Ходимнинг даволаниши учун КПК орқали ҳақ тўлаш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

preview

Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб унинг стационар ва амбулатор тарзда даволанганлиги учун ҳақ тўлаш ёки унинг қийматини қоплаш – бу жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади саналади . Ходимнинг даволанишига ҳақ тўлаш учун корхонанинг корпоратив картасидан фойдаланиш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

Саволга “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Виктория БЕЗГИНА жавоб беришди:

 

 – Сизнинг саволларингизни тартиб билан кўриб чиқамиз:

1. Даволанишга КПК орқали ҳақ тўлаш мумкин

КПКдаги пул маблағлари фақат корхонанинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ қатъий белгиланган мақсадлари учун фойдаланилиши мумкин .

Ходимнинг даволаниши учун соғлиқни сақлаш ташкилотларига тўлов харажатларини бошқа операция харажатларига олиб бориш мумкин . Тегишинча, тиббий хизматларга ходимнинг фойдасига тўлов учун КПКдан фойдаланиш мумкин.

КПКга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга йўл қўйилмайди . Даволанишга ҳақ тўлаш кўрсатилган тўловлар жумласига кирмайди.

Шунингдек, КПК воситасида нақд пул берилиши мумкин эмас. Тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун фақат карта воситасида ҳақ тўлаш мумкин.

 

2. ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин, агар...

ЖШДС бўйича имтиёз фақат ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатор ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан ҳақ тўланган ҳолларда назарда тутилган . Агар жисмоний шахс корхона ходими ҳисобланмаса, кўрсатилган имтиёз қўлланилмайди ва моддий наф суммасига ЖШДС солинади.

Солиқ кодекси тиббиёт муассасаларини хусусий ва давлат муассасаларига ажратмайди. Бинобарин, ходим қандай тиббиёт муассасасида даволанганидан қатъи назар, ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин.

Даволаниш учун ўтказилган суммага ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад эмас . Бунда бу - корхонанинг фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажати саналади .

Даволаниш учун ходимнинг раҳбар номига берадиган аризаси ва соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан берилган ҳужжатлар (шартнома, хизматларга ҳақ тўлаш учун счёт) асосида ҳақ тўлаш мумкин.

Тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун тўловни раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштиринг. Буйруқда харажатлар суммаси ва уларни тўлаш усулини кўрсатинг. Бундай харажатлар миқдори қонун ҳужжатларида чекланмаган - даволаниш учун тўловнинг ҳар қандай суммасига имтиёзни қўллаш мумкин.

Ходимнинг даволанишга харажатлари учун қуйидаги усулда ҳақ тўлаш мумкин :

  • маблағларни соғлиқни сақлаш ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиш. КПК воситасида тўлов ушбу турга киради, чунки КПК - бу ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шакли ;
  • соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида унга нақд пул маблағлари бериш;
  • маблағларни ходимнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиш;
  • ходим пул маблағларини олиб кетиш имкониятига эга бўлмаса, уларни  унинг оила аъзоларига ёки ота-онасига бериш.
Эътибор беринг
Ходим ёки унинг болалари даволанганлиги учун пул маблағлари тўлангандан сўнг, ундан тасдиқловчи ҳужжатларни сўраб олинг (онлайн-НКМ чеки, ҳисобварақ-фактура ва бошқалар). Ушбу ҳужжатлар ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Пул маблағларини КПКга ўтказиш

5530

5110

Тиббиёт муассасаси хизматларига ҳақ тўлаш

4230 (4290)

5530

Ходим амбулатор даволанганлиги учун КПК воситасида ҳақ тўлаш суммасига моддий наф ҳисоблаш, ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш ва ҳисобдор шахсдан КПК орқали тўланган харажатлар суммасини ҳисобдан чиқариш акс эттирилди

6710

4230 (4290)

2010 (9400)

6710