Шанбалик учун иш ҳақи - солиқ солинадиган даромад

28.04.2021

Корхонада Наврўз байрами арафасида шанбалик эълон қилинди. Ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида йўналтирилди. Шанбалик учун иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш лозим? Фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга  Татьяна ЛИМАРЕВА, buxgalter.uz эксперти жавоб берди:

 

- Шанбаликка чиққан ходимларга иш ҳақи ҳисобланади. Шанбалик ташкилотчилари ходимларга ушбу иш ҳақи хайрия мақсадлари учун йўналтирилишини маълум қилади. Шанбаликка чиқишнинг ўзи ходимнинг ушбу хайрли ишда иштирок этишга розилигини билдиради.

СКнинг 378-моддаси “Солиқ солинмайдиган даромадлар”да шанбалик бўйича имтиёз мавжуд эмас. У ерда меценатлик кўмагини кўрсатиш бўйича имтиёз мавжуд , бироқ мазкур ҳолда бу меценатлик эмас*. Шу тариқа, шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақига, одатдаги иш ҳақи каби, белгиланган тартибда ЖШДС солинади. Бунда бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар суммасига (1% ШЖБПҲ) камаяди.

*Маълумот учун:

Меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.

Меценатлик кўмаги - меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари (16.10.2019 йилдаги ЎРҚ-571-сон Қонуннинг 4-банди).

Шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи суммасига ижтимоий солиқ ҳам солинади.

 

Эътибор беринг
Иш вақти ҳисоби табелида шанбаликка чиқиш иш куни сифатида қайд этилади. Агар ходим тез-тез иш вақтидан ташқари ишласа, бир йил учун иш соатларининг умумий фонди белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини кузатинг.

 

Эътибор беринг
Шанбаликдаги иш учун ҳисобланган иш ҳақи фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатларга киритилади . Агарда иш ҳақидан ташқари корхона “Маҳалла” фондига қўшимча маблағларни йўналтирса, корхонанинг бундай харажатлари чегирилмайдиган харажатларга киритилади.

 

Бухгалтерия ўтказмалари: 

 

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

Ходимга шанбалик учун маошдан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланди - – 1 500 000 сўм (1 500 000 х 1/22) , бунда 22 март ойида 5-кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони

9430

6710

68 181,82

ЖШДС ҳисобланди

(68 181,82 х 12%)

6710

6410

8 181,82

ШЖБПҲга 0,1% ҳисобланди

(68 181, 82) х 0,1%

6410

6530

68,18

Ижтимоий солиқ ҳисобланди (12%)

(68 181,82 х 12%)

6710

6520

8 181,82

Хайрия фондига йўналтириладиган шанбалик учун иш ҳақи акс эттирилди

(68 181,82 – 8 181,82)

6710

6990

60 000

“Маҳалла” фондига шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи ўтказилди

6990

5110

60 000

 

 

Эътибор беринг
Моддалар бўйича харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида қандай акс эттириш ҳақида бизнинг тавсиямизда батафсил ўқинг. ЖШДСни қандай тўлаш ва қачон ҳисоботни тақдим этишни бу ерда қаранг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь