Чет эллик ходимга иш ҳақи қандай тўланади
Тавсияда:
– чет эллик мутахассисни ёллаш учун зарур ҳужжатлар;
– чет эл фуқаросига иш ҳақини тўлашда пул бирлиги;
– чет эллик – резидент ва норезидентнинг иш ҳақидан олинадиган солиқлар;
– солиқ мақоми ўзгарганда ЖШДСни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
– чет эллик ходим харажатларини қоплаш;
– солиқ имтиёзлари.
Чет эллик мутахассисни ёллаш учун зарур ҳужжатлар
Чет эллик мутахассислар Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олишлари лозим. Уни олиш тартиби Ягона низомда 22.02.2022 йилдаги 86-сон ВМҚга 1-илова белгиланган.
Тасдиқномани юридик шахс бўлган иш берувчи ҳам, чет эллик шахс ҳам олиши мумкин. Тасдиқнома ваколатли орган – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилади. Бунинг учун чет эл фуқароси ЯИДХПда ёки «Лицензия» ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши ва шахсий кабинетини очиши лозим. Тасдиқнома олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар электрон форматда юборилиши керак. Тизим автоматик равишда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Агентликка юборади.
Ариза ва илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади, бу миқдор 300 000 сўмни ташкил қилади.
Йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади
.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter