2022 йил 1 сентябрдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақидаги ахборот «Тиббиёт ахборот тизими» (mis.ssv.uz) ахборот тизимига киритилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ITMED» МЧЖ директори ўринбосари Фарҳод АКБАРОВ «Норма» илтимосига кўра махсус buxgalter.uz учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш яқин орада тўлиқ электрон форматга ўтказилиш-ўтказилмаслиги ҳақида гапириб берди: ...
“Ходимнинг онаси вафот этди. Дафн этиш учун нафақа қандай олинади? Илгаригидек ижтимоий таъминот бўлими орқали ариза бериш керакми ёки нимадир ўзгардими? Раҳбарнинг буйруғи асосида унга 1 млн сўм тўламоқчимиз, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича оқибатлар бўладими?”.
Buxgalter.uz ушбу саволни “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДАЙБЕРДИЕВАга йўллади: ...
Кўпинча кадрлар хизмати мутахассисига ўзининг бевосита вазифаларини бажаришдан ташқари корхона ходимларига турли масалалар бўйича маслаҳатлар беришига тўғри келади. Buxgalter.uz шпаргалкани таклиф этади - “Кимга ижтимоий нафақа тўланиши лозим” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га қандай тушиш мумкин”. ...
Давлат фуқаролар томонидан уларнинг яқинлари йўқотилганда “дафн этишга” бир марталик молиявий ёрдам тақдим этади. Иш берувчилар ҳам қоидага биноан бундай вазиятда ходимларни моддий қўллаб-қувватлашади. Ушбу тўловларни тўлаш тартиби ва шартлари - Buxgalter.uz шарҳида: ...
Пенсиялари банк карталарига ўтказиладиган ишлайдиган пенсионерлар ҳар 6 ойда шахсан келиб пенсияга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлашлари лозим. Фаолият юритаётган иш берувчи, электрон ҳужжат айланиши, шахсни рақамли идентификациялаш ва ниҳоят, электрон ҳукумат мавжуд бўлган шароитда, нима учун ишлайдиган пенсионерлар бунга вақт сарфлаши ва Пенсия жамғармасига шахсан келиши талаб этилади? ...
Амалдаги қонунчиликка биноан дафн маросими учун ва фарзанд туғилганда бериладиган нафақалар Давлат бюджети ҳисобидан тўланади. Агар фуқаро меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса, тўловлар ариза махсус регламентларда белгиланган тартибда ДХМга ёки – онлайн – ЯИДХП орқали берилгандан кейин амалга оширилади.
Агар жисмоний шахс меҳнатга оид муносабатларда бўлса, унга нафақаларни – назарий жиҳатдан – ташкилот-иш берувчи тўлаши мумкин. Амалиётда бунинг имконияти мавжудлигини buxgalter.uz эксперти Виктория БЕЗГИНА аниқлади: ...
Жорий йилнинг 23 май куни фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган нафақани олишни регламентловчи 327-сон ВМҚ чиқди. Мазкур ҳужжатга асосан ариза берувчилар нафақа олиш учун ДХМга – шахсан бориб ёки ЯИДХП сайти орқали – хизматларни электрон шаклда олиш учун мурожаат қилишлари керак. Фуқароларнинг аризалари ПЖнинг тегишли бўлимига кўриб чиқиш учун юборилади, у эса фуқаро нафақа олиши ёки олмаслигини ҳал қилади, агар “олса”, унда – қачон ва қаердан. ...
Карантин шароитида кўп корхоналар ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариб ёки маошларини қисқартирган ҳолда масофадан туриб ишлаш режимига ўтказиб, ўз фаолиятларини қисман ёки тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлдилар. Ходима ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлганда ёки маоши ўзгарганда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай аниқланади? «Норма» эксперти Дилором САИДОВА ана шу мураккаб саволга жавоб берди. ...
2020 йилнинг май ойидан бошлаб ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш берувчининг иштирокисиз тўланади. Иш ҳақини ҳам, пенсияни ҳам битта картага тўлашнинг имкони борми? Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директорининг биринчи ўринбосари Медет ТЛЕУСОВ Buxgalter.uzга берган интервьюсида ҳозирги вақтда пенсияларни тўлаш тизими қандай тузилганлигини тушунтирди: ...
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ buxgalter.uz портали сўровига биноан пенсия тўлови юзасидан саволларга жавоб берди. Улар қандай тартибда тўланади? Корхоналар талабнома бермаган пенсиялар нима бўлади? Агар пенсия умуман “йўқолиб қолган” бўлса, қандай йўл тутиш керак? ...
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда пенсия ва нафақа пули пластик карталарга ўтказилганлиги сабабли эътироз билдирилган хабарлар кўпайиб кетди. Барча пенсионерларга танлаш ҳуқуқи берилганда ёки бир хилдаги имкониятли карталар берилиб, бундай имкониятлар нималардан иборат эканлиги тушунтириб берилганда, саволлар бунчалик кўп бўлмас эди. Энди барча пенсионерлар вазиятга мослашишларига тўғри келади. Вuxgalter.uz ушбу масала бўйича масъул идораларнинг шарҳларини жамлади. ...
Май ойидан давлат пенсия ва нафақаларни пластик карталарда тўлай бошлади. Бунда пенсионерлар турли тизим (Uzcard, Нumo) ва банкларнинг (Халқ банки, бошқа тижорат банклари) карточкаларини олдилар ёки яқин кунларда оладилар. Buxgalter.uz пенсия тўловлари кечикиши сабабларини, олинган карточка қандайдир сабабларга кўра мақбул келмаса, нима қилиш кераклигини аниқлади. ...
2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали амалга оширилишини инобатга олган ҳолда ишловчи пенсионерлар ва ташкилотлар бухгалтерларида дарҳол саволлар пайдо бўлди. Пенсия тўловларининг янги механизми қандай? Энди пенсионерлар қачон пулни олишлари мумкин? Апрель ойи учун тўлаб берилган пенсиялар корхоналарга компенсация қилинадими? Buxgalter.uz вазиятни тушунишга ҳаракат қилди. ...
Яқинда ЯИДХПда ДСҚнинг янги хизмати – пенсия ва нафақалар миқдори ҳақида маълумотнома олиш жорий этилди. ВМнинг 1.02.2019 йилдаги 80-сон қарори уни кўрсатиш учун асос бўлди ...