Агар ТХКМнинг бош офиси бошқа аҳоли пунктида жойлашган бўлса, нима қилиш лозим

preview

Вuxgalter.uz ўқувчиларининг саволларига «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам Ёқубов жавоб беради:

- Фискал хотирали НКМдан фойдаланилганда, ишга тушириш-созлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни  тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар)да ҳал қилиш мумкин эди. Энди эса онлайн-НКМни солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорларни ТХКМнинг марказий офиси ёхуд бошқа шаҳар ёки туманда жойлашиши мумкин бўлган унинг филиалига юборишмоқда. Буни бошқа аҳоли пунктларига бормасдан уддалаш мумкинми?

- Агар сизнинг шаҳрингиз ёки туманингизда сиз танлаган маркадаги онлайн-НКМга хизмат кўрсатадиган ТХКМ филиали мавжуд бўлмаса, ТХКМнинг марказий офиси ёки унинг филиалига бормасликнинг иложи йўқ. Гап шундаки, онлайн-НКМ ёки виртуал кассани солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризани тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ТХКМ (ТХКМ филиали) раҳбари имзолашлари даркор.

Buxgalter.uz дан:
 - Вақти билан ушбу таомил онлайн шаклга ўтказилиб, мақбуллаштирилади, деб чин дилдан умид қилиб қоламиз. Барча юридик шахсларда электрон рақамли имзо мавжуд бўлган ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг қоғоз шаклидаги ҳужжатга шахсан имзо қўйиши учун шу каби сафарларни амалга ошириши ғалати туюлади.