет эл валютасида сўндириш мумкин.
Таъсисчи МЧЖ иштирокчилари таркибидан чиққанда жамият :
- унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши;
- ёки - унинг розилиги билан - унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни бериши шарт.
Агар таркибдан чиққан иштирокчига тўлов УФдаги унинг улушининг ҳақиқий қийматидан ошса, ошган сумма дивидендлар деб эътироф этилади .
Дивидендларга тўлов манбаида (солиқ агенти) ЖШДС ёки фойда солиғи солинади.
Агар МЧЖ улушнинг ҳақиқий қийматини тўламаса ёки уни камроқ миқдорда тўласа, у даромад олади. Кўриб чиқилаётган ҳолатда у чиқиб кетаётган таъсисчига тўланиши лозим бўлган соф активлар қиймати ва унинг улушининг номинал қиймати ўртасидаги фарққа тенг бўлади. Ушбу фарқни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромадга киритиш зарур.
Мисол учун, чиқиб кетаётган таъсисчи улушининг ҳақиқий қиймати 150 млн сўмни, унинг номинал қиймати эса - 100 млн сўмни ташкил қилади. Агар МЧЖ фақат 100 млн сўм тўласа, у 50 млн сўм миқдорида даромад олади.
Бундан ташқари, агар сиз чиқиб кетаётган таъсисчи билан МЧЖнинг мол-мулки билан ҳисоблашсангиз, ҚҚС, акциз солиғи ва фойда солиғи (ёки айланмадан олинадиган солиқ - сизнинг корхонангиз қандай солиқларни тўлашига боғлиқ ҳолда) бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин.