2000 – Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
117. Асосий фаолият тури ҳисобланган маҳсулот (иш, хизмат)лар, асосий ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағида амалга оширилади.
118. Ташкилотнинг харажатлари, тўлаш пайтидан (олдиндан тўлов (ижара, абонент тўлови ва б.) ёки кейинги тўловдан (ҳисобот бериладиган суммаларнинг ортиқча сарфи учун тўлов ва б.) қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритилади.
119. 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари, асосий ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган билвосита харажатлар ҳамда яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter