2700 – Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлари тўғрисидаги маълумотлар 2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағида умумлаштирилади.
Корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари деганда фаолияти мазкур корхонанинг асосий фаолияти бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Хусусан, ушбу ҳисобварақда корхонанинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги, спорт ва маданият объектлари, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторликка оид алоҳида бўлинмаларни...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter