ШЖБПҲ бўйича пеня қаердан келди ва у қандай акс эттирилади

preview

“Корхона Халқ банкига ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ўтказади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. Ҳисоб-китобларни ДСИ билан солиштириш чоғида бухгалтерия корхона томонидан ШЖБПҲ ҳисобланганлиги ва у бўйича пеня сўндирилганлигини кўрди. 

1. Агар ҳатто реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасиз қабул қилишмаса, ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня қай тарзда пайдо бўлиши мумкин? 

2. Корхона ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндиришга маблағларни йўналтирмаган бўлса, ушбу сумма қаердан келиб тушиши мумкин? 

3. Бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня қандай акс эттирилади?”. 

Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

– Юридик шахслар ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммасини Халқ банкига ўтказади, жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестрини ҳам шу ерга топширади. ШЖБПҲга ажратмалар тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилганлигини солиқ органлари назорат қилади. Ушбу назоратни таъминлаш учун солиқ органига қуйидагилар тақдим этилади:

  • Халқ банки филиаллари - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар - фуқароларнинг ШЖБПҲга бадаллар ўтказган иш берувчилар тўғрисида маълумотлар;
  • иш берувчилар - ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишда - фуқароларнинг ШЖБПҲга ҳисобланган суммалар тўғрисида маълумотлар.
Эътибор беринг

Иш берувчилар фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни бюджетга ЖШДСни тўлаш билан биргаликда ЖШДСни тўлаш учун белгиланган шакл ва муддатларда тўлайдилар .

Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўланади.

Даромадлар натура шаклида амалга оширилганда солиқ натура тарзидаги тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида солиқ тўловчи томонидан тўланади .

 

Пеня қаердан келди

Корхона иш ҳақини 5-санада беради, ШЖБПҲга мажбурий бадалларни эса 14-санада ўтказади. Халқ банкида реестрни ундан тўлов топшириқномаси билан бирга қабул қилишади. Бироқ бу ҳолда ДСИ 9 кун учун пеня ҳисоблайди.

Агар корхонада ЖШДС бўйича ортиқча тўланган сумма мавжуд бўлса, у СКнинг 103-моддасида белгиланган кетма-кетликда солиқ қарзини сўндириш ҳисобига ҳисобга олинади.

ШЖБПҲга маблағлар ҳисобланган ЖШДС суммасини тегишли тарзда камайтириш ҳисобига шаклланиши боис, ДСИ ЖШДСнинг ортиқ тўланган суммасини мустақил равишда ШЖБПҲ бўйича пеня ҳисобига  ҳисобга олади.

 

Бухгалтерия ҳисоби

ШЖБПҲга пеня бўйича харажатларни давр харажатлари ҳисобига ҳисобга олинг, сабаби улар маъмурият маблағларни ўз вақтида Халқ банкига ўтказмаганлиги учун айбдор эмас.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича ушлаб қолинган ва ўтказилган суммалар ҳисоби 1515-сон Низомнинг 11-бандига асосан 6530-счётда юритилади,  ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича пеня эса 6410-счётда ҳисобга олинади.

Пеня ҳисоблаш бўйича бухгалтерия ўтказмалари:

Дт 9430  Кт 6410.

 

Мавзуга доир фойдали материалларни тавсия қиламиз: