Норезидентга роялти тўловига қандай фойда солиғи солинади?

10.12.2020

Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи учун роялти тўлайди. Норезидентнинг роялти тарзидаги даромадидан фойда солиғи тўланиши керакми?

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

- Роялти – бу ҳар қандай номоддий активдан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базасидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар .

Эътибор беринг

СКнинг 44-моддаси 2-қисмида тўловлар роялти сифатида қаралмайдиган ҳоллар келтириб ўтилган.

Жумладан, компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловлар роялтига кирмайди, агар:

  • фойдаланиш шартлари бундай дастурнинг мўлжалланган функционал мақсади билан чекланган бўлса;
  • уни такрорлаш бундай фойдаланиш учун зарур бўлган кўчирма нусхалар сони билан чегараланган бўлса.

Ушбу қоида дастурни жойлаштирилган ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда созлаш йўли билан мослаштирилган дастурлар версияларига ҳам тааллуқлидир.

Мисол учун, ДТга муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланмаган ҳолда бухгалтерлик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловларга роялти сифатида қаралиши мумкин эмас.

Мисол учун, ДТга муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланмаган ҳолда бухгалтерлик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловларга роялти сифатида қаралиши мумкин эмас.

Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган норезидентга роялти тўлаш чоғида, Ўзбекистон корхонаси фойда солиғи бўйича солиқ агентига айланади. Ҳар бир даромадни тўлаш чоғида 20% ставка бўйича солиқ ушлаб қолинг .

Эътибор беринг
Ўзбекистон хорижий компаниянинг резидентлик давлати билан тузган иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома қоидаларини инобатга олинг . Шартнома солиқ солишнинг бошқа қоидаларини, шу жумладан – пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланилишини назарда тутиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳосил бўладиган ва Россия Федерациясининг pезидентига тўланадиган pоялтилаp Россияда солиққа тоpтилади . Халқаро шартноманинг ушбу қоидасини қўллаш ва солиқни ушлаб қолмаслик учун даромад тўлашдан олдин Россия компаниясидан қуйидагиларни олинг:

  • солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат (СКнинг 358-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда);
  • норезидент даромадни олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномаси .

Агар бу ҳужжатлар олинмаган бўлса:

  • норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолинг;
  • уни даромадни тўлаш санасидаги МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланг;
  • солиқ ҳисоботини даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этинг .
Эътибор беринг
Агар сиз норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолмаган бўлсангиз ёки халқаро шартнома қоидаларини ғайриқонуний қўллаган бўлсангиз, солиқни, шунингдек пенянинг тегишли суммасини бюджетга киритишингиз шарт. Солиқ ўз маблағлари ҳисобидан тўланган тақдирда, солиқ агентининг солиқни ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича мажбурияти бажарилган деб эътироф этилади .
Мисол
Норезидентга роялти тарзида даромад тўланганда фойда солиғини тўлаш
Ўзбекистон корхонаси 2020 йил 2 декабрда Россия компаниясига ҚҚСсиз 1 500 АҚШ доллари миқдорида роялти тўлайди. Контакт шартларига асосан солиқ агенти ҚҚСни мустақил равишда тўлайди.
Компания резидентлик сертификатини тақдим этмади. Тўлов санасида МБ курси – 1 АҚШ доллари учун 10 427,38 сўм.
Корхона 300 АҚШ долларини (1 500 х 20%) ушлаб қолади ва норезидентга 1 200 АҚШ долларини (1 500 – 300) ўтказади.
Корхона 3 128 214 сўм (300 х 10 427,38) миқдорида солиқни 2020 йил 3 декабрдан кечиктирмай тўлаши, ҳисоботни эса – 2021 йил 20 январдан кечиктирмай тақдим этиши керак.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь