Норезидентнинг ижара бўйича даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади

09.12.2020

Корхона чет давлатнинг жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар:

– Чет давлатларнинг фуқароларига даромад олинган даврдаги уларнинг мақомига қараб солиқ солинади. Умумий қоидага кўра солиқ солиш мақсадларида солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг резидентлари деб эътироф этилади. Худди шундай даврдаги мазкур муддат 183 кундан кам бўлганда, жисмоний шахс норезидент ҳисобланади .

Чет давлатнинг жисмоний шахси даромадларига солиқ солишда 3 та омил ҳисобга олинади:

1) у қайси давлат резиденти ҳисобланиши;

2) жисмоний шахс резиденти ҳисобланган давлат билан Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;

3) солиқ солинадиган даромад тури.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киритилади , уларга ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Норезидент томонидан мол-мулкни ижарага беришда солиқ агентида мулкий даромадларга ЖШДС солинади . Яъни ижарага олувчи юридик шахс норезидент жисмоний шахслар учун белгиланган – 20%лик ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қолиши лозим . Бунда халқаро шартнома мавжуд бўлса, унинг шартлари ҳисобга олинади .

Солиқни ҳисоблашда мол-мулкни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара тўловлари ставкаларини ҳам инобатга олиш лозим .

Эътибор беринг

2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар :

  • бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;
  • жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Ушбу имтиёзлар ва преференциялар норезидент жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади. Бу ҳақда бу ерда ўқинг.

Норезидент жисмоний шахснинг ижарага беришдан олинган даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади :

1) жисмоний шахс ҳисобланган норезидентнинг бундай даромадларини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 4-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот» иловасида акс эттиринг;

2) ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 3-«Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори  маълумотнома-ҳисоб-китоби» иловасини норезидентнинг ижарага олинган даромадлари бўйича тўлдиринг.

Ҳисоб-китобга ушбу илова шартномада белгиланган ижара тўлови ставкаси энг кам ижара тўлови ставкасидан кам бўлганда ЖШДС бўйича қўшимча ҳисобланадиган суммани аниқлаш учун тўлдирилади. Бундай ҳолатларда қўшимча сумма автоматик равишда ҳисобланади ҳамда 3-илованинг 070-сатрида ва Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида акс этади;

3) норезидент жисмоний шахснинг даромадига, шу жумладан мулкий даромадига имтиёз қўлланиладиганда, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасини тўлдиринг (0600–0625-сатрлар);

4) кейин ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-илованинг 050-сатри қиймати автоматик равишда Ҳисоб-китобнинг 013-сатрида акс этади.

Эътибор беринг
Кўпинча маълумотлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-илованинг 013-сатрига киритилганидан кейин «Хато» ёзуви чиқади. Мазкур ҳолатда 2, 3 ва 4-иловалардаги норезидентнинг даромадларига доир барча рақамлар қўлда ўчириб чиқилади, бунда «Нусха кўчириш ва жойлаш» функциясидан фойдаланилмайди.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Норезидент жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5 ва 6-иловалар (жисмоний шахслар расшифровкалари – файл-шаблонлар) тўлдирилмайди. Улар учун Ҳисоб-китобга 4-илова ва Ҳисоб-китобнинг алоҳида сатри – 013-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова) назарда тутилган.

Вазиятни шартли мисолларда кўриб чиқамиз:

Мисол
Норезидент мол-мулкни ижарага беради, бунда имтиёзли давр мавжуд
Кичик корхона 1.06.2020 йилдан 30.11.2020 йилгача бўлган даврда норезидент жисмоний шахсдан Тошкент шаҳридаги майдони 100 кв.м бўлган нотурар жой биносини ижарага олади. Жисмоний шахс резидентлик сертификатини тақдим этмаган. Шартнома 2020 йил учун белгиланган ижара тўловларининг энг кам ставкаси бўйича тузилган, яъни 1 кв.м учун – 25 000 сўм.
Ижарага олувчи ЖШДСни 20%лик ставка бўйича ҳисоблаши ҳамда норезидентнинг даромадидан ушбу суммани ушлаб қолиши лозим. Бироқ 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар норезидентнинг ижарага беришдан олинадиган даромадларига ЖШДС солинмайди.
Шу боис ижарага олувчи 2020 йил июнь ойи учун 500 000 сўм (2 500 000 х 20%) миқдорида ЖШДСни ушлаб қолади ва норезидентга солиқ суммасини чегириб ташлаган ҳолда 2 000 000 сўм (2 500 000 – 500 000) миқдорида даромадни ҳисоблаб ўтказади. 2020 йил июлдан ноябрга қадар – ҳар ойда ижарага берувчига солиқни ушлаб қолмасдан, тўлиқ миқдорда 2 500 000 сўмдан тўлайди. 2020 йил ноябрь ойи учун ҳисоботда норезидент жисмоний шахснинг даромадини акс эттириш.
Корхона норезидентнинг ижарадан олинган даромадларини ҳар ойда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттиради . Норезидентнинг солиқ солинадиган ва имтиёзли даромадлари корхона томонидан ортиб борувчи якун билан акс эттирилганлиги сабабли қуйидаги ёрдамчи жадвални тайёрлаб оламиз:

Т/р

2020 йил июнь–ноябрь ойлари учун жами даромад

2020 йил июнь ойи учун ижарадан олинган даромад

2020 йил июль–ноябрь ойлари учун ижарадан олинган даромад

1

6 х 2 500 000 = 15 000 000 сўм

1 х 2 500 000 = 2 500 000 сўм

5 х 2 500 000 = 12 500 000 сўм

1.  Ҳисоб-китобнинг 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасида 0621-сатрда имтиёзни танланг ва унинг суммасини кўрсатинг:

Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари – норезидентларига қўлланилган солиқ имтиёзлари

 

х

х

Имтиёзлар суммаси - жами (0610-сатр + 0620-сатр)

0600

х

х

 

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (0621-сатр + 06..-сатрлар йиғиндиси)

0620

1.00

12 500 000,00

7937 – 22.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон, 1-б., «а» кичик банди, 3-хатбошиси. 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилиши белгилансин.

0621

1.00

12 500 000,00

2. Ҳисоб-китобнинг 4-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот» иловасида қуйидагиларни кўрсатинг:
  • 010-сатрнинг 4-устунида – 2020 йил июндан ноябргача бўлган даромадларнинг умумий суммаси – 15 млн сўм;
  • 011-сатрнинг 4-устунида – бошқа даромадлар суммаси, шу жумладан мулкий даромадлар – 15 млн сўм;
  • 020-сатрнинг 4-устуни 2-илова тўлдирилгандан кейин автоматик тарзда тўлдирилади – имтиёз мавжуд бўлганда;
  • 040-сатрнинг 4-устунида норезидент жисмоний шахслар учун белгиланган ставка – 20%.

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги  

даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

шу жумладан:

меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар ҳамда бошқа даромадлар суммалари

халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган (фрахтдан олинадиган) даромадлар суммаси

1

2

3

4

5

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

010

15 000 000

15 000 000

 

шундан бошқа даромадлар (мулкий, моддий наф тарзидаги ва бошқа)

011

15 000 000

15 000 000

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0600-сатри)

020

12 500 000

12 500 000

х

Солиқ базаси (010-сатр - 020-сатр)

030

2 500 000

2 500 000

0,00

Даромад солиғи ставкаси, %

040

х

20

 

Даромад солиғи бўйича ҳисобланган ва ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган сумма (030-сатр х 040-сатр)

050

500 000

500 000

0,00

3. Ҳисоб-китобнинг 3-«Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори  маълумотнома-ҳисоб-китоби» иловасида қуйидагиларни кўрсатинг:

  • 010-сатрда – ижарага олинган бино майдони – 100 кв.м;
  • 020-сатрда – бир ойда энг кам ижара тўлови миқдори – 0 сўм, сабаби 2020 йил июлдан декабрга қадар мол-мулкни (бинолар ва автомобиль транспортини) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;
  • 040-сатрда – ижара шартномасига мувофиқ ҳар ойлик ижара тўлови – 2 500 000 сўм;
  • 060-сатр қиймати 0 (ноль) га тенг, сабаби шартнома 1 кв.м учун ижара тўлови суммаси энг кам ижара тўловига тенг, бунда қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

 

 

Ҳисоб-китобга 3-илова

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори  маълумотнома-ҳисоб-китоби 

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

 Сатр коди

  Жами

 

нотурар жой
(кв.м)

Тошкент ш.

1

2

3

7

Мол-мулк ўлчов бирлиги

010

х

100

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда*

020

х

0

Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори

030

0

0

Ижара шартномасига биноан ҳар ойлик ижара тўлови**

040

2 500 000

2 500 000

Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад  солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси ((030-сатр - 040-сатр) х 12%))

050

0

0

Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад  солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

060

0

х

Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

070

0

х

4. 4-илова 050-сатрининг қиймати Ҳисоб-китобнинг 013-сатрида автоматик тарзда акс этади.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган даромад суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

 

Жами

умумбелгиланган ставка бўйича

бошқа ставкалар бўйича

ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)

013

15 000 000,00

0

0

0

500 000,00

х

Мисол
Норезидент корхонада ишлайди ва мол-мулкни ижарага беради
Кичик корхона Туркия фуқароси билан 2020 йил октябрдан хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузди. Октябрь ойида кўрсатилган хизматлар учун тўлов суммаси 2 000 000 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек 1.10.2020 йилдан бошлаб корхона ушбу жисмоний шахсдан Тошкент шаҳридаги майдони 200 кв.м бўлган нотурар жойни ижарага олади, ижара тўлови – 4 000 000 сўм.
Туркия фуқароси 2020 йил сентябрдан буён Ўзбекистонда турибди, у резидентлик сертификатини тақдим этмаганлиги сабабли ижара тўловига 20%лик ставка бўйича ЖШДС ҳамда ижтимоий солиқ солинади.
Корхона томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан ижтимоий солиқ ставкасини 1%гача камайтириш кўринишидаги имтиёзлар қўлланилади  .
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДС солинмайди ҳамда мулкий даромадлар ҳисобланмаганлиги боис ижтимоий солиқ солиш объекти бўлмайди  .
Қуйидаги ёрдамчи жадвални шакллантириб оламиз:

Т/р

Даромад тури

Даромад суммаси

ЖШДС

Тўланадиган сумма

Ижтимоий солиқ

1

Кўрсатилган хизматлар учун тўлов

2 000 000

2 000 000 х 20% = 400 000

1 600 000

2 000 000 х 1% = 20 000

2

Мол-мулкни ижарага бериш

 

4 000 000

Имтиёз 31.12.2020 йилгача берилган (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон)

4 000 000

Солиқ солиш объекти эмас

 

Жами:

6 000 000

400 000

5 600 000

20 000

Норезидент жисмоний шахснинг даромадини ҳисоботда акс эттирамиз:

Корхона норезидент жисмоний шахснинг даромадини ҳар ойда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттиради .

1. Ҳисоб-китобнинг 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасида имтиёзни танланг ва суммасини кўрсатинг:

Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари бўлган норезидентларга қўлланилган солиқ имтиёзлари

 

X

Имтиёзлар суммаси - жами (0610-сатр + 0620-сатр)

0600

Х

 

 

б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (0621-сатр + 06..-сатрлар йиғиндиси)

0620

4 000 000,00

7937 – 22.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон, 1-б., «а» кичик банди, 3-хатбошиси. 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилиши белгилансин

0621

4 000 000,00

2. Ҳисоб-китобнинг 4-«Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида маълумот» иловасида қуйидагиларни кўрсатинг:
  • 010-сатрнинг 4-устунида – даромадлар умумий суммаси – 6 млн сўм;
  • 011-сатрнинг 4-устунида – бошқа даромадлар суммаси, шу жумладан мулкий даромадлар – 4 млн сўм;
  • 020-сатрнинг 4-устуни 2-илова тўлдирилгандан кейин автоматик тарзда тўлдирилади – имтиёз мавжуд бўлганда;
  • 040-сатрнинг 4-устунида норезидент жисмоний шахслар учун белгиланган ставка – 20%.

 

 

 

 

Ҳисоб-китобга 4-илова

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидаги  

даромадлар манбаидан олинган даромадлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

шу жумладан:

меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар ҳамда бошқа даромадлар суммалари

халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган (фрахтдан олинадиган) даромадлар суммаси

1

2

3

4

5

Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси

010

6 000 000

6 000 000

 

шундан бошқа даромадлар (мулкий, моддий наф тарзидаги ва бошқа)

011

4 000 000

4 000 000

х

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0600-сатр

020

4 000 000

4 000 000

х

Солиқ базаси (010-сатр - 020-сатр)

030

2 000 000

2 000 000

0,00

Даромад солиғи ставкаси, %

040

х

20

 

Даромад солиғи бўйича ҳисобланган ва ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган сумма (030-сатр х 040-сатр)

050

400 000

400 000

0,00

3. 1 кв.м учун ижара тўлови 20 000 сўмни (4 000 000 сўм : 200 кв.м) ташкил этади, бу энг кам ижара тўловчи ставкаларидан кам бўлади. Бироқ қўшимча тўлов ҳисобланмайди, сабаби 2020 йил декабрга қадар мол-мулкни (бинолар ва автомобиль транспортини) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;

 

 

Ҳисоб-китобга 3-илова

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори
маълумотнома-ҳисоб-китоби

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

 

нотурар жой
 (кв.м)

Тошкент ш.

1

2

3

7

Мол-мулк ўлчов бирлиги

010

х

200,00

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда*

020

х

0

Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори

030

0

0

Ижара шартномасига биноан ҳар ойлик ижара тўлови**

040

4 000 000,00

4 000 000,00

Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад  солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси ((030-сатр - 040-сатр) х 12%))

050

0

0

Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад  солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

060

0

х

Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

070

0

х

4. Ҳисоб-китобга 4-илованинг 050-сатри қиймати автоматик равишда Ҳисоб-китобнинг 013-сатрида акс этади.
5. Норезидентнинг ФҲШ бўйича тўлов кўринишидаги даромадига 1%лик ставка бўйича ижтимоий солиқ солинади, шу боис уни Ҳисоб-китобнинг 013-сатрининг 6-«Ижтимоий солиқ – бошқа ставкалар бўйича» устунида акс эттиринг.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ
 

(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)

(сўмда)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Ҳисобланган даромад суммаси

Ижтимоий солиқ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

ШЖБПҲга ҳисобланган мажбурий (ихтиёрий) бадаллар суммаси

Жами

умумбелгиланган ставка бўйича

бошқа ставкалар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар (Ҳисоб-китобга 4-илова)

013

6 000 000

2 000 000

0

2 000 000

400 000

х

Мисол
Кичик корхона 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон бўйича имтиёзни қўлламаган ҳолда норезидентга мулкий даромадни тўлади.
Кичик корхона норезидент билан 1.01.2020 йилдан ижара шартномасини тузди. Шартнома бўйича ҳар ойлик ижара ҳақи 7 млн сўмни ташкил этади. Бухгалтер ҳар ойда 840 000 сўм (7 000 000 х 12%) миқдорида ЖШДС ушлаб қолган.
Бироқ ПФ-6029-сон Фармонга мувофиқ жисмоний шахснинг (резидент ва норезидентнинг) мулкий даромадларига 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар ЖШДС солинмаслиги керак.
Бухгалтер 2020 йил июль ойидан бошлаб ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича мулкий даромад кўрсатилган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топшириши лозим, норезидентга ушлаб қолинган сумма тўланиши керак.
Ҳисоботда имтиёзни қандай акс эттиришни юқорида келтирилган 1-мисолда қаранг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь