Корхона мол-мулк мажмуи сифатида реализация қилинганида ҚҚС қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– корхонанинг сотиш нархи унинг таркибига кирувчи мол-мулклари баланс қийматидан паст бўлганда ҚҚС ҳисоб-китоби;
– унинг таркибига кирувчи мол-мулклари баланс қийматидан юқори бўлганда бўлганда ҚҚС ҳисоб-китоби.
Бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк деб тан олинади. У олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин
.
Корхонанинг мол-мулки мажмуи таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган қуйидаги турдаги мол-мулклар киради:
- ер участкалари;
- бино ва иншоотлар;
- ускуна;
- инвентар;
- хом ашё ва маҳсулот;
- талаб қилиш ҳуқуқи ва қарзлар;
- корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар.
Корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида корхонани сотиш шартномаси тузиладиган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай шартномаларни нотариал гувоҳлантирилиши талаб этилмайди
.
Шартнома имзолангунига қадар қуйидагилар тузилган ва тарафлар томонидан кўриб чиқилган бўлиши, кейин шартномага илова қилиниши лозим:
- мол-мулк инвентаризация далолатномаси;
- бухгалтерия баланси;
- аудиторлик хулосаси;
- баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот;
- корхонанинг кредиторлари, барча қарзларини (мажбуриятларини) рўйхати, уларнинг хусусияти, миқдори ва талаб қилиб олиш муддати кўрсатилиши лозим.
Харидорга корхонани топшириш тегишли далолатнома орқали амалга оширилади. Унда корхонанинг таркиби ва кредиторлар корхона сотилиши тўғрисида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter