Ҳисобда БЮД бўйича қўшимча ҳисоблашлар қандай акс эттирилиши керак

preview

“Ишлаб чиқариш корхонаси 2021 йилда ўз эҳтиёжлари учун импорт хом ашёни олиб кирди, божхона божи ва ҚҚСни тўлади. 2023 йилда божхона органи божхона тўловларини кўпайиш томонга қайта ҳисоблаб чиқарди. Божхона тўловларининг каттароқ суммаси билан янги БЮД расмийлаштирилди. Бунда БЮДда олиб кириш санаси – 2021 йил, божхона органи билан тўловларни солиштириш далолатномасида эса – 2023 йил март ойи кўрсатилган.

Агар хом ашё тўлиқ реализация қилинган тайёр маҳсулотларга ҳисобдан чиқарилган бўлса, бухгалтерия ҳисобида божхона тўловларининг кўпайиш суммасини қандай тўғри акс эттириш мумкин? Солиқ ҳисоботини қайта топшириш керакми ёки ҳисобот даврида ҳаммасини тўғрилаб юборса бўладими?”.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди:

 

– Қоидага кўра, БЮДга тузатишлар божхона қийматига тузатиш киритишни расмийлаштириш билан киритилади.  Улар жорий сана билан расмийлаштирилади.

 

Фойда солиғи

Сиз божхона божининг қўшимча тўланган суммаларини қуйидагиларга олиб боришингиз мумкин:

  • сотиб олинган активлар қийматига, башарти улар мавжуд бўлса ва бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳисобда турса. Агар хом ашёнинг тўлиқ туркуми қолмаган бўлса – захиралар қолдиғига мутаносиб қисмида;
  • давр харажатларига (9430-“Бошқа операцион харажатлар” бухгалтерия счёти) – агар сотиб олинган хом ашё балансда мавжуд бўлмаса. Бу ҳолда сиз фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда уларни чегириб ташлашга ҳақлисиз, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа .
Эътибор беринг
Тўланган ёки тўланиши лозим бўлган пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради .

Олдинги даврлар учун фойда солиғи бўйича ҳисоботларни қайта топшириш шарт эмас. Қўшимча харажатларни божхона тўловларининг қўшимча ҳисобланган суммалари ҳақида сиз хабар топган ҳисобот даврида акс эттиринг.

Божхона божининг суммаси товарнинг харид қийматига киритилади .  Кўриб чиқилаётган вазиятда импорт қилинган хом ашё реализация қилинган тайёр маҳсулотларнинг таннархига тўлиқ ҳисобдан чиқарилганлиги боис, божхона божини корхонанинг харажатларига ҳисобдан чиқариш лозим (9430-“Бошқа операцион харажатлар” бухгалтерия счёти).

 

ҚҚС

Агар корхона айланмасига солиқ солиш мақсадида товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиш учун товарларни (хом ашёни) импорт қилган бўлса, у солиқни бюджетга тўлаш шарти билан ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли . Шунингдек, у божхона юк декларациясини расмийлаштиришда хатони тузатиш натижасида қўшимча тўланган ҚҚСни ҳам ҳисобга олишга ҳақлидир.

Қўшимча тўланган ҚҚС суммасини сиз божхона қийматига тузатиш киритишни расмийлаштириш (тузатилган БЮД) санасида ҳисобга олишга ҳақлисиз.

Бунинг учун ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этинг . Шундан сўнг тузатилган БЮД автоматик тарзда БЮД расмийлаштирилган ой учун Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича кирувчи ЭҲФлар (ЭҲФ ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида – Ҳисоб-китобга 4-илованинг 1-жадвалида акс эттирилади. Корхона божхона қўшимча ҳисоблаган суммани ҳисобга олган ҳолда ҚҚСнинг барча суммасини ҳисобга олишни акс эттириши мумкин.

Ўтказмалар:

Хўжалик операцияси

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Тўланган ва ҳисобга олинган ҚҚС, шунингдек божхона томонидан қўшимча ҳисоблаган божхона божи акс эттирилди:

 

 

– божхона божи суммасига

9430 “Бошқа операцион харажатлар”

6990 “Бошқа мажбуриятлар”

– ҚҚС суммасига:

4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”

6990 “Бошқа мажбуриятлар”

6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”

4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)”

– божхона томонидан амалга оширилган қўшимча ҳисоблашларни тўлаш суммасига:

6990 “Бошқа мажбуриятлар”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Агар корхона ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этмаса, у божхона қийматига тузатиш киритиш суммасига ҚҚС бўйича фарқни ҳисобга олиши мумкин эмас.

 

Агар божхона тузатилган БЮД тақдим этган давр учун корхонада солиқ аудити ўтказилган бўлса

Бу ҳолда СКнинг 83-84-моддалари ва СКнинг 140-моддаси нормаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилмайди. Корхона божхона қийматига тузатиш киритиш суммасига ҚҚС бўйича фарқни ҳисобга олиши мумкин эмас. Бундай фарқ бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилади .

Ўтказмалар:

Хўжалик операцияси

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Бошқа харажатлар ҳисобланди ва божхона томонидан қўшимча ҳисобланган ҚҚС ва божхона божини тўлаш амалга оширилди:

9430 “Бошқа операцион харажатлар”

6990 “Бошқа мажбуриятлар”

6990 “Бошқа мажбуриятлар”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /en/publish/doc/text190401_hisobda_byud_buyicha_qushimcha_hisoblashlar_qanday_aks_ettirilishi_kerak