Ўрта ва йирик корхоналар учун солиқ имтиёзлари

preview

Давлат карантин даврида бизнесга турли турдаги қўллаб-қувватлашни таклиф қилмоқда. Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони билан солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилди. Барча амалдаги имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида ўқинг.

- Пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ итиёзлари Президентнинг қуйидаги Фармонларида акс этган:

1) Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони;

2) Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони;

3) Президентнинг 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармони;

4) Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони;

Илова қилинаётган жадвал ўрта ва йирик корхоналар учун солиқ имтиёзларини тушуниб олишга ёрдам беради:

Солиқлар ва йиғимлар

 

Ўрта ва йирик корхоналар

 

 

1 млрд сўмгача айланма билан

1 млрд сўмдан ортиқ айланма билан 

Солиқлар бўйича имтиёзлар  

1

Мол-мулк солиғи

1. Мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади:

  • 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда - бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ;
  • 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар  - туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар .

2. Қуйидагилар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар тўхтатилади:

  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғи оширилган ставкаларини қўллаш;
  • оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш .

Маълумот учун: юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари СКнинг 415-моддасида белгиланган.

2

Ер солиғи

1. Ер солиғини тўлашдан озод қилинади:

  • 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда - бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ;
  • 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар  - туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар .

2. Тўхтатилади:

  • 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан ер солиғи оширилган ставкаларини қўллаш, шу жумладан – 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш ;
  •  карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш .

Маълумот учун: юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари СКнинг 429-моддасида белгиланган.

 

3

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича солиқ ставкаси 2020 йилда 50%га пасайтирилади .

Маълумот учун: 2020 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонуннинг 11-иловасида белгиланган.

4

Ижтимоий солиқ

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача камайтирилади .

5

Айланмадан олинадиган солиқ

1. 2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромад солиққа тортилмайди .
2. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар "Маҳалла", "Саховат ва кўмак", "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" фондларига (ва уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, ҳокимликлар томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) солиқ солиш объектига киритилмайди .

 

6

Фойда солиғи

 

 

1. Тўловчилар фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича талабларни бекор қилган ҳолда, 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб солиқ бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга .

2. 2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромад жами даромад таркибига киритилмайди ва тегишинча, солиққа тортилмайди

3. Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда  солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди .

4. 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар солиқни ҳисоблаб чиқаришда:

  • "Маҳалла", "Саховат ва кўмак", "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" фондларига (ва уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, ҳокимликлар томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари, товарлар (хизматлар) чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;
  • лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда (кечиктириш берилган даврдаги) жами даромад таркибига киритилмайди .

7

ҚҚС


1. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўлланади .

2.2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар "Маҳалла", "Саховат ва кўмак", "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" фондларига (ва уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, ҳокимликлар томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод этилади .

8

Акцизлар

2020 йилнинг охирига қадар амалдаги ставкалар сақланиб қолинади:

  • спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғининг;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг .

Маълумот учун: акциз солиғи ставкалари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 8-иловада белгиланган.

9

Божхона тўловлари

1.2020 йил 31 декабрга қадар 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади .

2. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан (божхона божи, акциз солиғи ва ҚҚС) озод этилади .

3. Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди .

10

ЖШДС (маълумот учун) 

1. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортишдан озод қилинади .

2. 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар "Маҳалла", "Саховат ва кўмак", "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" фондларидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди .

3. 2020 йилда ходимга тўланадиган, ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади .

11

Умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим

25%га камайтирилади .

12

Туристик (меҳмонхона) йиғими

2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади .

Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)

13

Мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув солиғи

Хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади .

14

Божхона тўловлари

Хўжалик юритувчи субъектларга товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди .

Солиқ маъмуриятчилиги соҳасида имтиёзлар 

15

2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарима санкциялари қўллаш тўхтатилади .

16

2020 йил 1 октябргача бўлган даврда вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди .

Маълумот учун: пеня миқдори СКнинг 110-моддасида белгиланган.

17

2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно .

Маълумот учун: солиқ аудитидан ўтказиш тартиби СКнинг 140-143-моддаларида белгиланган. 

18

Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади .

Изоҳ: базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 223 000 сўм, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) – 679 330 сўм материални эълон қилиш санасида.