Товар ва хизматлар кодлари
Дата публикации 08.11.2024
Фойдаланилган маиший техникага, шу жумладан – бундай товарларга рақамли маркировка киритилишидан олдин харид қилинган техникага электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришда, тизим рақамли маркировка кодларини кўрсатишни талаб қилмоқда. Бу ишлатилган техникани корхона ходимларига сотишда, тугатиш пайтида таъсисчиларга топширишда ва ЭҲФни расмийлаштиришни талаб қиладиган фойдаланилган техника билан бошқа хўжалик операцияларини амалга оширишда юз бермоқда. Бу тадбиркорлар учун муаммоларни келтириб чиқармоқда. Уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 08.11.2024
Ҳайвонлар озуқаси билан улгуржи ва чакана савдо қилувчи корхоналар қуйидаги вазиятга дуч келишди: уларга тавсия этилган МХИК 02309001001000000 «Озуқа ва озуқа қўшимчалари (барча турдаги)» фақат «тонна» ўлчов бирлиги билан ишлай бошлади. Ва бу масалан, 75 граммлик қадоқларга қадоқланган товарни сотишда кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ... 

Дата публикации 07.11.2024
Корхоналар балансида ишлатилган маиший техникалар кўп. Уларни кўпинча ишлатилгандан сўнг ходимларга сотишади ёки компания ёпилаётганда муассисларга (юридик ёки жисмоний шахсларга) топширишади. Солиқ солиш мақсадларида бу сотиш деб тан олинади. Ва бундай ҳолларда ЭҲФ расмийлаштириш керак. Лекин муаммо шундаки, ахборот тизими ЭҲФни расмийлаштиришда ҳатто ишлатилган маиший техника учун ҳам рақамли маркировка кодларини киритишни талаб қилади. Вазиятни buxgalter.uz учун махсус «Asl belgisi» МАТ рақамли маркировка операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлитдин САЙДУЛЛАЕВ шарҳлади: ... 

Дата публикации 21.10.2024
Маркировкаланган маҳсулотни ЭҲФда сотишда маркировкалаш кодларини кўрсатиш керак. Buxgalter.uz илтимосига кўра, Green White Solutions маркировка тизими интегратори бўлган компания мутахассиси Роман ГРОМОВА бундай товарлар айланмаси иштирокчилари кўпинча қандай хатоларга йўл қўйиши ва улардан қандай қочиш ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.10.2024
Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси Horeca вакиллари билан алкоголь маҳсулотларини қадоқсиз сотиш ва уларни таомлар тайёрлашда ишлатиш бўйича аниқ қоидаларнинг йўқлиги кўринишидаги қонунчиликдаги «бўшлиқ»ни қандай бартараф этиш мумкинлигини муҳокама қилди. Янги қоидаларни жорий этиш товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларига, эҳтимол ҳатто онлайн-НКТни қўллаш қоидаларига ҳам тузатишлар киритишни талаб қилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади: ... 

Дата публикации 03.10.2024
Солиқ қўмитаси МХИК 03926001020000000 «Бошқа жойларда киритилмаган пластмасса буюмлари» учун 8 та ўлчов бирлигини белгилади. Ушбу МХИК билан ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини расмийлаштиришда қандай қилиб чалкашмаслик ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг: ... 

Дата публикации 30.09.2024
«Биз маркетплейс орқали мажбурий рақамли маркировкага тегишли маиший техникани сотишни режалаштирмоқдамиз. Бундай савдолар бўйича чекларда маркировка белгисини акс эттириш керакми? Буни қандай қилиш мумкин?» Вазиятни «Asl belgisi» МАТ оператори ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалашга оид савол ва жавоблар» вебинарида тушунтирди: ... 

Дата публикации 27.09.2024
«Биз таом тайёрлаш учун ингредиент сифатида маркировкаланган товарлардан фойдаланамиз. «Asl belgisi» тизимида нима қилишимиз керак?» «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалашга оид саволлар ва жавоблар» вебинарида умумий овқатланиш корхоналари вакилларининг саволларига «Asl belgisi» МАТ операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.09.2024
Солиқ қўмитаси пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилмаган пахта хомашёси ва пахта толасининг МХИК учун «тонна» ўлчов бирлигини белгилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 25.09.2024
«Дўкон ПЭТ шишаларда салқин ичимликлар сотади. Маҳсулот улгуржи сотувчилардан қадоқлашга қўйилган Data Matrix маркировкаси билан келади. Бироқ, етказиб берувчилар биз кўп маротаба сўраган бўлсак-да, ЭҲФда рақамли маркировка кодларини қўймайдилар. Бизда 2D-сканер бор, аммо келишда ичимликлар йўқлиги туфайли (чунки ЭҲФда рақамли маркировка кодлари акс эттирилмаган) биз уни ишлатишни бошлай олмаяпмиз. Нима қилиш керак?» Вазиятни «Asl belgisi» МАТ операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалаш савол ва жавобларда» вебинарида тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2024
«Дўкон якка тартибдаги тадбиркордан қайта сотиш учун маркировкаланган телевизорлар, кир ювиш машиналари ва совуткичларни харид қилди. Кузатиб бориш учун маркировкаланган товарлар билан битимларни алоҳида қаердадир акс эттириш керакми? Буни қандай амалга ошириш керак?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Green White Solutions рақамли маркировлаш тизими интегратори бўлган компаниянинг маркетинг бўлими раҳбари Роман ГРОМОВОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.09.2024
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси билан интеграция қилинди. Бу ҳақда tasnif.soliq.uz портали хабар бермоқда. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 23.08.2024
Мажбурий рақамли маркировка қилиниши керак бўлган товарлар ишлаб чиқарувчилари учун рақамли маркировка кодларини сотиб олиш – анча қиммат тадбир. Аммо баъзи товарлар учун уларни бепул олиш мумкин. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, қайси товарлар ишлаб чиқарувчилари «Asl Belgisi» тизими операторига бепул рақамли маркировка кодлари учун мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида CRPT TURON ривожланиш бўйича бош менежери Диёр РАСУЛЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.08.2024
2024 йилда рақамли маркировка бўйича Вазирлар Маҳкамасининг иккита қарори қабул қилинди. Улар асосан жавобгарликни кучайтиришга қаратилган, бир пайтнинг ўзида техник масалалар ҳал этилмай қолмоқда. Улар орасида -- маркировка қилинган товарларни муомаладан чиқариш муаммолари мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига кўра "ICONSULTANT" Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА ўз таклифлари билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 08.08.2024
Чакана савдо ташкилотлари фаолиятини юритиш учун янги норматив ҳужжат – 03.08.2024 йилдаги ВМҚ-478 сонли қарор қабул қилинди. Мазкур қарор тадбиркорлар учун янги қоидаларни ўрнатади ва мажбурий рақамли маркировка қилиниши керак бўлган товарлар савдосини тартибга солишга маълум йўналиш беради. Вuxgalter.uz илтимосига кўра асосий жиҳатлар ва аниқлаштириш талаб қилинадиган саволларга жавобни солиқ маслаҳатчиси, "ICONSULTANT" Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА белгилаб берди: ... 

Дата публикации 18.07.2024
2024 йил 1 августдан Ўзбекистонда алюминий идишдаги салқин ичимликларни мажбурий маркировкалаш жорий этилади (01.11.2022 й. ВМҚ-631-сонли қарор). Дастлабки пайтда рақамли маркировкани жорий этишнинг асосий юки ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга тушади - улар бозорни маркировкаланган маҳсулот билан тўлдирадилар. ... 

Дата публикации 03.07.2024
«Меҳмонхона алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси учун лицензия олди. У мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим ва биз товар ҳаракатини кузатиб бориш учун ушбу тизимда иштирок этишимиз керак. Аммо бунинг учун нималар зарур? Бизга маслаҳат беришларича, бунинг учун биз ичимликларни фақат ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишимиз керак. Бироқ биз ҳозирча бундай шартнома тузишга тайёр эмасмиз, сабаби сотувлар ҳажми катта эмас. Биз алкоголь маҳсулотларини корпоратив карта орқали дўкондан сотиб олишимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлса, сотиб олинадиган ичимликларнинг рақамли маркировкалаш кодлари бизга рўйхатдан ўтказилиши учун нима қилишимиз керак?» Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима ишлаб олмаслик учун чакана савдо шохобчалари маркировкаланган товарлар билан қандай ишлашлари кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Green White Solutions рақамли маркировкалаш интегратори бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 20.06.2024
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни интернет-дўкон орқали реализация қилишда нимани албатта эътиборга олиш лозимлигини Green White Solutions рақамли маркировкалаш тизими интегратори бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ тушунтирди:   Вазият «Маркировкаланган салқин ... 

Дата публикации 13.06.2024
Импорт қилувчи компания биринчи марта республикага электрон сигареталар олиб кирди – 150 минг бирлик. Товар рақамли маркировкалаш талаблари остига тушади. АИК кодлари мавжуд эмаслиги туфайли божхонада товарни расмийлаштириш ва эркин муомалага чиқаришга рухсат беришмади. Юкнинг эгаси ёрдам сўраб ... 

Дата публикации 10.06.2024
Харидорлар ва сотувчилар ўртасида кўп ҳолларда маркировкаланган товарни қайтаришни расмийлаштириш билан боғлиқ вазиятлар юзага келади. Ушбу вазиятларда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида Green White Solutions рақамли маркировкалаш интегратори бизнес-таҳлилчиси ...