ОТМда таълим учун ҳақ тўловчилар учун учта муаммо

18.11.2020

28 ёшли талабанинг ОТМда таълими учун ҳақни унинг эри тўласа, СКнинг 378-моддаси 16-бандида назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Агар талаба учун бир йўла оиланинг учта аъзоси ҳақ тўласа,  ҳақ тўлашда иштирок этиш улушини қандай тасдиқлаш мумкин? Контракт ҳақини тўлашда банк фоизига имтиёзни қўлласа бўладими?

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори  Низомиддин СУЛТОНОВ жавоб берди:

1. Норма русча ва ўзбекча вариантларда - фарқ қилади

- Талаба учун ёшга доир чекловга нисбатан саволни бугунги кунда кўплар беришади, сабаби Солиқ кодексида ўзбек тилида ва унинг рус тилидаги таржимасида ушбу норма  турлича ифодаланади .

Ўзбек тилидаги матндан эрининг (хотинининг) хотинининг (эрининг) ёши муҳим эмаслиги, рус тилига таржимадан эса – имтиёзни фақат таълим олаётган эрининг (хотинининг) ёши 26 ошмаган тақдирда қўллаш мумкинлиги келиб чиқади.

Мазкур вазиятда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 8-моддасига амал қилиш зарур, унда бундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.

Яъни – агар расман ёндашилса – ўзбек тилидаги СКнинг 378-моддаси 16-бандида ёзилган нормага риоя қилиш лозим. Бу шуни англатадики, ушбу нормани қўллаш учун хотинининг ёши аҳамиятга эга эмас.

Buxgalter.uz тавсия қилади
Чалкашликни олдини олиш учун муаммога қонунчилик органлари эътибор беришлари ва энг яқин вақтда СКнинг таржима қилинган матнини ҳужжатнинг асл матнига мувофиқ келтиришлари керак.

2. Иштирок этиш улушини аниқлашдаги мураккабликлар

- СКнинг янги таҳрири қабул қилиниши билан ОТМда талабанинг таълими учун ҳақ тўлашлари мумкин бўлган шахслар доираси кенгайтирилган. Ва бу ҳуқуқни қўллаш амалиётини мураккаблаштирди.

Масалан, талаба учун контрактнинг бир қисмини отаси, бошқа қисмини – эри тўлайди. Таълим учун ҳақ тўлашда улардан қай бири ва қандай ҳажмда иштирок этганлигини қандай тасдиқлаш мумкин? Қандай ҳужжатлар билан  ва қандай тартибда?

Ушбу жиҳатни Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда ёзиш зарур. Сабаби ҳозирча бухгалтерда ҳам, солиқни қўлловчи солиқ инспекторида ҳам унга зарур маълумотлар билан маълумотномани талаб қилиш учун асос мавжуд эмас.

Бунда, нафақат тартибни ёзиш, балки улар билан тегишли ҳолатлар тасдиқланиши керак бўлган ҳужжатлар шаклларини тасдиқлаш ҳам зарур.

3. Банк фоизига имтиёзни қўллаш имконияти

- Амалиётда бу талай низоларни келтириб чиқаради.

Контракт суммасини банк орқали тўлашда солиқ тўловчи банкка тўловни қабул қилиш бўйича кўрсатилган хизмат учун фоиз тўлайди. Ва  табиийки, у имтиёзни қўллашда ушбу тўловни контракт суммасига қўшиб юборса бўлади, деб ҳисоблайди. Бироқ бу – хато фикр, сабаби СКнинг 378-моддаси 16-бандига асосан фақат солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган, таълими учун тўловга йўналтириладиган иш ҳақи суммаси ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь