«Янги технологиялар» ИАМ юридик шахсларнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИси) юзасидан саволларга жавоб берди

23.02.2021

Ташкилотда электрон рақамли имзодан фойдаланишни янада оптималлаштириш қандай ташкил этилади? Қай бири маъқул бўлади – барча учун битта электрон рақамли имзо олишми ёки ҳар бир ходим учун алоҳидами? Кўпчилик ходимлар учун юридик шахснинг ЭРИсини қандай олиш мумкин? Buхgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» маркази мутахассиси Замира УСМОНОВА ушбу масалаларни ҳал этишда кўмаклашди:


– Электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси (номига берилган шахс) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари  ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган барча хизматлар турларидан ахборот тизими орқали бемалол фойдаланмоқда. Булар – ЯИДХП портали, my.soliq.uz, ЯММТ ҳамда «Янги технологиялар» ИАМ томонидан хизмат кўрсатиладиган электрон рақамли имзо қўлланилган ҳолда фойдаланувчини идентификациялашга асосланган бошқа тизимлар.

Жисмоний шахснинг ЭРИси ёпиқ калит эгасига жисмоний шахслар учун тақдим этиладиган хизматлардан ўз номидан фойдаланиш имконини беради. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтса, ушбу ЭРИси ёрдамида якка тартибдаги тадбиркор сифатида электрон хизматлардан фойдаланиши мумкин бўлади.

Юридик шахснинг ЭРИси ёпиқ калит эгасининг иш берувчининг номидан ахборот тизимларида муайян ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли эканлигини билдиради. Шу сабабли ходим (ташкилот раҳбаридан ташқари) ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ишончнома ёки хат мавжуд бўлмаганда ЭРИсини ололмайди.


– Ходим хизмат мажбуриятларини бажаришда жисмоний шахснинг шахсий ЭРИсидан фойдаланиши мумкинми?

– Ҳаммаси ахборот тизимига ва унинг операторининг муайян ресурсига боғлиқ. Шундай техник масалалар ҳам борки, улар раҳбарга юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида юридик шахс номидан муайян вазифаларни бажаришга ваколатли бўлган ижрочиларни тизимга бириктириб қўйиш имкониятини яратиб беради. Кейинчалик ходим тизимга шахсий жисмоний шахснинг ЭРИси ёки бошқа идентификациялаш тизими (масалан, логин ва паролларни қўллашга асосланган тизим) орқали киради. Хавфсизлик нуқтаи назаридан бу энг мақбул вариант ҳисобланади, сабаби ходим ахборот тизимининг унга ишлаши учун ишониб топширилган қисмидангина фойдаланиши мумкин бўлади.

Ҳозирги кунда бундай технология ЭҲФ айрим операторлари, шунингдек ЯММТ ва бошқа ахборот тизимларида қўлланилмоқда. Бироқ у ҳали кенг миқёсда татбиқ этилмаган. Ахборот тизимлари операторлари уни фаол жорий этишлари керак деб ҳисоблайман.


– Ҳозирги кунда кўпгина ташкилотларда, қоидага кўра, раҳбарнинг номига олинган битта
электрон рақамли имзодан бошқа ходимлар ҳам хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиши амалиёти кенг қўлланилади.

– Бу қонунда тақиқланмаган. Раҳбар ўз номига олинган ЭРИсидан хизмат вазифаларини бажариши учун қайси ходим фойдаланиши мумкинлигини ҳал қилади.

Мазкур ҳолатда ўзига хос бир муҳим жиҳат мавжуд. Бундай ЭРИ билан имзоланган ҳужжатда уни ташкилот раҳбари ЭРИ ёпиқ калити эгаси сифатида шахсан имзолаганлиги акс эттирилади. Амалиётда эса раҳбар бундай ҳужжатни тузишни ходимга ишониб топширганлиги сабабли ҳатто уни кўрмайдиган ҳоллар кўп учрайди.

Бошқа муаммо ҳам бор – хавфсизлик. Электрон рақамли имзо ходимларда фойдаланишда бўлганда вақт ўтиши билан унга умумий фойдаланиш воситаси сифатида қаралади. Назорат сусаяди, фирибгарлар эса бу вазиятдан фойдаланиб қолишлари мумкин.


– Бинобарин, агар идентификациялаш учун айнан ЭРИ талаб этилса, ҳар бир ходим хизмат вазифаларини бажариш учун юридик шахснинг ЭРИсини ўз номига олгани маъқулми?

– Ҳа, бунинг учун ходим яқин атрофда жойлашган Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиши лозим. Унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда ташкилот раҳбари томонидан берилган юридик шахснинг ЭРИсини ўз номига олиши учун ишончнома (ёки хат) бўлиши лозим.

Битта ташкилотнинг ходимлари номига берилиши мумкин бўлган юридик шахснинг ЭРИси сони бўйича чеклов белгиланмаган. Зарурат бўлганда, юридик шахснинг ЭРИси ҳар бир ходим номига олиниши мумкин.

Бироқ раҳбар юридик шахснинг ЭРИсини олиш учун ходимларга ишончнома беришда уларнинг ҳар бири ваколати бўйича тенглигини унутмаслиги лозим. Қисқаси, юридик шахснинг ЭРИсига эга бўлган, ўз номига ЭРИ олган ходимлар барча хизматлардан, масалан, my.soliq.uz  сайтидаги ушбу юридик шахс учун очиқ бўлган хизматлардан фойдаланишлари мумкин. 


– Э
лектрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилган ҳаракатлар учун ким жавобгар бўлади?

– ЭРИ ёпиқ калити эгаси – номига ЭРИ берилган шахс жавобгар бўлади. Бу «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.


– Ушбу ҳаракатлар ёпиқ калит эгаси томонидан эмас, балки у
электрон рақамли имзони ишониб топширган ходим ёки электрон рақамли имзо қўлига тушиб қолган фирибгар томонидан амалга оширилган бўлса, нима қилиш керак?

– Мазкур ҳолатда вазиятни аниқлаштириш лозим. Бу тузатиш мумкин бўлган хато бўлса, уни тузатиш керак. Келгусида хизмат вазифаларига янада масъулиятли ёндашиши учун ходимга нисбатан жазо чоралари қўлланилиши лозим. ЭРИдан фойдаланган ҳолда ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилаётганлиги аломатлари мавжуд бўлган ҳолатларда, ЭРИдан ноқонуний тарзда фойдаланилганда биринчи навбатда, Давлат хизматлари марказига сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш лозим. Ёпиқ калит эгасида бундай хатти-ҳаракатларни содир этмаганлигини исботловчи далил мавжуд бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш керак


– Кимлар
электрон рақамли имзони масофадан туриб олиши мумкин?

– Жисмоний ва юридик шахслар масофадан туриб e-imzo.uz ёки ЯИДХП орқали ЭРИни олишлари мумкин. Ҳақиқатан ҳам, бир чеклов мавжуд: юридик шахснинг ЭРИсини масофадан туриб фақат раҳбар ўз номигагина олиши мумкин.

Бунда тизим ташкилотнинг ҳисоб маълумотларида кўрсатилган шахсни раҳбар деб ҳисоблашини эътиборга олиш лозим. Ташкилот янги раҳбар тўғрисидаги маълумотларни ҳисоб ҳужжатларига киритишдан олдин масофадан туриб юридик шахснинг ЭРИсини олиш учун мурожаат қилган бўлса, ЭРИ берилиши рад этилади.

Давлат хизматлари марказларида ЭРИ олиш учун чеклов белгиланмаган. Асосийси – шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келиш керак, юридик шахснинг ЭРИсини ходимнинг номига олиш учун раҳбар томонидан берилган ишончнома ёки хат бўлиши лозим.


– Э
лектрон рақамли имзо учун қанча ҳақ тўланади, ушбу суммани қандай тўлаш мумкин?

– Бериладиган ҳар бир ЭРИ учун йиғим тўланади. Унинг миқдори жисмоний шахслар учун БҲМнинг 7%ини, юридик шахслар учун 10%ини ташкил этади. ЯИДХП орқали ЭРИ олинганда, белгиланган сумманинг 90%и тўланади.

Бюджет ташкилотлари вакилларига юридик шахснинг ЭРИси, коллежлар ва академик лицейлар ўқувчиларига жисмоний шахснинг ЭРИси бепул берилади.

Жисмоний шахснинг ЭРИсини олишда тўловни банк кассасида ёки тўлов мобиль иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

Юридик шахснинг ЭРИсини олишда йиғим тўлаш имкониятлари анча кенгайтирилган. Илгари ушбу тўлов ташкилот ҳисобрақамидан ўтказилиши мажбурий бўлган. Ҳозир эса тўловни банк кассаси, my.soliq.uz даги шахсий кабинетнинг махсус сервиси ва тўлов мобиль иловалари орқали тўлаш мумкин.


– Юридик шахснинг ЭРИси ўз номига олган раҳбар ёки ходим ушбу лавозимда ишламаётган бўлса, нима қилиш керак?

– Ходим тегишли лавозимда ишламаётганлиги сабабли хизмат вазифаларини бажариш учун керак бўлмай қолган ЭРИ сертификатини бекор қилиш лозим. Бунинг учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш лозим. Ёпиқ калит эгаси қандайдир сабабга кўра мустақил равишда мурожаат этищдан бош тортган ҳолатларда, бундай илтимос билан ташкилот раҳбари мурожаат қилиши мумкин. Янги ходимга олинадиган юридик шахснинг ЭРИсини ўз номига расмийлаштириш лозим.


Электрон рақамли имзодан фойдаланишга зарурат қолмаганда нима қилиш керак?

– Иккита вариант мавжуд. Биринчиси – уни ҳеч ким фойдалана олмайдиган тарзда яшириб қўйиш лозим. Амал қилиш муддати тугагандан кейин (олинган пайтдан эътиборан 2 йил ўтгач) у ишчи ҳолатини йўқотади. Иккинчи вариант – энг тўғри ва ишончли: ёпиқ калит эгаси сертификатни бекор қилишни сўраб Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши лозим. Бундан кейин эса электрон рақамли имзонинг фаоллик ҳолати зудлик билан тўхтатилади.

Олег ГАЕВОЙ суҳбатлашди.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь