Курсдаги фарқ тарзидаги даромад учун бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

preview

“Ушбу сумма Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида тўғри акс эттирилиши учун валюта ҳисобварағида қолдиқни қайта баҳолашдан юзага келган курсдаги ижобий фарқ учун ЭҲФни қандай тўғри тақдим этиш керак?”

Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

– Баланснинг валюта ҳисобварақларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади . Курсдаги фарқларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари СКнинг 320-моддасида келтирилган.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шакли тўлиқ автоматлаштирилган. Даромадларни акс эттириш учун ЭҲФ ёки бошқа ҳужжатни расмийлаштириш керак. Агар корхонада курсдаги ижобий фарқ курсдаги салбий фарқдан ошса, ушбу даромад бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш йўли билан Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади . Бунинг учун қуйидагиларни танлаш лозим:

  1. Ҳужжат тури “Далолатномасиз ҳисобварақ-фактура” – “Стандарт”;
  2. Ҳужжатнинг бошида “Ҳамкорнинг маълумотлари” – Бир томонлама ҳужжат; “Бир томонлама ҳужжат тури” – Бошқа даромадлар;
  3. Ҳужжатнинг жадвал қисмида – “Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) МХИК ва номи” – “11801001011000000 – Валюта ҳисобварақлари бўйича курсдаги ижобий фарқнинг курсдаги салбий фарқдан ошиши”.

Сўнгра қуйидаги катакларни тўлдириш лозим:

  1. “Товарлар (ишлар, хизматлар) таърифи” – Валюта ҳисобварақлари бўйича курсдаги ижобий фарқнинг курсдаги салбий фарқдан ошиши;
  2. “Нархи” – курсдаги фарқдан олинган даромад суммасини кўрсатиш;
  3. “Товарнинг келиб чиқиши” – амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда вариантлардан бирини танлаш ва “Юбориш” тугмасига босиш.

 

 

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /en/publish/doc/text200451_kursdagi_farq_tarzidagi_daromad_uchun_bir_tomonlama_ehf_qanday_rasmiylashtiriladi