Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқларни тўлашни қандай кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) мумкин (йўриқнома)
Солиқ тўловчи СКнинг 11-бобида белгиланган қоидалар бўйича солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга. Энди кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги аризани Давлат солиқ қўмитасига my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин.
ДСҚ мутахассислари бу қандай ишлашини тушунтиришди:
– ДСҚ тўлов муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида қарор қабул қиладиган солиқлар рўйхати СКнинг 99-моддасида белгиланган.
Солиқларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсатнома олиш учун:
1. My3.soliq.uz сайтида “Юридик шахслар учун” бўлимида “Хизматлар”га босинг.
2. “Шахсий маълумотлар” блокида “Солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки кечиктириш”га босинг.
3. Юридик шахснинг ЭРИ билан шахсий кабинетга киринг.
4. “Аризани расмийлаштириш”ни танланг.
5. “Корхонанинг маълумотлари” блоки солиқ органида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади. Сизнинг вазифангиз – “Аризани рўйхатдан ўтказиш” блокини тўлдириш:
- “Тури” майдонида “Бўлиб-бўлиб тўлаш” ёки “Кечиктириш”ни танланг;
- “Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) сабаблари” майдонида тушувчи йўл-йўриқдан сизнинг вазиятингизга мос келадиган сабабни танланг.
Эътибор беринг: сиз сабабини кўрсатганингиздан сўнг пастда “Тасдиқловчи ҳужжатлар” майдонида ҳужжатлар рўйхати акс эттирилади, сиз уларни аризага бириктиришингиз зарур бўлади. Сабабга боғлиқ ҳолда ҳужжатлар рўйхати турлича бўлади;
- “Таққослаш далолатномаси” майдонида солиқ қарздорлигини таққослашни хоҳлаётган санани кўрсатинг.
Ушбу устунда ҳам жорий сана, ҳам келгусида қарздорлик ҳосил бўлиши тахмин қилинаётган сана кўрсатилиши мумкин. Биринчи ҳолда жорий вақтга таққослаш далолатномаси автоматик тарзда шакллантирилади. Иккинчи ҳолда – сиз кўрсатган санага шакллантирилади;
- “Тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш санаси/кечиктириш санаси” майдонини сиз қарздорликни тенг қисмларга бўлиб тўлайдиган ойлар сонини (ёки кечиктириш зарур бўлган санани) кўрсатган ҳолда тўлдиринг;
- сиз бўлиб-бўлиб тўлашга (кечиктиришга) эҳтиёжингиз бўлган солиқларни тўлайдиган ҳудудни танланг.
6. “Қидириш”га босинг.
Сизда солиқ органлари уларни бўлиб-бўлиб тўлаш ёки кечиктиришни тақдим этишга ҳақли бўлган барча солиқ турлари бўйича солиқ қарздорлиги ҳисоб-китоби билан жадвал очилади. Ҳисоб-китоблар “Таққослаш далолатномаси” устунида кўрсатилган санада бажарилади.
Жадвалнинг функционали сиз бўлиб-бўлиб тўлашни ёки кечиктиришни хоҳлаётган суммани камайтириш имконини беради. Сиз ушбу сумманинг бир қисмини қонунда белгиланган муддатларда тўламоқчи бўлсангиз у керак бўлади. Бўлиб-бўлиб тўлаш (кечиктириш) суммасини камайтириш учун қуйидаги опциялардан фойдаланинг:
- ҳар бир солиқ бўйича қизил фонда қарздорлик суммаси ва СКга мувофиқ ҳисобланган пеня кўрсатилган. Ушбу сумманинг чап томонида бўш майдон мавжуд бўлиб, сиз унга камроқ суммани ёзишингиз мумкин. Қарздорликнинг бошқа қисмини норматив муддатларда тўлашни режалаштирсангиз, бу сиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини олмоқчи бўлган сумма бўлиши керак;
- ҳар бир солиқнинг рўпарасида (ўнгда) “қизил доирада айириш” белгиси мавжуд. Унга босган ҳолда рўйхатдан сизга улар бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш (кечиктириш) зарур бўлмаган солиқларни чиқариб ташлайсиз.
7. Кўрсатилган рўйхат бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни бириктиринг.
8. Сиз барча тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигининг тасдиғи сифатида “белги” қўйинг.
9. “Давом эттириш”га босинг.
Сиз “Барча аризалар” тугмасига босган ҳолда аризангизнинг кўриб чиқилиши ва ижро этилишини кузатиб боришингиз мумкин. У сиз тўлдирган шаклнинг юқори қисмида – “Аризани расмийлаштириш” тугмаси ёнида жойлашган.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади