Ijarachi ijara hisobining qanday asosiy qoidalarini qoʻllashi lozim

13.10.2021
author avatar

Ibrohim AHMADXONOV

MHXS boʻyicha ekspert

Тавсияда:

– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ҳисобга олиш;
– фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг амортизация муддати;
– ижара бўйича мажбуриятнинг ҳисоби;
– ижарачининг молиявий ҳисоботида ижарани акс эттириш;
– ижарачи томонидан молиявий ҳисоботга изоҳларда маълумотларнинг ёритиб берилиши.

Агар Сизнинг ташкилотингиз ижарачи бўлса, МҲХСга ўтишда ижара ҳисобини ягона қоидалар бўйича операцион ва молиявийга ажратмаган ҳолда юритишингиз лозим.

Эслатиб ўтамиз

БҲМСда ижара ҳисоби унинг турига боғлиқ. Молиявий ижара объекти актив деб тан олинади ва ижарачининг балансида ҳисобга олинади, оператив ижара объекти эса балансдан ташқари ҳисобга олинади  .

МҲХС ижара объектини унинг туридан қатъий назар, фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив (ФҲША) сифатида тан олишни талаб этади .

МҲХСда ижаранинг балансдан ташқари ҳисоби кучга киргандан кейин ноқонуний ҳисобланади 16-сон БҲХС (IFRS).

Ижара бошланган санада актив счётнинг дебетида мулкнинг ўзини эмас (бино, ускуна, автомобиль ва шунга ўхшаш), балки амортизация қилинадиган ушбу активдан фойдаланиш ҳуқуқини акс эттиринг. Пассив счётнинг кредитида сўндириладиган ижара бўйича мажбуриятни кўрсатинг. Шу тариқа, ижарачи МҲХС бўйича ҳисобда иккита моддани тан олади: фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив ва ижара бўйича мажбурият :

Д-т «Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги актив»

К-т «Ижара бўйича мажбурият»

Бунда аввал ижара бўйича мажбуриятни шартнома бўйича барча келгусидаги ижара тўловларининг дисконтланган қиймати сифатида, сўнгра бошланғич қиймат бўйича фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни ҳисобланг.

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активни қандай ҳисобга олиш керак

Фойдаланиш ҳуқуқи шаклидаги активнинг бошланғич қийматига қуйидагиларни киритинг

lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling