УФни камайтириш ҳисобига пул тўловларига солиқ солиш лозимми?

preview

МЧЖ ўз таъсисчисига - Ўзбекистон норезидентига устав фондини камайтириш ҳисобига чет эл валютасида пул маблағлари тўлади. Бунда солиқ оқибатлари юзага келиш ёки келмаслигини Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:


- МЧЖ иштирокчиларига устав фондини камайтириш ҳисобига пул маблағларини тўлаш МЧЖга ҳам, унинг таъсисчилари учун ҳам қандайдир солиқ оқибатларига сабаб бўлмайди. 


Фойда солиғи, айланмаданн олинадиган солиқ ва ЖШДС
 

МЧЖ устав капиталини камайтиришда жамиятда ҳам, унинг таъсисчиларида ҳам даромад ёки харажат юзага келмайди . Бинобарин, таъсисчиларга пул маблағларини тўлашда солиқ оқибатлари мавжуд эмас.

Бунда, агар таъсисчи ўз улушининг (улушининг бир қисмининг) қийматини олишдан МЧЖ фойдасига воз кечган бўлса, охиргиси даромад олади, у фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромад таркибига киритилади  .


ҚҚС

Таъсисчиларга устав фондини камайтириш ҳисобига пул маблағларини ўтказиш товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди, демакки, ҚҚС солинмайди .

 

Мисол
МЧЖнинг чел эллик таъсисчисига устав капиталини камайтириш ҳисобига валюта маблағларини тўлаш

 

2021 йил 10 августда МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамият устав фонди миқдорини 120 млн сўмга камайтириш тўғрисида қарар қабул қилди. Чет эллик таъсисчи - УФда 40% улушга эга Ўзбекистон норезиденти АҚШ доллари эквивалентида 48 млн сўм (120 х 40%) олиши керак.

10.08.2021 й.да МБ курси - 1 АҚШ доллари учун 10 628 сўм. Чет эллик таъсисчи: 48 000 000 : 10 628 = 4 516,37  АҚШ доллари олади. Таъсисчиларнинг қарорига биноан валютани конвертация қилиш ва валюта маблағларини ўтказиш харажатлари МЧЖнинг харажатларига киритилган.

Бунда жамият учун ҳам, чет эллик таъсисчи учун ҳам солиқ оқибатлари мавжуд эмас.