Лизингга берувчида ҳисоб юритиш ва солиқ солиш

24.09.2020

Лизингга берувчининг даромади қандай аниқланади, у қачон тан олиниши керак? Ҳисобварақ-фактура қачон расмийлаштирилиши лозим? Лизинг операцияларига қандай солиқ солинади, лизингга берувчи лизинг даврида солиқ солиш тизимини ўзгартирса, қандай йўл тутиш зарур?

Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Норма»  эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб берди:

Лизингга берувчининг даромади қачон тан олинади

– Лизинг муддати мобайнида лизингга берувчи лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган жадвал бўйича ижара тўловларини олади.

Ижара тўлови лизингга берилган мол-мулк қийматининг қоплами ва фоизли даромаддан иборат .

Бироқ, лизингга берувчининг даромади фоизлар билан чекланмайди.

Мол-мулк берилганда у лизингга берувчининг балансидан ҳисобдан чиқарилади. Чиқиб кетишдан кўрилган натижани аниқлаш зарур, у ижобий ҳам, салбий ҳам бўлиши мумкин. У кечиктирилган даромад (харажат) деб тан олинади ва ижара тўловининг ҳисобланишига қараб молиявий натижага киритилади .

Уни қуйидаги формула бўйича аниқланг:

КМН = Қ – БҚ – ҚҚС + ҚБ, бунда:

КМН – мол-мулкнинг чиқиб кетишидан кечиктирилган молиявий натижа;

Қ – мол-мулкни ижарага бериш қиймати (ҚҚС билан – тўловчилар учун);

БҚ – мол-мулкнинг баланс қиймати;

ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи;

ҚБ – чиқиб кетаётган мол-мулкка тааллуқли қисмида қайта баҳолаш сальдоси.

Мисол
Дастгоҳни лизингга беришдан кўрилган натижани аниқлаш
Корхона қиймати 34 500 минг сўм бўлган, шу жумладан ҚҚС – 4 500 минг сўм, дастгоҳни 3 йил муддатга лизингга беради.
  • Баланс қиймати – 40 000 минг сўм;
  • Эскириш – 20 000 минг сўм;
  • Қайта баҳолаш сальдоси – 2 000 минг сўм.
Дастгоҳни молиявий ижарага беришдан кечиктирилган натижани аниқлаймиз:
КМН = 34 500 – (40 000 – 20 000) – 4 500 + 2 000 = 12 000 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
Т/р Операция

Сумма,

минг сўмда

Дебет Кредит
1

Дастгоҳни ижарага бериш акс

эттирилди

11 500

 

 

 

23 000

4810-«Молиявий ижара

бўйича олинадиган тўловлар –

жорий қисм»

 

0920-«Молиявий ижара

бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

 

9210-«Асосий воситаларнинг

чиқиб кетиши»

2 ҚҚС ҳисобланди 4 500

9210-«Асосий воситаларнинг

чиқиб кетиши»

6410-«Бюджетга тўловлар

бўйича қарз»

3

Дастгоҳнинг баланс қиймати

ҳисобдан чиқарилди

40 000

9210-«Асосий воситаларнинг

чиқиб кетиши»

0130-«Машина ва асбоб-

ускуналар»

4 Дастгоҳнинг эскириши ҳисобдан чиқарилди 20 000

0230-«Машина ва асбоб-

ускуналарнинг эскириши»

9210-«Асосий воситаларнинг

чиқиб кетиши»

5 Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди 2 000

8510-«Узоқ муддатли

активларни қайта баҳолаш

бўйича тузатишлар»

9210-«Асосий воситаларнинг

чиқиб кетиши»

6

Дастгоҳни молиявий ижарага

беришдан кечиктирилган даромад аниқланди

4 000

 

 

8 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг

чиқиб кетиши»

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

7

Кечиктирилган даромаднинг бир

қисми молиявий натижага ҳисобдан чиқарилди

(4 000 : 12)

333,3 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

9390-«Бошқа операцион

даромадлар»

Лизинг шартномасини бажариш мақсадида мол-мулк сотиб олинаётган бўлса, унинг ҳисобини 0800 капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда юритинг.

Фоизли даромад ҳисобланишини қуйидаги проводка билан акс эттиринг:

  • Дт 4010 – Кт 9030, лизинг асосий фаолият тури бўлса;
  • Дт 4830 – Кт 9550, лизинг асосий бўлмаган фаолият тури бўлса.

Шундай қилиб, лизингга берувчи ижара муддати мобайнида ижара тўловлари ҳисобланишига қараб қуйидагиларни тан олади:

  • фоизли даромадни;
  • чиқиб кетишдан кечиктирилган натижанинг бир қисми (мавжуд бўлганда) тарзидаги даромадни (ёки харажатни).


Лизинг операцияларига солиқ солиш

Фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ

Фойда солиғини (айланмадан олинадиган солиқни) ҳисоблаб чиқариш чоғида қуйидагилар жами даромадга киритилади:

  • фоизлар . Улар тўловлар жадвали бўйича ҳар ойда ҳисобланади;
  • мол-мулкнинг чиқиб кетишидан кечиктирилган харажатнинг бир қисми (мавжуд бўлганда) . Солиқ солиш мақсадида мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади . У ҳар ойда – ижара тўловларининг ҳисобланишига қараб жами даромадга киритилади .

Мол-мулкнинг чиқиб кетишидан кечиктирилган салбий натижа ҳам ижара тўловларининг ҳисобланишига қараб бир маромда харажатларга ҳисобдан чиқарилади. У иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш чоғида чегириладиган харажат бўлиши мумкин .

Лизинг объекти қиймати ўрнининг қопланиши даромад ҳисобланмайди, шу сабабли солиқ оқибатларига олиб келмайди .

Мисол
Лизинг операциялари бўйича даромадни аниқлаш
Корхона қиймати 115 000 минг сўм бўлган асбоб-ускуналарни 3 йил муддатга лизингга берди. Бериш пайтида чиқиб кетишдан кечиктирилган даромад аниқланди – 7 200 минг сўм. Тўловлар жадвали бўйича ҳар ойлик фоизли даромад (шартли равишда) – 2 000 минг сўм.
Корхона қуйидагиларни ҳар ойда жами даромадга киритади:
  • фоизларни – 2 000 минг сўм;
  • чиқиб кетишдан кечиктирилган даромаднинг бир қисмини: 7 200 : 3 : 12 = 200 минг сўм.
Диққат
2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоизли даромадлар суммаси фойда солиғини ҳисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди .

ҚҚС

Лизингга бериш учун сотиб олинадиган объектлар бўйича ҚҚС тўлиқ ҳисобга олинади .

Мол-мулкни лизингга бериш – реализация қилиш бўйича айланма . У лизинг шартномаси тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра мол-мулк лизингга олувчининг тасарруфига берилган санада тан олинади .

ҚҚС бўйича солиқ базаси барча даврий лизинг тўловлари суммаси (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, фоизли даромад чегириб ташланган ва ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади .

Buxgalter.uz тавсия қилади
Лизинг тўловлари таркибидаги фоизли даромадга ҚҚС солинмаслиги учун лизинг шартномасида мол-мулкнинг қайтариб сотиб олиш суммасини алоҳида ажратиб кўрсатинг.
Мисол
ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш
2020 йил сентябрда корхона қиймати 115 000 минг сўм бўлган (шу жумладан ҚҚС – 15 000 минг сўм) асбоб-ускуналарни йиллик 10% тўлаш шарти билан 3 йил муддатга лизингга берди. 3 йиллик тўловлар жадвалида корхона асбоб-ускуналарнинг қайтариб сотиб олиш қиймати (115 000 минг сўм) ва фоизларни алоҳида кўрсатди.
Корхона реализация қилиш бўйича айланма – 100 000 минг сўмни тан олади ва 2020 йил сентябрда 15 000 минг сўмлик суммада ҚҚСни ҳисоблайди.

Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришга доир хизматлар фоизли даромадлар олишга тааллуқли қисми бўйича ҚҚСдан озод этилади .


Мол-мулк солиғи ва ер солиғи

Лизингга берилган мол-мулк лизингга олувчи балансида ҳисобга олинади .

Мол-мулк солиғи солинадиган кўчмас мулк лизингга берилаётган бўлса, солиқни лизингга олувчи тўлайди .

Ер солиғини ҳам лизингга олувчи тўлайди .


Ҳисобварақ-фактураларни қачон тақдим этиш зарур

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда корхоналар ҳисобварақ-фактурани тақдим этишлари шарт .

Ҳисобварақ-фактура ҚҚС бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади .

Мол-мулкни лизингга бериш – реализация қилиш бўйича айланма . Шу сабабли ҳисобварақ-фактурани мол-мулкни лизингга олувчига бериш санасида, унда мол-мулкни қайтариб сотиб олиш қиймати ва ҚҚСни (тўловчилар учун) кўрсатган ҳолда тақдим этиш зарур.

Ҳар ойлик фоизли даромад, моҳиятан олганда, мол-мулкни лизингга бериш бўйича хизматлар учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади. Шу сабабли фоизли даромад суммасига ҳар ойда ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактура тақдим этинг.

Диққат
Эски Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибида ижара тўловларига ҳисобварақ-фактура ёзиб берилмаслиги назарда тутилган эди . Янги Низомда ушбу норма мавжуд эмас.

Лизингга берувчи ижара муддати мобайнида ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтса

Савол юзага келади – қолган тўловлар жадвалини қайта кўриб чиқиш ва мол-мулкнинг қопланмаган қийматига ҚҚСни унга киритиш зарурми?

Солиқ солиш мақсадида реализация қилиш бўйича айланма объект лизингга берилган пайтда тан олинади . Лизингга берувчи ўшанда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган.

Ижара тўловларининг вақти-вақти билан олиниши – мол-мулкни бериш пайтида тан олинган дебиторлик қарзининг сўндирилиши (қоплаш қисмида). Яъни мол-мулк қийматининг қопланиши реализация қилиш деб ҳисобланмайди.

Солиқ кодексида мол-мулкнинг қопланмаган қисмига ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш назарда тутилмаган. Шу сабабли ҚҚС тўлашга ўтганда тўловлар жадвалини ўзгартиришга ҳожат йўқ.

Лизингга берувчи ижара тўловларини олаётганда дебиторлик қарзини сўндиради ва ҚҚС солинмайдиган фоизли даромадни тан олади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал