Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
«ASL BELGISI» МАТ 2025 йил 28 ноябрь – 1 декабрь даврида режали ишлар ҳақида огоҳлантирди
«Asl belgisi» МАТ хизматлари 2025 йил 28 ноябрдан 1 декабргача бўлган даврда ишламайди. Сабаби – барча товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун xTrace платформасига ўтиш билан боғлиқ режали ишлар.
Шунингдек, МАТ дирекцияси янгиланган «шахсий кабинетлар»ни синовдан ўтказишни 15 ноябргача якунлашни тавсия қилади.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
- 15 ноябргача:
1) xTrace тизимининг синов версиясида рўйхатдан ўтиш ва функционални синаб кўриш керак. Ким буни амалга оширишга улгурмаган бўлса, ҳаволалар:
– рўйхатдан ўтиш: https://xtrace.stage.aslbelgisi.uz/registration
– авторизациядан ўтиш: https://xtrace.stage.aslbelgisi.uz/login-kep
2) қуйидагиларни албатта текшириш лозим:
– товар айланмаси иштирокчисининг шахсий кабинетидаги электрон почтанинг долзарблиги,
– товарлар карточкаларида ишлаб чиқарувчи мамлакат.
- 28 ноябрь соат 20:00 дан 1 декабрь соат 08:00 гача «Asl belgisi» МАТ хизматлари, шу жумладан шахсий кабинет, оммавий API ва истеъмолчилар учун мобиль иловалар тўлиқ ишламайди.
Бу даврда фаолиятингиз тўхтаб қолмаслиги учун корхонанинг одатдаги иши учун зарур бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси бўйича маркировкалаш кодларининг етарли захирасини таъминланг.
- 2025 йил 1 декабрдан бошлаб барча товар гуруҳлари айланмаси иштирокчилари учун ўзаро ҳамкорликда фойдаланиладиган «Asl belgisi» МАТнинг дастурий интерфейслари (API) тўлиқ янгиланади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади